Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


- мижозлар билан боғлиқ банк оператсияри бўйича ҳисоб-китобларда -



Download 6,32 Mb.
bet22/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

- мижозлар билан боғлиқ банк оператсияри бўйича ҳисоб-китобларда
- банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда
- банкларни ўз ички оператсияларида
- мижознинг қарздорлик маблағларини қўллашда, агар банклар билан мижозлар ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса
- бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда
- жисмоний шахсларни тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ёзма топшириқлари бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишда.
Бу ҳолда тўлов амалга ошрилгандан кейин топшириқнма мемориал - ордер билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатларига тикилади.
Мемориал-ордерлар билан бажариладиган оператсияларинг қонуний бажарилиши банк раҳбари ва бош бухгалтерга юклатилади.
Пластик карточкалар тегишли банкда карточка эгасининг ҳисоб вараги мавжудлигини тасдикловчи ва нақд пулсиз товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш хуқуқини берувчи, шахси белгиланган, банк томонидан чиқарилган тўлов воситасини ўзида ифода этади.
Пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бир томондан, маҳсулотни сотувчи, иш бажарувчи ёки хизмат курсатувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар иккинчи томондан, ўртасида бўладиган нақд пулсиз ҳисоб – китобларда, шунингдек нақд пул бериш пунктлари (терминал) ва банкоматлардан нақд пул олишда қўлланилади.
Пластик карточкалар бўйича хизмат кўрсатиш шартнома асосида амалга оширилиб, шартнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
- томонларнинг номлари
- шартнома мавзуси
- томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
- томонларнинг жавобгарлиги
- ҳисоб – китобларни утказиш шартлари
- шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари
- низоларни ҳал қилиш тартиби
- томонларнинг юридик манзили
Республикамизда ҳозирги вақтда уч турдаги банк пластик карточкалари муомалага чиқарилган. Булар – шахсий банк пластик карточкалари, юридик шахслар учун кооператив пластик карточкалар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги пластик карточкалари.
Мамлакатимизда икки хил режимида ишлайдиган банк пластик карточкалари муомалага чиқарилган. Булар – “Он-лине” ва “Офф-лине” режимда ишлайдиган пластик карточкалардир.
Республикамиз Биринчи президенти И.А.Каримовнинг 2014-йилнинг 17-январидаги Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида таъкидлаганидек мамлакатимизда муомалага чиқарилган 10 миллиондан зиёд пластик карточканинг 2млн 500 мингтаси онлайн карточкалардир.
ПИН-код – банк пластик карточклари сақловчисининг шахсий идентификатсион рақами бўлиб, у карта ҳисоб варағидаги пул маблағларни бошқариш ҳуқуқини беради ҳамда маблағларни бошқаришга банк пластик карточкаларининг сақловчиси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди.
ПИН-кодни хизмат кўрсатувчи банк ёки жойларда ўрнатилган банкомат, инфокоикс ва терминаллар орқали алмаштириш мумкин. ПИН-код ҳақидаги маълумотлар махфий ва у ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тавфсия этилмайди. Шу боис пластик карточкалар кодини ёддан билиш, уни карточка ёки у билан бирга тутиладиган нарсалар устига ёзиб қўймаслик лозим.
Пластик карточкаларни тегишли шахсларга бириктиришда қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:

    • идентификатсия белгилари (карта рақами, серияси ва бошқалар)

    • банк-емитентнинг коди (хос рақами)

    • ҳисобварақ рақами ва карточка эгасининг фамиляси, исми,

отасининг исми (ташкилот номи)

    • карточканинг амал қилиш муддати

Пластик карточкадан фойдаланиб оператсияларни амалга оширишда тузилган ҳужжатлар реквизитлари билан карточка эгаларининг банк ҳисоб варақлари, шунингдек корхона идентификаторлари, нақд пул бериш пунктлари банкомат ва ташкилотларнинг банк ҳисоб вақарлари картасидаги мувофиқликни белгилашга имкон берувчи томонлар ўртасида келишиб олинган белгиларни ўз ичига олиши керак.
Карточкалар бўйича банклараро ҳисоб – китоблар технологияси қуйидаги вариантлари кўзда тутади:
а). Ҳисоб – китобларни амалдаги электрон тўловлар тизими орқали ялпи ҳисоб – китоб асосида утказиш
б). Ҳисоб - китобларни ҳисоб – китоб қатнашчилари томонидан ташкил этилган жараён марказларидан кун давомида утказилиб якуний мажбуриятлар ҳисобланган ҳолда тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларидан якуний ҳисоб – китоблар сўммасини ўтказиш.
Жараён марказлари орқали ҳисоб – китобларни утказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) кун давомида карточкалар бўйича барча транзаксиялар, ҳисоб – китоблар қатнашчилари томонидан тасдикланган тартибда жараён маркази орқали утказилади ва ҳисоб – китобларда қатнашувчи хар бир банк учун алоҳида очилган шахсий ҳисоб варақларда акс эттирилади.
б) ҳисоб – китоблар қатнашчилари келишувига асосан ҳисоб – китоблар бўйича якуний сўммалар (мажбуриятлар) тижорат банкларининг Марказий банкнинг ҳисоб – китоблар марказида очилган вакиллик ҳисоб варақлари орқали шартномада қайд этилган даврийликда утказилади
в) банклар жараён марказида олинган маълумотларга асосан карточкалардан фойдаланилган холда амалга оширилган операсиялар бўйича маблағларни мижозларнинг ҳисоб варақларига киритадилар ёки чиқарадилар.
2013-йил бошида тижорат банклари томонидан чиқарилган пластик карточкаларнинг умумий сони 10,5 миллионтани терминаллар сони 1263 мингтани, банкомат ва инфокиоскалар сони 1726 тани ташкил этган.
Республикамизда 2017-йилни бошида пластик карточкалар сони 19,5 млн. тани, тўлов терминаллари сони 20,9 мингтани ташкил этди.
Республикамизда 2017-йилда банк пластик карталари орқали товарлар ва хизматлар, шунингдек, бошқа ҳисоб-китоблар 53 трлн. сўмни ташкил этиб, уни 29 трлн. сўми йилни биринчи ярмига ва 24 трлн. сўми йилни иккинчи ярмига тўғри келади.
Банк карталари тизимидан фойдаланувчиларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2017-йилни иккинчи ярмида 159 та банкоматлар ўрнатилган, жорий йилни биринчи чорагида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилган.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish