Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Мавзуни мустақил ўзлаштириш бўйича саволлар



Download 6,32 Mb.
bet28/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Мавзуни мустақил ўзлаштириш бўйича саволлар
1.Пул муомаласи ҳақида тушунча
2.Пул муомаласи қонуни
3.Муомала учун зарур бўлган пул миқдорига таъсир этувчи омиллар
4.Марказий банкнинг бош мақсади
5.Пул муомаласини барқарорлигини таъминлаш бўйича Марказий банкнинг вазифалари
6.Монитар сиёсатнинг асосий йўналишлари
7.Пул массаси ва уни таркиби
8.Пул массасини бошқариш
9.Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси
10.Пул агрегатлари ва уни Ўзбекистондаги хусусиятлари
11.Пул ва кредит мултипликатори
12.Пул – кредит сиёсати ва уни асосий йўналишлари
13.Мажбурий резерв ставкаси
14.Иқтисодиёт монетизатсияси коеффитсиенти
6-мавзу: Пул тизими: мазмуни, турлари ва элементлари


Режа:
1. Пул тизими, унинг турлари ва элементлари.
2.Пулнинг тарихий шакллари: ҳақиқий пуллар ва уларнинг ўринбосарлари


Адабиётлар: 2, 3, 21, 23, 37, 39, 40, 62, 67.
Таянч тушунчалар:Пул тизими. Пул тизими элементлари. Пул тизимининг турлари. Биметализм. Монометаллизм. Ўзбекистон Республикасининг пул тизими ва унинг элементлари. Ривожланган мамлакатлар пул тизими элементлари ва хусусиятлари. Халқаро жорий оператсиялар бўйича сўмнинг эркин алмаштирилиши. Пул ислоҳатлари. Пул ислоҳатларини амалга ошириш усуллари. Пулнинг тарихий шакллари: ҳақиқий пуллар ва уларнинг ўринбосарлари. Қоғоз пулларнинг қадрсизланиш сабаблари.
Марузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар
Фан бўйича тузилган таълим технологиялари услубий қўлланмага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум “, “Блитс-сўров”, “Кейс-стади” ва бошқа усулларидан фойдаланилади.
6.1 Пул тизими, унинг турлари ва элементлари.
Пул тизими деганда мазкур мамлакатда пул муомиласини қонуний ва мутоносиб равишда ташкил қилишда қўлланиладиган услублар мажмуаси тушунилади.
Ҳозирги пул тизими ХВИ-ХВИИ асрларда ишлаб чиқаришнинг капиталистик усулининг юзага келиши муносабати билан шаклланган, бироқ унинг айрим элементлари бундан олдинроқ пайдо бўлган.
Пул тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Пул бирлиги-сум, рубл ва бошқалар
2. Баҳо масштаби-дастлаб у пул бирлигининг олтинга тенг қисми сифатида ҳозир жаҳон пулларига нисбати.
3.Пулнинг турлари
Умуман пуллар қуйидаги турларга бўлинади:

    • Қоғоз пуллар

    • Тангалар асосан некел ва бронзадан тайёрланган.Тарихий маълумотларга кўра биринчи тангалар 26 аср олдин Лидия ва хитойда,ХВИИ асрлардаҳозирги Марказий Осиё давлатларида, ИХ-Х асрларда Киев Русида зарб қилинган. Дастлаб тангалар олтиндан, кейинчалик бошқа металлардан зарб қилинган.

    • Кредит пуллар. Кредит пуллар қоғоз пуллардан фарқ қилиб бир вақтнинг ўзида қийматни ифодалайди ва у кредит ҳужжат бўлиб, кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни акс эттиради. Кредит пулларга давлат банки билетлари, вексел,блакнот ,чек, кредит карточкаси ва бошқалар киради.

Қоғоз пуллар тарихий манбаларга кўра ХВИИ асрда Хитойда, 700-йиллардакумуш тангалар чиқарилгунга қадар Бухоро давлатида қоғоз пулдан фойдаланилган, Америка ва Европада қоғоз пуллар ХВИИ-ХВИИИ асрларда чиқарилган.
4. Эмиссия тизими –бу муомаладаги банк билетлари, хазина билетлари, қоғоз пуллар ва қимматли қоғозлар чиқаришдир.Буни мамлакатларнинг Марказий банклари амалга оширади.Қимматли қоғозларни уларни эметентлари бўлган давлат, банклар, ҳиссадорлик жамиятлари ҳисобланади.
5. Муомаладаги пул массасини тартибга солувчи давлат муассаси –Марказий банк
Пул тизимининг тарихан 2 тури мавжуд.

  1. Метал пуллар тизими

  2. Кредит ва қоғоз пуллар тизими

Метал пуллар тизими биметализм (олтин ва кумушни қонуний тартибда умумий эквивалент эканлиги) ва монометализм (фақат уларнинг бирини умумий эквивалентлиги) турларига бўлинади.
Ривожланган мамлакатларнинг пул тизими қуйидаги элементларни ўз ичига олади.
1.Пул бирлиги.
2.Валюта курсини белгиловчи қоидалар
3. Баҳо масштаби
4.Пул кўринишлари- кредит билетлари, қоғоз пул ва танга.
5. Эмиссия тизими.
6. Давлат ёки кредит аппарати
Ривожланган мамлакатлар замонавий пул тизими қуйидаги хусусиятларга эга
-олтинга алмашилмайдиган, кейинчалик қоғоз пул айланадиган,кредит пулларга ўтиш;
-пулни муомалага нафақат хўжаликларни банклар томонидан кредитлаш, балки давлат харажатларини қоплаш учун чиқариш;
-пул муомаласида нақд пулсиз айланишнинг устунлиги;
-пул муомаласини давалат томонидан тартибга солишнинг кучайиши Шу каби ривожланаётган мамлакатларнинг,хатто айрим мамлакатлар пул тизими тегишли хусусиятларга эга;
Жумладан, Ўзбекистон Республикасида пул муомаласини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар асосида олиб борилади:
-самарали пул-кредит сиёсатини олиб бориш
-давлат қарзини бошқариш (Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарзи 2012-йилда ЯИМ га нисбатан 16%,2015 йилда 18.5%)
-солиқ сиёсатини амалга ошириш
-молия бозорларини шакллантириш
-монетар сиёсатни амалга оширишда пул массаси устидан назоратни таъминлаш
Умуман, такомиллашган пул тизими макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим ўринни эгаллайди. Чунки, инфлятсияни жиловлаш, иқтисодиётда амалга оширилаётган тўловларнинг узликсизлигини таъминлаш ,миллий валютанинг алмашув курслари барқарорлигига эришиш бевосита мамлакат пул тизимининг ривожланганлик даражасига, унинг элементларидан фойдаланиш механизмининг такомиллашганлигига боғлиқ. Олиб борилган валюта сиёсати таъсирида 2017-йилда 2016-йилга нисбатан сумнинг АҚШ долларига нисбатан курси 15% га, фунтстерленга нисбатан 6 % га ошди ва у Россия рублига нисбатан 27%, Жанубий Кореа валютасига нисабатан 10%, еврога нисбатан 9%, Хитой юанига нисбатан 6% га қадрсизланди. (Банк ахборотномаси. 2017 йил, 6- сон, 6- бет)

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish