8.2. Инфлатсиянинг турлари ва ва кўрсаткичлари
Халқаро амалиётда инфлятсиянинг қуйидаги турлари мавжуд.
1.Судралувчи инфлятсия. Баҳоларнинг ўртача йиллик ўсиши 5-10 фоиздан ошмайди. Инфлятсиянинг бу тури кўпроқ ривожланган мамалакатларга хос бўлиб, мамлакатни иқтисодий ривожланиш даражасига қараб баҳолар ошиши 3-4% атрофида ҳам бўлиши мумкин. Бу инфлятсия аксинча ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришни рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлиши мумкин.
2.Сузиб юрувчи инфлятсия. Бунда нарх - наво тезроқ ўса бошлайди, иқтисодий ўсиш суръатлари пасаяди, ишсизлик кўпая боради, инфлятсия йилига ўртача 8-12% атрофида бўлади.
3.Шиддатли. Бунда баҳоларни ўртача йиллик ўсиши 10-100% (баъзида 200%гача) бўлиши мумкин. Инфлятсиянинг бу тури ривожланаётган мамлакатларга хос.
4.Гиперинфлятсия. Баҳоларнинг ўсиш суръатларини йилига 200%дан ошиб кетади. Бу инфлятсия мамлакатлараро иқтисодий ривожланишнинг инқирозли даврига мос келади ва у иқтисодиёт таркибий қисмларини ўзгариши билан боғлиқ.
Айрим муаллифлар (Рашидов О. Ю ва бошқалар) инфлатсиянинг талаб, харажатлар, кредит, импорт, кутилаётган турлари мавжудлигига ҳам тўхталишади.
Талаб инфлатсияси. Инфлатсиянинг ушбу тури мамлакат аҳолиси ва хўжалик субектларнинг даромадлари ҳақиқий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлар миқдоридан тез ўсади. Одатда, талаб инфлатсия аҳолининг тўлиқ иш билан таъминланган ҳолатда юзага чиқади. Аҳоли даромадларининг тез суръатда ўсиши натижасида маҳсулотларга, бажарилган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга бўлган нарх-наво ошади. Бундай ҳолатда талабнинг ҳар қандай ўсиши нарх-навонинг ўсишига олиб келади.
Харажатлар инфлатсияси. Инфлатсиянинг ушбу тури хомашъё ва энергетик ресурсларга бўлган харажатларнинг ўсиши туфайли ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва бажариладиган ишларнинг нарх-навосини ўсиши натижасида юзага чиқади. Хомашъё ва энергетик ресурсларга бўлган дунё нархларини кўтарилиши ҳамда хорижий валутага нисбатан миллий валута курсини пасайиши харажатлар инфлатсиясининг юзага чиқишининг асосий сабаблари ҳисобланади. Харажатлар инфлатсиясида маълум бир маҳсулотнинг нарх-навосини ўсиши автоматик равишда бошқа маҳсулотлар нарх-навосини ўсишига олиб келади.
Кредит инфлатсияси. Ушбу инфлатсия тури мамлакат марказий, банки мамлакатлар миллий банклари томонидан олиб бориладиган кредит экспансияси натижасида юзага чиқади. Марказий банк тижорат банклари учун юқори даражадаги қайта молиялаштириш ставкасининг ўрнатилиши натижасида хўжалик субектларига бериладиган кредит қимматлашади. Хўжалик субектлари олинган кредит ва у бўйича фоизларнинг ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулот таннархига киритади ҳамда ушбу ҳолат маҳсулотлар нарх-навосини кўтарилишига сабаб бўлади.
Импорт билан богииқ инфлатсия. инфлатсиянинг ушбу тури аниқ олинган мамлакатга ташқи омиллар асосида юзага чиқади. Ушбу ҳолатда импорт қилинадиган маҳсулотларга бўлган нарх-навонинг кўтарилиши натижасида баъзи маҳсулотларга бўлган нарх-наволар занжир тарзида кўтарилиши мумкин.
Кутилаётган инфлатсия. Инфлатсиянинг ушбу турида давлат томонидан олиб борилаётган пул-кредит ва буджет сиёсати натижасида жорий йил учун инфлатсиянинг режа даражаси белгиланади ва у даража тартибга солиб турилади. Жумладан, Республикамизда 2016 йилга белгиланган режа кўрсатгичлари ичида Инфлатсиянинг ўсиши 5-7 фоиз бўлиши мўлжалланган. Ҳақиқатан шу йили инфлатсия даражаси 6 фоизни ташкил этди. Мамлакатимизда инфлатсиянинг 2017- йилга мўлжалланган режа кўрсаткичи 5-6 % ҳолида белгиланган.
Инфлятсия кўрсаткичларини аниқлашда нафақат чакана баҳо, балки улгуржи баҳони ошиши ҳам ҳисобга олинади. Ғарб мамлакатларида инфлятсиянинг асосий кўрсаткичи қилиб чакана баҳоларнинг ўзгариши (ошиши) қабул қилинган. Бунда маълум даврда баҳолар икки баробар ошса, пул ҳам икки марта қадрсизланган деб ҳисобланди.
Баъзи бир иқтисодчиларнинг таъкидлашича (Кембелд.Р ва бошқалар экономикс. М1993й. 163-бет) инфлятсия бу барча товарлар баҳоларининг ошишини билдирмайди. Инфлятсия жуда тез ўсган тақдирда ҳам айрим товарлар баҳоси барқарор бўлиб қолиши, бошқаларники тушиши ҳам мумкин. Баъзида давлат аралашуви билан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган айрим товарлар баҳоси маълум даврда барқарор даражада ушлаб туриши мумкин, аммо инфлятсиянинг кучайиб бориши шу товарлар баҳоларининг ҳам пировард натижада ошишига олиб келади.
Умуман, баҳолар ўсишини ҳисоблаш махсус давлат органлари томонидан аниқланадиган баҳолар индексига асосланади. Айнан баҳолар индексига асосланиб инфлятсия суръати кўрсаткичи аниқланади. Бунинг учун жорий йил баҳолар индексидан базис давр баҳолар индексини чегириб, базис давр баҳолар индексига бўлинади. Масалан: 2016 йилда истеъмол товарларининг баҳо индекси 123, 2017 йилда 130бўлса, 2017 йилда инфлятсия суръати қуйидагича бўлади.
Демак, 2017 йилда инфлятсиянинг ўсиш суръатлари 5,69 фоизга тенг.
Инфлятсиянинг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб ялпи ички маҳсулотнинг дефлятори кўрсаткичи ҳисобланади. Дефлятор - бу мамалакат иқтисодиётидаги инфлятсиянинг умумий даражасини кўрсатиб у истеъмол саватига кирадиган барча товар ва хизматлар баҳо индексини ўз ичига олади. Бу индекс умумий баҳо ўсишини истеъмол саватига кирадиган баҳолар индекси билан таққослаш имкониятини беради.
ЯИМ дефлятори қуйидаги тартибда аниқланади.
ДЯИМ =
Do'stlaringiz bilan baham: |