20.3 Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, уни ташкил топиши, фаолияти хусусиятлари ва мақсади. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, АҚШ нинг Бруттон Вудс Халқаро валюта-молия конференсия қарорига биноан ва халқаро валюта жамғармаси таъсислигида ташкил топган. Банкнинг устави расмий равишда 1945-йилда кучга киргач 1946-йилдан иш бошлаган. У Вашингтонда жойлашган. Унинг асосий мақсади аъзо давлатлар иқтисодиётига узоқ-муддатли кредитлар ва қарзлар бериш, хусусий инвеститсияларни кафолатлашдан иборат.
ХТТБга аъзо бўлиш ҳуқуқига ХВЖ га аъзо бўлган мамлакатлар эга. ХТТБ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус муассаси давлатлараро инвеститсион институти ҳисобланади. ХТТБ географик жиҳатдан дунё бўйича тараққий этаётган мамлакатларга кредит ёрдами кўрсатади. ХТТБ томонидан кредитлар давлат кафолати остида 15-20 йилга, 5-йиллик имтиёз даврини қўшган ҳолда обект қийматини 30 фоизгача қоплаш билан берилади.
Ўзбекистон халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига 1992-йил 2- июлидан аъзо.
ХТТБ лойиҳасида Республикамизнинг элликқалъа, Марҳомат, Нишон, Шеробод, Охонгарон, ОТБ лойиҳасида Зомин, Каттақўрғон, Қуйичирчиқ, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Ангор, Музработ ва Террниз туманлари иштирок этган.
Мазкур лойиҳалар доирасида юқоридаги тумаларда Жами 319 та қишлоқ хўжалик корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 2006-йилни 31-декабр ҳолатига 15,5 млн доллар узоқ муддатли кредит ажратилди. Бундан ташқари 2007-йилда ОТБ лойиҳаси доирасида 4,9 млн. доллар миқдорида кредит ажратилган. Шу каби банк томонидан 2011-йилда Самарқанд, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида маиший ва тижорат истеъмолчиларини электроенергия билан ишончли таъминлаш мақсадида 110 млн доллар кредит 25 йиллик муддат билан ажратилган.
20.4. Халқаро молия корпоратсиясини ташкил топиши, фаолият хусусиятлари ва мақсади. Халқаро молия корпоратсияси 1956-йил Вашингтонда тузилган. ХМК нинг мақсади тараққий этаётган мамлакатларда камбағалликни камайтириш ва аҳоли ҳаёт даражасини ошириш бўйича хусусий секторга инвеститсиялар оқимини рағбатлантириш.
ХМК дунё бўйича тараққий этаётган мамлакатларга кредит ёрдами кўрсатади. Кредитлар янги лойиҳалар учун уни қийматини 25 фиоздан ошмаслиги айрим ҳолларда мустасно тариқасида у 35 фоизгача етиши мумкин. ХМКни олдинги лойиҳаларни кенгайтиришга берадиган кредитлари унинг қийматининг 50 фоизигача етиши мумкин, агар ушбу лойиҳага бўлган жами капитал қўйма унинг умумий қийматининг 25 фоизидан ошмайдиган бўлса.
ХМК ХТТБ дан фарқли равишда давлат кафолатисиз юқори самарадор хусусий корхоналарга 15 йил муддат билан кредитлар беради.
ХМКга Ўзбекистон Олий кенгашининг 1992-йил 2-июлдаги 622-сонли қарори асосида аъзо ҳисобланади.
1995-йилда Ўзбекистонда ташкил этилган дастлабки "Ўзбеклизинг интернейшнл аксеонер жамияти" нинг таъсисчиларидан бири ХМК ҳисобланади. Ўзбекистонда биринчи халқаро лизинг оператсияси 1993-йилда ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Ўзбекистон ҳаво йўлларига чет эл компанияларидан лизининг орқали самолётлар харид қилинган.
Умуман, ХМК халқаро лизинг оператсияларида етакчи ўринни эгаллайди ва у дастлабки даврда 50 мамлакатнинг 96 лизинг компаниялари фаолиятини молиялаштириш, 40 мамлакатнинг 120 дан ортиқ лизинг соҳасидаги инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишда техник ёрдам кўрсатган ҳамда 55 мамлакатдаги лизинг компанияларининг муассиси ҳисобланади.