20.5. Европа тикланиш ва тараққиёт банкини ташкил топиши, ташкилий тузилиши, мақсади ва вазифалари.
Европа тиклашни ва тараққиёт банки (ЙТТБ) 1990-йилнинг 25-майида Франсия Президентининг ташаббуси билан дастлаб Парижда ташкил топди. Ф.Миттеран европарламентнинг 1989-йил 25-октябридаги йиғилишида –“Мен бошқалами ҳам розилигига ишониб шуни айтаманки, Европа учун, балки бутун жаҳон учун ҳам иккинчи жаҳон урушидан кейин Шарқий Европада нималар бўлаётганини. Европада нималарга эришиш мумкин? Бундан кўпроқга? Бунинг учун нега Европа банкини тузиш мжмкин эмас” – деган эди.
1991-йилни 28-мартидан банкни ташкил этиш ишлари бошланди.
Банк бошқарувчиларининг биринчи йиғилиши 41 иштирокчи мамлакатлар вакиллари иштирокида 15-17 апрел (1991-йил) кунлари Лондонда ўтказилиб унда дастлабки Президент ва директорат сайланди. Айнан 1991-йил 5-апрелдан бошлаб банк оператсияларни амалга оширишни расман бошлаган, июн ойида эса биринчи лойиҳа маъқулланди.
Банкнинг 1991-йил апрелидан 1993-йилнинг июнигача дастлабки Президенти бўлиб Жак Аттали, 1993-йил сентябридан – 1998-йилнинг январигача Жак де Ларозъер, 1998-йилнинг сентябридан 2000-йилнинг апрелигача Хорст Келлер ва 2000-йилнинг июлидан Жан Лемъер унга раҳбарлик қилган.
Ўзбекистон ЙТТБ га 1992-йилнинг 30-апрелидан аъзо ҳисобланади. 1994-йилда Тошкентда банкнинг ваколатхонаси очилган Кенжи Наказова раҳбарлигида. Шу вақтда банкнинг 60 мамлакатдан 62 аксионери мавжуд. Банкнинг жами капитали 19448,8 млн. еврони ташкил этади, шундан Ўзбекистоннинг ҳиссаси 42 млн. еврони (0,21%) ташкил этади. Унда АҚШнинг хиссаси 10,32%. Франсия, Германия, Италия, Япония, Буюк Британияларни ҳар бирининг хиссаси 8,76% дан, Россияники 4,13 фоизни ташкил этади.
Банкнинг асосий мақсади собиқ сотсиалистик мамлакатларга режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишга хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, таркибий ва тармоқ ислоҳатларини амалга ошириш, уларни жаҳон ҳамжамияти интеграсиясига кўмаклашиш.
Харакат миқёси Марказий Европадан Марказий Осиёгача бўлган ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатлар.
Банк билан Ўзбекистонинг биринчи 60 млн. долларлик кредити республикамиз Биринчи Президентининг 1993-йилда Буюк Британияга қилган расмий сафари вақтида ЙТТБ штаб-квартирасида бўлишида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида имзоланган. Банк билан Ўзбекистон имзолаган иккинчи кредит линия 1996-йилда очиқ иқтисодиётни ривожлантиришга 120 млн доллар ҳажмида бўлиб уни 60 млн. Доллари Ўзбекистон миллий банки, 30 млн. доллари Асака банк, 15 млн доллари Саноат қурилиш банки ва яна 15 млн доллари Пахта банк орқали фойдаланилган. Учинчи кредит линия кейинги йилларда тижорат банклари орқали 100 млн доллар ҳажмда бўлган ва ҳозир ҳам банк билан республикамизни алоқалари (кейинги 10 йилда 1,4 млрд. доллар, 10 лойиҳа) янада ривожланмоқда. Банкдан олинган кредитлар орқали «Ўзбеклизинг интернейшнл АЖ» компанияси тўзилди. Унинг иштироки билан Ўз ДЕУ банк фаолият кўрсата бошлади, Зарафшон-Нюмен қўшма корхонасига, «Ўзбекнефтигаз» га, Хитойдан 12 электровоз олишга, Тошкент аеропортини қайта қуришга, Тошкент Локоматив депосини қайта қуришга ва бошқаларга фойдаланилган.
2002 йилда банк умумий холда энг кўп 102 лойиҳа 3,9 млрд. Евро миқдорида кредит ажратиб, ўзини тарихида рекорд натижага эришди. Унинг 1,29 млрди (33%) Россияга, 1,27 млрди утиш давридаги мамлакатларга (Марказий Европа ва Болтиқбуйи республикалари - 32%), 1,35 млрди (35%) Марказий Осиё (6%), жанубий ва шарқий европа (22%) ва кавказ мамлакатларига (7%) тўғри келади.
Банк бошқарувчиларнинг 2003-йил 3-5-май кунлари Тошкентда ўтказилган ўн иккинчи йиллик йиғилишида (шунгача йиғилишларнинг 6 таси Лондонда, 1 тадан Будапешт, Санк-Петербург, София, Киев, Рига, Бухаристда ўтказилган) қуйидаги 3 та шартнома имзоланган.
ЙТТБ ва Швесария ўртасида. Унга асосан Швесария Андижонни иситиш тизимини қайта қуришга 4,3 миллион доллар ажратади. Шу мақсадга Япония ҳам 1,5 миллион доллар ажратади. Бундан ташқари Швесария 3 миллион евро ҳажмда Ўзбекистон ва Қозоғистонга консалтинг хизмати учун кредит ажратди.
Асака банк орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга 15 миллион доллар ҳажмда кредит линияси келишилган.
ЙТТБ - Азия инвест банки, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ўртасида савдо операсиялари учун бир миллион доллар ҳажмда кредит ажратиш келишилган.
Ҳозирги вақтда ЙТТБ орқали микрокредитлар олиш Пахта банк, Ипотека банк, Ипак ёъли ва Ҳамкор банк орқали ёълга қўйилган бўлиб банк бўлинмалари мжознинг бизнесини баҳолаб, уни фаолиятини ўрганиб кредит ажратадилар. Бунда унинг хусусиятлари
Ўн минг долларгача нақд холида берилиши мумкин.
Гаров шаклида хўжаликда ишлатиладиган буюмлар бўлиши мумкин ва уни расмийлаштириш жуда оддий.
Кредит беришда мижозни молиявий ҳолати биринчи ўринда туради, гаров эса ундан кейинги ўринда.
ЕТТБ билан Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг янги босқичи Банк Президенти Сума Чакрабатининг 2017-йилнинг мартида Ўзбекистонга ташрифидан бошланди. Банк президенти сафар давомида мамалакатимизда ҳаракатлар стратегиясига ва ундан келиб чиқиб тизимни ривожлантиришга эътиборни қаратди.
Шу каби 2017-йилнинг иккинчи ярмида ЙТТБ нинг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқаруви директори Наталъя Хадженкова мамлакатимизга қилган сафари давомида Самарқанд ва Навоий вилоятлари бўйлаб кичик бизнес субъектлари фаолияти билан танишди.
Умуман, ЙТТБ Ўзбекистон билан ҳамкорлик йилларида турли тармоқларга 500 млн. доллар миқдордаги маблағ 54 лойиҳани амалга оширишга сарфланган (Банк Ахборотномаси 2017-йил, 40-сон 1,5,-бетлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |