21-мавзу: Халқаро молия институтлари ва уларнинг турлари
Режа:
Халқаро молия институтларининг ташкил топиши ва мақсади.
Халқаро валюта жамғармасини ташкил топиши, ташкилий тузилиши ва вазифалари.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки уни ташкил топиши, фаолияти хусусиятлари ва мақсади.
Халқаро молия корпоратсиясини ташкил топиши, фаолияти хусусиятлари ва мақсади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкини ташкил топиши, ташкилий тузилиши, мақсади ва вазифалари.
Осиё тараққиёт банкини ташкил топиши, ташкилий тузилиши, мақсади ва вазифалари.
Ислом тараққиёт банкини ташкил топиши, фаолияти хусусиятлари, мақсади ва вазифалари.
Халқаро молия институтлари томонидан қишлоқ хўжалигини кредитлашни ривожлантиришнинг асосий ёъналишлари.
Таянч тушунчалар:Халқаро молия институтлари. Халқаро валюта жамғармаси. ХВЖ раҳбар органлари. ХВЖ кредитлари. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки. ХТТБ билан Ўзбекистоннинг кредит муносабатлари. Халқаро молия корпоратсияси. ХМК ва халқаро лизинг. Европа тикланиш ва тараққиёт банки. ЙТТБ билан Ўзбекистоннинг кредит муносабатлари. Осиё тараққиёт банки. ОТБ кредитларининг турлари. ОТБнинг Ўзбекистон билан кредит муносабатлари. Ислом тараққиёт банки ва уни фаолиятининг хусусиятлари. Халқаро молиявий институтлари томонидан қишлоқ хўжалигига ажратилган кредит ёъналишлари.
Маърузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар
Фан бўйича тузилган таълим технологиялари услубий қўлланмага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум”, “Т-схема”, “Мунозара”, “Кейс-стади” ва бошқа усуллардан фойдаланилади.
21.1. Халқаро молия институтларининг ташкил топиши ва мақсади.
Ўзбекистон мустақилликга эришгач халқаро муносабатлар субъектига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг 1991-йил 31-августда қабул қилинган давлат мустақиллиги тўғрисидаги баёнотда “Ўзбекистон Республикаси Халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, халқаро муносабатларда суверен давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти бўлиб майдонга чиқади” – дейилган.
Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясида ҳам ўз аксини топган бўлиб унинг 17-моддасида – Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин – дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Олий мажлисга ёъллаган мурожаатномасида ташқи соҳадаги муносабатларга тўхталиб, - “Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби халқаро тузилмалар билан алоқаларни янги босқичда давом эттирмоқда. Европа инвеститсия банки билан шериклик алоқалари ўрнатилди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвеститсиялари банки билан ўзаро ҳамкорлик самарали тус олмоқда”.
Мамлакатимиздаги ижобий ўзгаришлар дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириб, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда” – деган эди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон қисқа вақт ичида иқтисодий ҳамкорликнинг нуфузли халқаро ташкилотлари – Халқаро валюта жамғармаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки. Халқаро меҳнат ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпоратсияси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва бошқа кўплаб ташкилотларга қабул қилинди, кўплаб мамлакатлар билан экспорт ва импорт оператсиялари ёълга қўйилди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, миллий иқтисодиётни янги давр даражасига кўтариш, экспортга ёъналтирилган ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш ва жаҳон иқтисодиёти интегратсиясига жадал кириб бориш халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни ва уларнинг ресурсларидан фойдаланишни тақозо этади.
Ўзбекистон кенг миқёсидаги ўз ревожланиш стратегиясига эга бўлиб, ислоҳотларни бундан кейин ҳам изчил давом эттириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли яшаш тарзини фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ижтимоий инвеститсияларни кўпайтириш ёълидан дадил ва қатъият билан бораверади. Бунинг учун очиқ, демократик жамият қуриш ёълига ўтишгина етарли бўлмайди. Халқаро молиявий ташкилотлар билан алоқаларини такомиллаштириш ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларини топиш ва амалга ошириш зарур.
Айнан шундай ҳамкорлик мақсадидан келиб чиқиб 1944-йилда Халқаро валюта жамғармаси, 1945- йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, 1956-йилда Халқаро молия корпоратсияси, 1990-йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, 1966-йилда Осиё тараққиёт банки, 1974-йилда Ислом Тараққиёт банки ва бошқа молия-кредит ташкилотлари ташкил топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |