Халқаро (конверсион ) карталаридан фойдаланиш.
Хозирги пайтда ушбу тўлов карталаридан фақат хорижий давлатларда фойдаланилмоқда. Банкоматларда ҳеч қандай чекловларсиз нақд пул ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали ҳақа тўлаш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилади, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олишда лимит ўрнатилмаган. Шу ўринда хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олиш учун маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланиши мумкин. Одатда бу лимит битта оператсияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, оператсиялар сонининг ўзи чекланган бўлади.
Республика ҳудудида халқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағлар жорий айирбошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олинади.
Фуқаролар томонидан хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари мамлакатимиз ҳудудида чекловларсдиз қабул қилинади. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардаги (карта эгасининг ихтиёрига кўра хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада, нақд кўринишида ечиб олиниши белгиланган.
Бундай карталардан чет мамлакатларда ҳам, Ўзбекистон худудида ҳам дўконлар,меҳмонхоналарда ва картани тўловга қабул қилувчи терминал мавжуд ҳар қандай жойда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.
Хозирги вақтда халқаро тўлов карталарини очиш ва фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг 24 тижоратй банкларидан тегишли тўлов асосида бўлишлари мумкин.
20.6. Халқаро ҳисоб – китоб баланслари, Тўлов баланси, уни тузулиши ва у бўйича ижобий қолдиққа эришиш йўллари.
Халқаро иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар тегишли давлатнинг халқаро ҳисоб – китоб балансларида ўз аксини топади.
Халқаро ҳисоб – китоб баланслари – бир мамлакатнинг боишқа мамлакатга нисбатан пул маблағлари ва талаблари, тушумлар ва талаблари нисбатидир.
Бундай балансларни асосий турлари бўлиб ҳисоб –китоб баланси, қарздорлик баланси ва тўлов баланси ҳисобланади.
Хисоб – китоб баланси – мазкур давлатнинг, тўлов муддатидан қаътий назар , бошқа давлатларга нисбатан ўзаро тўлов ва мажбуриятларининг маълум вақтдаги нисбатидир. Бундай талаб ва мажбуриятлар товар ва маҳсулотларни экспорт (импорт) қилиш, кредит, заём бериш (олиш) натижасида юзага келади.
Хисоб – китоб балансининг актив моддалари – бу тегишли келишув давридаги бир давлатнинг бошқа давлатларга янги талаблари (даъволари ва инвеститсиялари) йиғиндисидир. Баланснинг пассив моддалари янгидан вужудга келган мажбуриятлар ва шу давлатга хориждан қилинган инвеститсиялари миқдоридир.
Халқаро ҳисоб – китобларда тўлов балансининг таркибий қисми бўлган савдо балансининг аҳамияти катта.
Тарихан ташқи савдо иқтисодий алоқаларни олиб бориш ва ривожлантиришнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ташқи савдо тўлов балансида асосий ўринни эгаллайди. Товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёни ташқи савдо балансида ўз аксини топади. Алоҳида олинган давлатнинг ташқи савдо баланси актив ёки пассив бўлиши мумкин. Бу ҳил мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражасига, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги мавқеига, унинг экспорт курсига ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлади.
Халқаро қарздорлик баланси ривожланган ва ривожланмаган давлатлар статистикасида кенг қўлланиб, у ҳисоб – китоб балансига ўхшайди, аммо унда моддалари ва турли мамлакатлардаги ҳисоблаш услублари билан фарқ қилади.
Халқаро ҳисоб – китоб баланслари чида марказиой ўринни тўлов баланси эгаллайди. У мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг масштаби, таркиби ва хусусияти тўғрисида миқдор ва сифат тавсифини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |