20.4. Валюта курси, унга таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш Бир мамлакатнинг валютаси иккинчи бир мамлакатнинг валютасига айирбошлаш уларни шу муддатга бўлган курси асосида амалга оширилади. Бошқача айтганда пулни пулга сотилиши валюта курси дейилади.
Жумладан, 2018-йилни 4-мартига АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 8000 сўм 92 тийинни, Еврога нисбатан 9976 сўм 28 тийинни, Россия рублига нисбат 141 сўм 67 тийинни ташкил этган.
Валюталарнинг қуйидаги курслари мавжуд:
1. Тижорат банклари учун Марказий банк белгиланган расмий курс.
2. Банкларни валюталарни сотиш ва сотиб олиш курслари.
3. Валютани биржа курси.
4. Тўлов қобилияти паритети, инфлатсия ва бошқа баҳо индекслари асосида ҳисобланган реал курслар.
5. Валюта оператсияси турлари бўйича белгиланган спот, форвард ва бошқа курслар.
6. Валюталар савдоси асосида ҳисобланган кросс – курслар
7. Юқоридаги валюталар курслари асосида ҳисобланган ўртача ойлик, чораклик ва йиллик курслар.
Халқаро миқёсда пулнинг қадр – қийматига қараб валюталар:
1. Конвертинланган валюта–бошқа мамлакатлар валютасига эркин алмаштириладиган пул.
2. Конвентирланмаган валюта–бу ички конвентирланган бўлиб жаҳон бозорига чиқишга тўсқинлик қилади.
Республикамиз Биринчи Президенти И.А.Каримов – “1994 йилни 1-июлидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўла қийматли миллий валюта ягона қонуний тўлов воситаси бўлган сўмнинг муомилага киритилиши ҳақиқатдан ҳам инқилобий ҳодиса бўлди. Сўнгра сўмни ташқи валюта бозорида конвентасиялаш зарур бўлади” – деган эди ва унга республикамиз 2003 йилни 15 октабридан 76-мамлакат бўлиб эришди (жорий халқаро оператсиялар бўйича).
Пулнинг конвертатсиясига эришиш узоқ жараён бўлиб, унга ҳар бир мамлакат ўз миллий иқтисодиётининг ривожланиш даражаси ва жаҳон молия ҳамжамияти билан ҳамкорликга тайёргарлик даражасига бўғлиқ. Жумладан, Хитой ўз валютасининг конвертатсиясига иқтисодий ислоҳотларни иккинчи ўн йиллиги охирида, Жанубий Корея 1998 йилда ислоҳотларни 30 йилидан кейин, Италия ислоҳотларни 25 йилидан кейин эришган (журн.РДК 2001 №.стр.9).
Конвертирланган валюта ишончли равишда экспорт – импорт оператсияларини ўтказишнинг кафолатидир.
Валюта курси қуйидаги омилларга бўғлиқ:
1. Тўлов балансининг ҳолати. Республикамиз тўлов балансининг ижобий қолдиғи 2000 йилда 317.3 млн$. 2005 йилда 1317.5 млн$, 2012 йилда 1120 млн$, 2013 йилда 1300 млн$, 2014 йилда 180 млн$ ва 2017 йилда 854 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
2. Инфлатсия даражаси. Республикамизда 2005 йилда инфлатсия даражаси 7.8 фоизни, 2012 йилда 7.0 фоизни, 2016 йилда 5.7 фоизни, 2017 йилда 12-14 фоизни ташкил этди.
Мамлакатлар валюта курсларини таққослаганда уларни расмий курслари бўйича эмас, инфлатсия даражасини ҳисобга олинган ҳолдаги курслар бўйича таққослаши мақсадга мувофиқ.
Жумладан, ўзбек сўмининг 1 АҚШ долларига нисбаттан 2005 йилга расмий курс бўйича 1058 сўмни ташкил этган бўлса, шу санага инфлатсия даражасини ҳисобга олинган курс 383.41 тийинга ёки расмий курсга нисбаттан 2.8 баробарга паст (Ж.БПК, 2005 йил 10-сон, 21 бет).
3. Мамлакатлар ўртасидаги мигратсия даражаси.
4. Сиёсий ва ҳарбий ҳолат ва бошқалар.
Бошқа омиллар жумласига маҳсулотларга бўлган нарх даражасини киритиш мумкин, чунки бир мамлакат валютасини курси бошқа бир мамлакат валютасига нисбаттан юқори бўлиши мумкин, аммо бозорлардаги баҳоларга нисбаттан у деярли сезилмаслиги мумкин. Бу борада Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов 1992 йил 2 июлдаги 12 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашидаги нутқида –“Бизда жудаям арзончилик деб айтсак, хато бўлади. Аммо бозорларимиздаги нархни бошқа юртлар билан солиштирсак биздаги нарх уларни олдида холва бўлиб қолади.” – деган эди.
Республикамизда валюта курсини бошқариш Республикамиз Марказий банки томонидан амалга оширилади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонунинг 40-моддасида Марказий банк миллий валютани чет эл валютасига нисбаттан курсини аниқлаш тартибини белгилайди, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунинг 15-моддасида – “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича оператсиялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбаттан чел эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбат асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади”–дейилган.
Юқоридагилар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта оператсиялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун миллий валютанинг чет эл валютасига нисбаттан курсини мунтазам равишда белгилаб беради.