Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Ишлаб чиқариш корхоналарида моддий рағбатлантириш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet107/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

4.2. Ишлаб чиқариш корхоналарида моддий рағбатлантириш 
механизмини такомиллаштириш йўллари 
 
Ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолият туридан келиб чиққан 
ҳолда турли кўринишдаги (миқдордаги) рағбатлантиришни жорий 
қилиши мумкин. Корхона фаолиятида ишчи ходимларнинг иш 
тажрибаси ва билимидан самарали фойдаланиш учун қўшимча хақ 
тўланиши ҳам мумкин. Аммо шу билан бирга моҳиятан, рағбат-
лантириш меҳнат натижасидан ошиб кетишига йўл қўймаслик 
зарур. Шу боисдан рағбатлантиришни жорий қилишда ҳар бир кор-
хона маълум бир ишчи-хизматчининг индивидуал қобилиятларини 
ҳисобга олишлиги, айнан шу жиҳатлар ишчи-хизматчининг шахсий 
меҳнат самарадорлигининг юқори бўлишини таъминлайди. 
Меҳнат ҳақига қўшимча тўловлар (устама тўловлари) ва 
рағбатлантиришлар маълум бир муддатга белгиланиб ушбу муддат 
ўзгариши ҳам мумкин, бунинг сабаби турлича: ишчининг ўз меҳнат 
фаолиятига нисбатан муносабатининг ўзгариши, иш шароити ёки 
қўшимча маблағ манбаи ўзгариши ҳам ҳисобга олинади. Аммо 
шунга қарамай меҳнат ҳақига қўшимча тўловлар миқдори моддий 
мукофотга қараганда анча муқобил ҳисобланади. Меҳнат ҳақига 
қўшимча тўловлар одатда ишчининг корхона равнақи учун 
кўрсатган хизмати ёки қўшимча ишлаб берилган (меҳнати) вақти 
учун белгиланади. 
Умумий ҳисобда, энг тез ўзгариб турувчи меҳнат ҳақи қисми 
бу мукофот пулидир. Ишчининг ўз меҳнат фаолияти давомидаги 
тиришқоқлиги натижасида мукофот пули тўланиши ёки умуман 
тўланмаслиги ҳам мумкин. 
Мукофот
– бу ишчининг кутилгандан 
ҳам юқори натижага эришганлиги муносабати билан тақдирлаш-
дир. Асосий меҳнат ҳақидан ташқари мукофот ишчилар меҳнатини 
илхомлантириб, янада самарали меҳнат қилишига ўндайди. 
Мукофотлантириш барча тармоқларда меҳнат суратига ижо-
бий таъсир қилади, чунки бу ишчининг шахсий қизиқишлари ва 


211 
ошиб борувчи эҳтиёжларини қондириш учун қулай имкониятдир. 
Меҳнатни рағбатлантириш ишчиларнинг шахсий қизиқишларини 
корхона манфаатлари билан ҳамоҳанг бўлишини таъминлайди ва 
шу орқали корхона учун долзарб бўлган натижаларга эришишда 
ишчиларнинг фаоллигини оширади. Жумладан, ишчи томонидан 
корхонада белгилаб берилган ўз меҳнат вазифасини бажарганлиги 
учун меҳнат ҳақи олади, у ўз меҳнатини унумли ва сифатли 
бажаргани учун яна ҳам кўпроқ молиявий рағбатлантириш олса, бу 
унинг меҳнат фаоллигини оширади, корхона ҳам бундан юқори 
(манфаатдор) фойда олади. Агар корхона фаолиятида даромад 
олиш (ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши) кўпайса, унда унинг 
ўсиши меҳнат унумдорлиги ошишида ҳам ўз аксини топиши лозим. 
Шунингдек, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш 
ва бозорнинг маълум бир қисмини эгаллашни ўз олдига мақсад 
қилган бўлса, бу жиҳатлар ҳам ўз ўрнида меҳнатни рағбатлантириш 
тизимида ҳисобга олиниши лозим. 
Мехнатни рағбатлантириш тизими орқали меҳнатни ташкил 
этиш бу, ишчиларнинг меҳнатга бўлган қизиқишларини ошириш, 
меҳнатнинг энг долзарб сифат ва миқдор билан боғлиқ натижа-
ларига таъсир кўрсатишдан иборатдир. Таъсир кўрсатиш тизимига 
мос келувчи воситаларга эга бўлиш, ишчиларнинг меҳнатга бўлган 
мотивациясини ошириш ва уларга мос рағбатлантириш тури, 
доимийлиги ҳамда мукофот ҳажмини аниқлаб олишни талаб этади. 
Ишчиларнинг қизиқишларини танлашда уларнинг шахсий 
қизиқишлари буткул ҳамда тўлақонли рағбатлантириш асосларига 
мос келишини ҳисобга олиш зарур. Масалан, касбий маҳоратни 
ошириш билан боғлиқ қизиқишларни ҳисобга олган ҳолда ишчи-
нинг шахсий тажриба ва билимини ошириш билан боғлиқ бўлган 
сарф-харажатларни корхона ҳисобидан қоплаш (малакасини оши-
риш, ўқитиш) рағбатлантириш тизими орқали рағбатни жорий этиш 
мумкин. Шунингдек, турар жой масаласи билан боғлиқ бўлган 
муаммоларини ҳисобга олган ҳолда ишчининг оиласини турар жой 
билан таъминлаш ёки яшаб турган уй-жой харажатларининг бир 
қисмини кўтариш орқали рағбатлантиришни амалга ошириш мумкин. 
Мукофотлаш тизимининг энг аҳамиятга молик камчилиги 
шундаки, бунда меҳнатни рағбатлантириш асосларини тўғри 
ташкил қилмаслик натижасида улар ишчиларга тескари таъсир 
кўрсатиши мумкин. Рағбатлантиришнинг асоси сифатида олинган 
ҳар қандай сабаб охир оқибат салбий асосга айланиши эҳтимолдан 


212 
ҳоли эмас. Масалан, агар тиббиёт соҳасида ишчиларни мукофотлаш 
кўпгина шу соҳадаги муассасаларда бўлгани каби беморлар сонига 
қараб белгиланса, у ҳолда ишчилар (тиббиёт ходимлари) шубҳасиз 
беморлар сонини оширишга ҳаракат қилишлари мумкин. Агар 
савдо соҳасидаги корхоналарда мукофотлантириш фақатгина товар 
айланмаси суммаси ошиши билан белгиланса бу ишчиларнинг 
қимматбаҳо товарларни сотишга интилиши ёки махсулот баҳосини 
оширишларига олиб келиши мумкин. Бу ҳолни олдини олиш учун 
бир қатор чоралар кўрилади, масалан асосий рағбатлантириш асоси 
билан бирга уни чегаралаб турувчи бир қатор кўрсаткичлар ҳам 
жорий қилиниши керак. 
Рағбатлантириш тизими поғонали мукофотлаш жараёнига 
асосланмоғи лозим. Қоидага биноан мукофотлаш жараёни қисқар-
тирилган тартибда яъни фақат икки-учта кўрсаткичларни ҳисобга 
олган ҳолда, мукофотлашнинг бир қатор мажбурий ва қўшимча 
шартларини ташкил қилган ҳолда, энг муҳим асосий ва қўшимча 
кўрсаткичларни кўллаган ҳолда амалга оширилади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish