Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet110/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704







1. 
7-разряд-
даги ишчи 
800 
1,1 
880 
534,2 
1334,2 
2. 
6- разряд-
даги ишчи 
770 
1,2 
924 
560,7 
1330,7 
3. 
5- разряд-
даги ишчи 
700 
1,0 
700 
424,9 
1124,9 
4. 
5- разряд-
даги ишчи 
700 
1,1 
770 
467,4 
1167,4 
5. 
4- разряд-
даги ишчи 
650 
0,9 
585 
355,1 
1005,1 
 
Жами 
3620 
 
3789 
2342,3 
5962,3 


217 
4.2.2-жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, қайта 
ҳисобланган меҳнат ҳақи миқдорини аниқлашда меҳнат ҳақи 
миқдорининг МСК кўпайтмасига тенг (4 гр = 2гр * 3гр). Мукофот 
миқдорини ҳисоблашда мукофотлаш жами суммасини қайта 
ҳисобланган меҳнат ҳақи миқдорининг ялпи суммаси нисбати (2300 
: 3789 = 0,6070 минг сўм) ва ушбу натижани ишчилар рязряди 
бўйича қайта ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасининг кўпайтмасига 
тенг (880 x 0,6070 = 534,2 минг сўм). Ишчиларнинг умумий меҳнат 
ҳақи (мукофот + меҳнат ҳақи) суммасини ҳисоблашда меҳнат 
ҳақимиқдорини мукофот суммасига қўшиш орқали аниқланади 
(ишчининг бир ойлик меҳнат ҳақиҳажми: 6гр = 2гр + 5гр; 800 + 
534,2 = 1334,2 минг сўм). 
Бундай ҳолатда юқори меҳнат самарадорлиги коэффициентига 
эга бўлган ишчи кўпроқ маошга эга бўлади. Тайинланган мукофот 
пулининг ҳажми корхона ҳақиқатдан ҳам тўлаши мумкин бўлган 
меҳнат ҳақи ҳамда мукофот пуллари билан мос келиши зарур. 
Мукофотлантириш асосларини ишлаб чиқишда корхонанинг мо-
лиявий имкониятлари ва манбаси ҳисобга олиниши ҳамда келажак-
да меҳнат фаолиятига зарар етказмайдиган миқдор белгиланиши 
лозим. Кутилаётган маошларни тарқатиш жараёнида авваламбор, 
ишчиларнинг разряди, мукофотнинг тури ва муддатини ҳисобга 
олиш зарур. Фақат шу йўл билангина ўртача мукофот миқдорини 
аниқлаш мумкин. Масалан, корхона жамоасини йил давомида 
мукофотлантириш учун 5000 минг сўм ажратилиши белгиланган, 
жорий давр давомида бажарилган иш хизматлар учун ишчи 
хизматчиларни ўртача мукофотлаштириш миқдорини ҳисоблаб 
чиқамиз. Корхонада 20 киши меҳнат қилади, ўртача ойлик меҳнат 
ҳақи миқдори 550 минг сўмни ташкил қилади. Корхона ишчи-
хизматчиларни мукофотлантиришда қўйидаги бажарилган ишлар 
учун мукофотлашни режалаштирилган:
1) белгиланган режани бажарганлик учун; 
2) ўтган давр давомидагига нисбатан иш ҳажмининг ош-
ганлиги учун. 
Белгиланган мукофотлантиришни ҳисоблаш методи қўйида-
гичадир: 1) белгиланган режани бажарганлик учун мукофотлан-
тириш миқдори 65 фоиз умумий мукофот миқдорига нисбатан; 2) 
иш ҳажмининг ошганлиги учун мукофотлантириш миқдори 35 
фоиз умумий мукофот миқдорига нисбатан этиб белгиланган. 
1)
(3250 / 12 / 20) * 0,65 = 88 минг сўм (бир ишчи учун) 


218 
2)
(1750 / 12 / 20) * 0,35 = 25,5 минг сўм (бир ишчи учун) 
Жорий давр давомида ишчилар томонидан белгиланган 
режани ўртача ҳисобда 102 фоизга ва иш ҳажмининг ошиши ўрта 
ҳисобда 103 фоизга бўлиши кўтилмоқда. Ўртача мукофотлантириш 
миқдори қўйидагича бўлади: 1) режа бажарилишига: (88,0 / 2/ 550) 
* 100 = 8 фоиз; 2) (25,5 / 3/ 550) * 100 = 1,6; 
Мукофотлантириш кўрсаткичларини танлаш, унинг ҳажми, 
тўланиш муддати – ҳар бир корхонада мавжуд ишчиларнинг 
мукофотлантириш меҳнат ҳақидаги (тартиб қоидалар-норматив) 
ҳужжат орқали белгилаб қўйилиши лозим. Одатда бу ҳужжат 
корхонада ишчиларга меҳнат ҳақи тўлаш тартиби ҳақидаги 
ҳужжатга илова билан бирга ёки меҳнат шартномаси таркибида 
қайт этилган бўлиши лозим. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида мукофотлантириш тизимини 
жорий қилиш асосида ишчи-хизматчиларнинг меҳнат самарадорли-
гини мунтазам равишда ошириб боришга эришиш мумкин. Иш 
фаолиятининг ўзгариши, меҳнат шароитларидаги ўзгаришлар ёки 
ишчиларнинг эски рағбатлантириш асосларига кўникиб боришлари – 
бу тизимда ҳам ўзгаришлар қилиш ва янги асослар ишлаб чиқишни 
тоқазо қилади. Шу боисдан, корхонада мавжуд мукофотлатириш 
тизимини ишчи-хизматчилар меҳнат фаолиятида қай даражада меҳ-
нат самарадорлигини ошириш бўйича самарали таъсир кўрсати-
шини доимий равишда таҳлил қилиб бориш лозим. Бу албатта, 
корхона фаолиятида меҳнат самарадорлигини оширишнинг муко-
фотлантириш тизими мавқиени оширади ва мустаҳкамлайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish