бир
томондан
ишчиларнинг меҳнат даромадини ошиши бўлса,
иккинчи
томондан
, уларнинг меҳнати (меҳнат натижадорлиги) корхона
даромадлари ошишига хизмат қилиши ҳисобланади. Ишчиниг
меҳнат даромадлари ошиши меҳнат натижасининг самарадорлиги
ошишига, корхона даромадининг ошиши ишчиларнинг меҳнат
натижалари сифат ва миқдор жиҳатидан ошишига боғлиқ бўлади.
Меҳнатни ташкил этиш тизимида меҳнат жараёнига таъсир
этувчи технологик омиллар ишчиларни иш жойларида зарурий
бўлган меҳнат предмети ва воситалар, иш бажарилиш дастурлари
ва технологиялари, меҳнатни
муҳофаза қилиш, техника хавфсиз-
лиги воситалари, алоқа ва ахборот воситалари билан таъминлани-
шини назарда тутади. Меҳнат жараёнларини технологиялаштириш
ишчилар ва меҳнат жамоаларини индивидуал ва жамоа фойда-
ланиши учун зарур бўлган, минимал сарфлар билан уларга
юклатилган меҳнат вазифаларини сифатли бажариш учун зарурий
кўрсатма ҳамда тавсиялар билан таъминланишни талаб этади.
Фаолиятнинг барча соҳаларини замонавий технология ускуналари
билан жиҳозланиши, бу меҳнат жараёнларини технологиялаш-
тириш учун кенг имкониятлар очиб беради.
Меҳнат жараёнларини технологиялаштириш таркибий меҳнат
жараёнларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва функционал техноло-
гияларнинг ўзаро алоқадорлиги, ишни бажариш услублари ва
воситалари ҳамда тақдим этиш шаклларидан иборат. Меҳнат
жараёнининг таркиби меҳнат қилиш учун вазифани олиш, ишлаш
учун барча зарур нарсалар (меҳнат предметлари ва қуроллари)
билан таъминланиш, ишни бажариш ва бажарилган ишни топши-
ришни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш ва функционал жараён-
ларнинг меҳнат жараёнлари билан ўзаро алоқадорлигига кўра,
207
меҳнат жараёнлари олдин ёки улар билан боғлиқликда, ё бўлмаса
бир вақтнинг ўзида амалга ошиши мумкин.
Олиб борилган амалий тадқиқот ва кузатувларимиз натижа-
сида шу нарса аниқландики, меҳнатни ташкил этишдаги мавжуд
муаммоларни ечишда меҳнат жараёнлари технологияларидан фой-
даланиш меҳнат жараёнларини таҳлил қилиш ва ташкил этишнинг
самарали воситаси ҳисобланади, улардан унумли фойдаланиш эса
меҳнат самарадорлигини ошириш имконини беради.
Меҳнатни ташкил этишдаги ташкилий омиллар ишчи-хизмат-
чиларнинг меҳнат фаолиятидаги имкониятлардан фойдаланиш
имконини беради. Меҳнатни самарали илмий ташкил этиш асосида
меҳнат самарадорлигини ошириш учун меҳнат фаолияти билан
банд бўлган ишчиларнинг касбий маҳорати ва ижодий потенциа-
лини ошириб бориш ҳамда улардан самарали фойдаланиш йўлла-
рини (рағбатлантириш, малакасини ошириш) тадбиқ этган ҳолда
эришиш мумкин.
Касбий маҳорат тушунчаси ишчилар томонидан намойиш
этиладиган назарий билимлар ўзлаштиришнинг юқори даражаси ва
уларни амалиётда қўллаш маҳоратини англатади. Касбий маҳорат
ишчининг малакавий маҳорати сифатида тавсифланади ва у иш
берувчилар томонидан иш хақига нисбатан қўшимча (мукофот)
тўловлар (масалан, 10-30 фоиз) белгилаш учун асос бўлиб хизмат
қилади. Касбий маҳорат учун ишчиларга қўшимча тўловларни бел-
гилашнинг асосий мезони этиб: меҳнат натижасининг нуқсонсиз,
сифатли ва миқдорий жиҳатдан кўп бўлиши хизмат қилади. Раҳбар
ва мутахассисларга келсак, уларни моддий рағбатлантириш “меҳ-
натда юксак ютуқларга эришганлиги учун” лавозим даражасидан
келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳар хил (ишчиларнинг касбий маҳорати ва хизматчиларнинг
меҳнатдаги юксак ютуқлари) мукофотланишларга қарамасдан,
амалда ишчиларни меҳнат шартномаси, меҳнат вазифаси ёки
лавозим йўриқномасида белгиланган мажбуриятларни бажариш
учун рағбатлантириш назарда тутилади. Чунки ишчи учун сифатли
маҳсулот ёки хизматчи учун лавозим вазифаларини сифатли (сит-
қидилган, масъулият билан) бажариш – улар учун меҳнат норма-
сидир
201
. Бундай рағбатлантириш тизими - ишчи меҳнатининг бир
хил натижалари учун қўшимча ҳақ тўлашни назарда тутади, иш
берувчи учун бу тизим иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисоблан-
201
Генкин Б.М. “Экономика и социология труда” (Учебник). – М.: “НОРМА-ИНФРА-М”, 1998. – с. 138.
208
маслиги мумкин, ишчи учун эса у тариф разряди бўйича оладиган
меҳнат ҳақига бўлган барқарорлик кафолатини бермайди.
Бундай ҳолатда, бизнинг фикримизча биз томонидан таклиф
этилаётган тавсия ўринли ҳисобланади: ишчининг вазифалар дои-
расига кирадиган “ютуқлар” учун мукофот тўлаш ўрнига бўш
маблағларни ишчиларнинг тариф ставкалари ва лавозим оклад-
ларини оширишга йўналтириш, бу эса меҳнат самарадорлигини
оширишнинг мотивациясига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга корхоналарда илмий-техник ва ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида янги ижодий ишлан-
маларни (маҳсулотнинг янги тўрини, кам ресурс сарф этиладиган
сифатли маҳсулотни) таклиф этувчи ишчиларни ҳамда меҳнат
шартномасида кузда тутилмаган меҳнат функцияларини бажариш,
кенгайтириш ёки бирлаштириш тартибида рағбатлантириш лозим.
Ижодий меҳнатни рағбатлантиришда инсоннинг етук шахс
бўлишига интилишини унутмаслик керак, бунга ишчининг меҳнат
ва ижодий потенциалини ривожлантириш ва амалга ошириш
асосида эришилади. Шу нуқтаи назардан ишчининг касбий
маҳорати корхонанинг инновацион фаолияти билан боғлиқ бўлган
ижодий вазифаларни ечилишида мувоффақиятнинг зарурий шарти
ҳисобланади. Ишчининг меҳнат ва ижодий потенциали корхона-
нинг инновацион фаолиятни амалга ошириш стратегиясидан келиб
чиқиб, корхона таркиби ва инновацион фаолиятни амалга ошириш
учун қулай шароитлар яратишни таъминлаш масалалари ўз ечими-
ни топади. Ишчиларнинг ижодий потенциалидан фойдаланишда
энг яхши натижаларга меҳнат ва ижодий имкониятларни, техник
ҳамда бошқа имкониятлар билан ўзаро бирлаштириш ва ҳамкор-
ликда ҳаракат қилиш шарти билан эришилади. Бу вазифанинг
ечилиши ягона инновацион жараён доирасида якуний натижаларга
йўналтирилган барча ижодий кучларнинг интеграциясини назарда
тутади. Бу ижодий самарадорликни ошириш, фойдали ҳисобланган
инновацияларни амалга ошириш учун шароитлар яратишга
имконият яратади.
Корхоналарни жорий ва истиқболда ривожланиши учун мала-
кали кадрлар билан таъминлаш, персоналнинг касбий ва ижодий
маҳоратларини ошириб бориш учун персонал малакасини ошиш
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш муҳим ҳисобланади.
Корхона персонал малакасини ошиши қўйидаги ҳолатларда самара-
ли натижани бериши мумкин: ишчи корхонага янгидан меҳнат
209
фаолиятини бошлаганда; ишчига янги меҳнат вазифаси ёки янги
лавозимга тайинлаганда; ўз меҳнат вазифасини бажаришда ишчида
лозим кўникмалар бўлмаганда; корхона фаолияти (мақсади) ёки
ташқи муҳитда (бозорда) жиддий ўзгаришлар бўлганда.
Корхоналарда персонал малакасини ошириш дастурлари сама-
радорлигини таъминлайдиган асосий талаблар қўйидагилардир
202
:
1.
корхона ишчиларининг малака ошириши мумкин бўлган
шакллар, бу малака ошириш уларнинг касбий мақоми билан
алоқаси, моддий таъминоти ҳақидаги тўлиқ ва аниқ маълумотга эга
бўлиши;
2.
ишчиларни малака оширишга бўлган интилишига кўмакла-
шадиган корхонадаги муҳит. Бунда персонални (малака оширув-
чиларни) рағбатлантириш, машғулот ўтиш ва ўтказиш учун яхши
шароитлар яратиш, малака ошириш натижаларини ўз вақтида
баҳолашни назарда тутади;
3.
назарий ва амалий билимларнинг оқилона бирикишини
таъминлаш. Бунда малака ошириш жараёнида олинган назарий
билимларни шу заҳотиёқ амалий жараёнда қўллаш ва меҳнат
натижасига эга бўлиш.
Мақсадга йўналтирилган ишчиларнинг касбий малакаси оши-
риши корхонада меҳнат вазифаларини мувоффақиятли (сидқидил-
ган, самарали) бажаришлари учун уларнинг меҳнат ва ижодий
потенциалини оширишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бунда
персонал малакасини ошириш учун сарфланадиган сарфларни
инвестициянинг бир кўриниши сифатида қабул қилса бўлади.
Инсон капиталига киритиладиган инвестициянинг кенгайишидан
ҳам корхоналар, ҳам касбий ва ижодий маҳоратини ошираётган
ишчилар фойда (наф) кўради. Иш берувчи юқори сифатли меҳнат
ресурсларига эга бўлганидан, ишчилар меҳнат вазифаси юзасидан
лавозимда кўтарилиши, меҳнат ҳақининг ошиши ҳамда меҳнат
бозорида меҳнат ресурслари билан рақобатлаша оладиган даражага
етганлигидан ютадилар.
Инсон капиталининг ошиб бориши ишчи-хизматчиларнинг
интелектуал салоҳияти, соғлиғи, билим даражаси, меҳнат сифати ва
натижасининг ошишига замин яратиб, пировардида меҳнатни таш-
кил этишда ўзининг самарасини ифода этади. Инсон капиталини
оширишга сарфланаётган сарфларнинг фойдалигини ҳисоблаш
202
Консультант директора: Журнал для руководителя. М.: “Инфра-М”, 1997 (периодическое издание) №3. -
c. 43.
210
учун келажакда кўтиладиган даромадларнинг ошиши (яъни билим
ва касбий маҳоратнинг ошиши ҳисобига) даражалари билан ҳисоб-
лаш мумкин. Бунда улар томонидан яратиладиган маҳсулотларнинг
бирлик маҳсулот сифати ва миқдорининг (унумдорликнинг) ошиши
ҳамда меҳнат сарфининг қисқариши билан намоён бўлади. Ушбу
ҳолат корхонада меҳнат самарадорлигини тавсифлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |