Маъсул муҳаррир
:
К.З.Хомитов
– Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар”
кафедраси доценти, и.ф.д.
Тақризчилар:
Г.Қ.Абдураҳмонова
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Меҳнат
иқтисодиёти ва социологияси” кафедраси мудири, доцент, и.ф.д.;
З.С.Шохўжаева
- Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти “Иқтисодиёт”
кафедраси доценти, и.ф.н.;
Р.Сейтмуратов
- Самарқанд давлат университети “Иқтисодиёт” кафедраси
мудири, профессор, и.ф.д.;
Н.У.Арабов
- Самарқанд давлат университети “Иқтисодиёт” кафедраси
доценти, и.ф.н.
Самарқанд давлат университети Илмий Кенгашининг 2017 йил 3-
февралдаги 7-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.
ISBN 978–9943–11-463-0
© «Fan va texnologiya» нашриёти, 2017.
3
Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти, ўзбек халқининг буюк
фарзанди
Ислом
Абдуғаниевич
Каримовнинг сўнгмас хотирасига
бағишланади.
К И Р И Ш
Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад
иқтисодий қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимиз фаровон-
лигини оширишга қаратилгандир. Бунинг учун мавжуд заҳира ва
имкониятлар ишга солиниб, хусусан, юқори технологияли ва
замонавий муҳим саноат объектлари ҳамда ишлаб чиқариш
қувватлари ишга туширилмоқда.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганларидек
“...биринчи навбатда, жаҳон бозорида тенг рақобатлаша оладиган
ва кейинги босқичда иқтисодий ўсишнинг, иқтисодиётни янада
модернизация ва диверсификация қилишнинг локомотивига айла-
ниши мумкин бўлган тармоқ ва корхоналарни жадал ривожлан-
тириш ҳамда аниқ йўналтирилган ҳолда қўллаб-қувватлашни
таъминлаш зарур”
1
.
Дарҳақиқат, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиради-
ган ва жаҳон бозорида тенгма-тенг рақобатлаша оладиган товарлар
ишлаб чиқарувчи саноат тармоғи ҳисобланади. Ушбу тармоқнинг
ривожланиши барқарор юқори ўсиш суръатларда ошиб бораёт-
ганлиги мазкур тармоқда амалга оширилаётган модернизация,
техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг
изчил амалга оширилаётганлиги натижаси сифатида қараш мумкин.
Хукуматимиз томонидан ички талабни рағбатлантириш ва
рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгай-
тириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ва
уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-
1
Каримов И.А. “2015-йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация
ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир”. Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Т.: “Халқ сўзи” газетаси,
2015 йил 17 январь.
4
тадбирлар қўлланилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажми 2015 йилда 8,0 фоизга ошиб, ялпи ички маҳсулот
(ЯИМ) таркибида саноатнинг улуши 2015 йилда 33,5 фоиздан
зиёдни ташкил этди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2000 йилда 12,9
фоиздан иборат эди. Ушбу таҳлил қилинаётган муддат давомида
саноатнинг ЯИМдаги улуши 2,6 мартага ошган.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғининг жадал
ривожланиши тармоқда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг
юқори натижаларга эришиш йўлида самарали фаолиятига боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов
таъкидлаганларидек “…қатор тармоқларда ишлаб чиқариш қувват-
ларидан, асосий фондлардан тўлиқ фойдаланишда, меҳнат самара-
дорлигини оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар маҳсулотлар
таннархининг асоссиз равишда ўсиб кетишига олиб келмоқда”
2
.
Шу нуқтаи назардан ушбу самарали фаолият бевосита
корхонанинг ички имкониятларидан қандай фойдаланишига боғлиқ
бўлади. Ушбу ички имкониятлар мавжуд меҳнат ресурслари,
техника-технологиялар ва молиявий маблағларидан мақсадли ва
самарали фойдалинишдан иборатдир. Мавжуд меҳнат ресурсла-
ридан самарали фойдаланиш аввало, меҳнат натижаси, меҳнат
самарадорлиги ва маҳсулот сифати каби кўрсаткичлар асосида
ифодаланади. Меҳнат самарадорлигини аниқлаш ва уни турли
миқдорий ёндашувлар асосида баҳолашни тадқиқ қилиш иқтисодий
самарадорлик назариясининг долзарб муаммоси ҳисобланади.
Ушбу монографияда инновацион иқтисодиёт ривожланиши
шароитида ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш ва
меҳнат самарадорлигини оширишнинг ижтимоий-иқтисодий мо-
ҳияти, тамойил ва мезонлари ҳамда кўрсаткичлар қиёсий ёнда-
шувлар асосида, самарадорликка таъсир кўрсатувчи омиллар
иқтисодий таҳлилнинг “корреляцион”, “регрессион”, “занжирли
боғланиш” ва “мутлоқ устунлик” усуллари ёрдамида, меҳнатни
илмий асосда ташкил этиш, меҳнат самарадорлигини бошқариш,
меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмлари илмий-амалий
жиҳатдан асослаб берилган. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхо-
наларида меҳнат самарадорлиги даражасини ошириш йўналишлари
бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ўз аксини топган.
2
Каримов И.А. “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади”.
Мамлакатимизнинг 2011 йил асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузаси. // Т.: “Халқ сўзи” газетаси, 2012 йил 19 январь.
5
Монографияда қўйилган мақсад ва вазифаларни ўрганиш
жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун-
лари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва
фармонлари, ҳукумат қарорлари, тадқиқот мавзусига доир Биринчи
Президентимизнинг асарлари, рисолалари, нутқлари, шунингдек,
монографик тадқиқот натижалар, ишлаб чиқариш, фан ва таълим
тизимларида тадбиқ қилиниши керак бўлган тўзилмалар, ҳозирги
замон иқтисодий фанлар ривожланишидаги етук фан вакил-
ларининг илмий асарлари, ушбу мавзуга доир хорижлик иқтисодчи-
олимларининг илмий мақолалари, халқаро илмий-назарий анжуман
материал ва интернет маълумотлари ҳамда Ўзбекистон Респуб-
ликаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва
давлат статистика қўмитасининг маълумот ва бюллетенлари, Қаш-
қадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхонала-
рининг йиллик ҳисоботлари ва бирламчи маълумотларидан
самарали фойдаланилган.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |