Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


I-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

I-БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ 
ШАРОИТИДА КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ 
АСОСЛАРИ
1.1.
 
Корхоналарда меҳнат самарадорлигини оширишнинг 
ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва мазмуни 
Ҳозирги вақтда жаҳоннинг етакчи давлатлари тараққиёти 
учун саноат ривожланишидан кейинги босқич хос бўлиб, бу 
босқичда иқтисодий ўсиш омилларининг роли ва ўрни ўзгармоқда. 
Бунда асосий эътибор меҳнат ресурсларининг интеллектуал сало-
ҳиятини, фан ва технология янгиликларини ишлаб чиқариш жа-
раёнига самарали жорий этиш асосида замонавий ишлаб чиқариш 
тармоқларини ривожлантиришга қаратилади. Жамият тараққиё-
тидаги бундай ҳолат иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига нисбатан 
ишлаб чиқариш соҳасини кенгроқ ривожланишини талаб этади. 
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Биринчи 
Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганларидек: “... 
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
янгилашга доир тармоқ дастурларининг
3
изчил амалга оширилиши 
натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, 
рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқ-
ларининг ўрни тобора ортиб бормоқда”
4
. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан “... мут-
лақо янги, юқори технологияларга асосланган саноат тармоқлари, 
хусусан, нефт-кимё, кимё, автомобилсозлик саноати, қишлоқ 
хўжалиги ва темир йўл машинасозлиги, фармацевтика, электро-
техника, тўқимачилик саноати, замонавий қурилиш материаллари 
ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар изчил ривожланмоқда”
5
деб 
3
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПК-1442-сонли “2011–2015 
йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги 
қарори. 2015 йил 6 мартдаги ПФ-4707-сонли “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва 
диверсификация қилиш, таркибий ўзгартиришларни таъминлаш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 
Фармони. 2015 йил 5 майдаги ПK-2343-сонли “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий 
соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-
тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори ва бошқа фармон ҳамда қарорлар. 
4
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2013 йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза”. // “Халқ 
сўзи” газетаси, 2014 йил 18 январь, № 13 (5943). 
5
Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий 
Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи”. Т., “Халқ сўзи” газетаси, 2016 йил 
9 сентябр. 



эътироф этилади. Мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришининг 
жадал ривожланиши натижасида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 
таркибида саноатнинг улуши 2015 йилда 33,5 фоиздан зиёдни 
ташкил этди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2000 йилда 12,9 фоиздан 
иборат эди. Ушбу таҳлил қилинаётган муддат давомида саноатнинг 
ЯИМдаги улуши 2,6 марта ошган. 
Саноатлашган ишлаб чиқариш иқтисодиётининг шаклланиши 
ва ривожланиб бориши бозор иқтисодиётига асосланган ривож-
ланган ҳамда ривожланиб бораётган мамлакатларнинг ЯИМ 
таркибини ҳам ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳозирги 
вақтда муайян мамлакатни саноат ишлаб чиқариш тармоғи бўйича 
ривожланаётган мамлакатлар қаторига қўшиш учун яратилаётган 
ЯИМ таркибида саноат ишлаб чиқариш тармоғининг улуши бошқа 
соҳа ва тармоқлар ривожланишига нисбатан юқори ўсиш тенден-
циясига эга бўлишлиги асосий мезон бўлиб ҳисобланади. Масалан, 
АҚШ иқтисодиётида 2012 йил ЯИМ ҳажмининг 2011 йилга 
нисбатан 2,8 фоизга ўсишида қўйидаги мавжуд етакчи саноат 
тармоқларининг ривожланиши сабаб бўлган. Жумладан, нефт ва 
газни қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати 14 фоизга, истеъмол ва 
ноистеъмол товарларини ишлаб чиқариш саноати 3,7 фоизга, 
қишлоқ хўжалиги 1,4 фоизга, қурилиш материаллари саноати 4,0 
фоизга ва иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган инфо-коммуни-
кация технологияларини ишлаб чиқариш 7,2 фоизга ўсганлиги 
ижобий таъсир қилган
6
.
Ривожланган мамлакатлар ЯИМнинг тез суръатлар билан 
жадал ривожланишида иқтисодиётнинг етакчи бўлган тармоқ-
ларида яратилаётган юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳ-
сулотлар ҳажмининг ортиши ва сифати яхшиланиб бораётганлиги 
билан изоҳланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқа-
рилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан қайта 
ишлаш тармоқлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Саноат маҳсулот-
лари ишлаб чиқаришда юқори қўшимча қийматга эга бўлган 
маҳсулотлар яратилиши ЯИМга нисбатан 2012 йилда 32,4 фоизни 
ташкил қилди (1.1.1-жадвал). 
 
6
Манба: 
http://www.bea.gov/newsreleases/industry/gdpindustry/2014/gdpind12rev.htm
. АҚШнинг иқтисодий 
таҳлил қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби.



1.1.1-жадвал 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish