Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Ривожланган мамлакатлар ялпи ички махсулотининг ўсиш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

Ривожланган мамлакатлар ялпи ички махсулотининг ўсиш 
динамикаси ва саноатда юқори қўшимча қийматга эга бўлган 
маҳсулотлар яратилиш динамикаси ЯИМга нисбатан (фоизда)
7
 
 
Йиллар 
Ривожланган мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотининг 
ўсиш динамикаси
 
АҚ
Ш
К
ана
да
Ит
алия
Ф
ра
нция
Я
пония
Б
ую
к 
Б
рит
ан
ия
Г
ерм
ания
Рос
сия
Хит
ой
Ўзб
ек
ис
тон 
8
2006 
2,7 
2,8 
2,2 
2,5 
1,7 
2,8 
3,7 
8,2 
12,7 
7,3 
2007 
1,8 
2,2 
1,7 
2,3 
2,2 
3,4 
3,3 
8,5 
14,2 
9,5 
2008 
-0,3 
0,7 
-1,2 
-0,1 
-1,0 
-0,8 
1,1 
5,2 
9,6 
9,0 
2009 
-2,8 
-2,8 
-5,5 
-3,1 
-5,5 
-5,2 
-5,1 
-7,8 
9,2 
8,1 
2010 
2,5 
3,2 
1,7 
1,7 
4,7 
1,7 
4,0 
4,5 
10,4 
8,5 
2011 
1,8 
2,5 
0,5 
2,0 
-0,6 
1,1 
3,3 
4,3 
9,3 
8,3 
2012 
2,8 
1,7 
-2,5 
0,0 
2,0 
0,3 
0,7 
3,4 
7,7 
8,2 
2013 
1,5 
1,9 
-1,7 
0,6 
0,8 
1,9 
0,5 
1,3 
7,7 
8,0 
2014 
2,4 
2,6 
-0,3 
0,6 
1,6 
3,1 
1,6 
0,6 
7,3 
8,1 
2015 
2,4 
1,2 
0,8 
1,3 
0,6 
2,2 
1,7 
-3,7 
6,8 
8,0 
Саноатда юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар
9
 
яратилиш динамикаси ЯИМга нисбатан (фоизда)
 
2006 
22,4 
31,9 
26,8 
20,7 
28,1 
23,6 
30,1 
37,2 35,3 27,4 
2007 
22,0 
31,6 
27,2 
20,6 
28,2 
23,01 
30,5 
36,4 37,6 32,0 
2008 
21,1 
32,0 
26,7 
20,2 
27,4 
22,6 
30,1 
36,1 35,0 30,8 
2009 
19,6 

25,0 
19,4 
25,9 
21,3 
27,8 
33,6 34,2 33,2 
2010 
19,8 

25,1 
18,9 
27,5 
21,5 
30,2 
34,7 35,7 32,5 
2011 
20,2 

24,8 
18,9 
29,2 
21,5 
30,7 
36,8 34,8 32,6 
2012 


24,2 
18,8 

20,6 
30,5 
36,0 33,1 32,4 
Мазкур 1.1.1-жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган 
бўлсак, ривожланган мамлакатлар ЯИМ ҳажмининг ошиши 
саноатда юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ҳажмининг 
7
http://data.worldbank.org/indicator/NY.GDP.MKTP.KD.ZG Жахон банкининг 2006-2015
 
йиллар ва 
http://w3.unece.org
 Бирлашган Миллат Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссиясининг 2013-2015 йиллар 
маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоби. 
8
Шартли равишда таққослама таҳлил қилиш учун тез ривожланаётган Ўзбекистон ривожланиши киритилди. 
9
Оралиқ ресурсларнинг барча чиқимлари ва харажатларини ҳисоблаш натижасида маҳсулот қўшимча 
қийматга эга бўлади. У амалдаги тайёр ресурслар амортизацияси ёки табиий ресурсларнинг бутунлай йўқ 
бўлиб кетиши ва камайиб боришини ҳисобга олмайди. Маҳсулотнинг қўшимча қийматга эга бўлиши одатда 
халқаро тармоқлар классификацияси (тақсимоти) стандарт(ХТКС)лари асосида белгиланади. 



ошиши билан кузатилмоқда. Жумладан, 2007 йилда 2006 йилга 
нисбатан Япония ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,2 фоизга ошган бир 
вазиятда қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш 28,2 фоизга ошган. Таҳлил қилинаётган даврда 
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми 9,5 фоиз ошганда қўшимча 
қиймат 32,0 фоизга кўпайган. Ҳолбуки, бу кўрсаткич 2006 йилда 
27,4 фоизни ташкил қилган эди. Жаҳон иқтисодиётида 2008 йилда 
бошланган молиявий иқтисодий инқироз ривожланган мамлакатлар 
иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Жумладан, АҚШ ялпи ички 
маҳсулот ҳажми 0,3 фоизга, Италия 1,2 фоиз, Франция 0,1 фоиз, 
Япония 1,0 фоиз ва Буюк Британия 0,8 фоизга камайган, таҳлил 
қилинаётган мамлакатларда қўшимча қийматдаги маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажми мос равишда камайиш тенденциясига эга бўлган. 
Жадвал маълумотлари асосида шуни эътироф этиш мумкинки, 
иқтисодиётда қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ҳажмининг 
ошиши ёки камайиши бевосита мамлакат ЯИМ ҳажмининг 
камайиши ёки ошишига таъсир кўрсатади. 
Қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар яратилиши ишлаб 
чиқариш тармоқларида, яъни юқори технологияларга асосланган 
ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш саноат тармоқларида вужудга 
келишини инобатга оладиган бўлсак, мамлакатимиз иқтисодиётини 
модернизация қилиш ва тубдан янгилаш борасида олиб бори-
лаётган ислоҳотлар натижасида 2014 йилда 2002 йилга нисбатан 
саноат ишлаб чиқариш ҳажми 16,7 мартага, машинасозлик ва 
метални қайта ишлаш саноати 31,6 карра, кимё ва нефт кимё 
саноати 15,7 мартага, енгил саноат 12,1 баравар ва озиқ-овқат 
саноати 17,7 мартага ошганлиги, ушбу саноат тармоқларида 
яратилаётган қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бораётганлигининг 
тасдиғидир. Мазкур масала юзасидан Биринчи Президентимиз 
Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан
“...буни авваламбор 
иқтисодиётимизда амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгариш-
ларнинг, мамлакатимиз бир пайтлардаги аграр республикадан 
босқичма-босқич равишда саноати ривожланган замонавий дав-
латга айланиб бораётганининг яққол тасдиғи сифатида қабул 
қилишимиз даркор”
10
деб таъкидлаб ўтганлар. 
10
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2013 йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси”. // “Халқ 
сўзи” газетаси, 2014 йил 18 январь, № 13 (5943). 


10 
Мустақил Ўзбекистонимиз замонавий саноатлашган мамла-
катлар қаторига қўшилишга интилиши, мамлакатимиз иқтисо-
диётини модернизация ва диверсификация қилиш борасида олиб 
борилаётган тизимли ислоҳотлар, авваламбор, саноат ва қишлоқ 
хўжалигида туб таркибий ўзгаришларнинг давом этаётганлиги 
ҳамда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашга мўлжаллан-
ган иқтисодий дастурларнинг амал қилиши натижасида, “2030 
йилга қадар нефть-газ-кимё соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмини 3,2 баробарга, рангли металл маҳсулотлари 2,2 карра, 
қора металдан тайёрланадиган буюмлар 2,3 марта, кимё саноати 
маҳсулотлари, жумладан, минерал ўғитлар 3,2 баробар”
11
, енгил 
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 5,6 марта, мева-сабзавот 
маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини эса 5,7 карра оширишга 
эришилади, пировард натижада ЯИМ ҳажмини 2 баробарга, 
саноатниг ЯИМдаги улушини 40 фоиздан зиёдга ошириш, қишлоқ 
хўжалиги салмоғини эса 16,6 фоиздан 8-10 фоизга камайтириш 
имконига эга бўлади. 
Бизнинг тадқиқотимизда саноат ишлаб чиқариш корхоналари 
мувоффақиятли ишлашини таъминлаш масалаларини ҳал этишдаги 
стратегия ва тактикани ишлаб чиқишда меҳнат самарадорлигини 
ошириш катта амалий аҳамиятга эга. Меҳнат самарадорлигини 
ошириш ҳозирги вақтда энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масала 
бўлиб қолмоқда. Меҳнат самарадорлиги тушунчасини таҳлил 
қилишдан олдин самара ва самарадорлик тушунчаларининг 
моҳиятини тушуниб олиш муҳим ҳисобланади. 
“Самара” ва “Самарадорлик” тушунчалари кенг кўламли, 
умуммиллий категория сифатида талқин қилиниб, ўз ичига илмий, 
техник, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа натижаларни қамраб олади. 
“Самара” - тушунчаси иқтисодий жиҳатдан - таҳлил қиладиган 
бўлсак, маҳсулот, товар ёки хизматларни яратишда ишлаб чиқариш 
ресурсларини тежаш ёки қисқартиришни билдиради. “Самара” – 
умумий кўринишда – бу натижа ва сарфлар ўртасида, режали 
(мақсадли) ва амалдаги (ҳақиқатдаги) кўрсаткичлар ўртасидаги 
фарқдир. 
Бизнинг фикримизча “самара”, “натижа” ўз табиатига биноан 
миқдорий ва сифат кўрсаткичларида ифодаланади. Миқдорий 
кўрсаткичлар сифатида мутлақ миқдорлар, яъни қиймат, натурал ва 
11
Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! “Мустақиллик дарслари” 
машғулотлари бўйича ўқув қўлланма. – Т., 2016. - 53 б.
 


11 
шартли ўлчов бирликларида ифодаланса, сифат кўрсаткичлари 
сифатида ҳар хил солиштирма, яъни нисбий кўрсаткичлар ишла-
тилиши мумкин. 
Иқтисодий адабиётларда самарадорликнинг моҳияти билан 
боғлиқ тушунчалар ҳар хил мезон ва кўрсаткичлар асосида тасниф 
қилинади. Кўпчилик муаллифлар самарадорлик нисбий кўрсаткич 
деб таъкидлаб, у олинган (эришилган) натижа билан харажатлар 
нисбати орқали аниқлашни тавсия қилишади
12

Самарадорлик масалалари бўйича узоқ хорижий ва МДХ 
мамлакатлари олимлари томонидан турли илмий изланишлар олиб 
борилиб, ўзларининг қарашларини баён қилганлар. Ҳозирги замон 
ғарб иқтисодчилари Д.Л.Гибсон, Д.М.Иванцевич ва Д.Х.Доннели 
томонидан “самарадорлик тушунчасини уч йўналишда: биринчи-
дан, корхона (ташкилот) мақсадаларига эришиш даражаси сифа-
тида, иккинчидан, қизиқишлар келишуви даражаси сифатида, 
учинчидан, ташқи муҳитда яшаб кетиш, кўникиш, эгилувчанлик 
даражаси”
13
сифатида таҳлил қилганлар. 
Самарадорлик тушунчасига Италиялик иқтисодчи Вильфред 
Парето қўйидагича таъриф берган: “самарадорлик - бу ишлаб 
чиқариш тизимида бирон бир жараёнга путур (зарар) етказмаган 
ҳолда юқори натижадорликка эришишдир”
14

В.В.Новожилов самарадорликка қўйидагича таъриф берган: 
“самарадорликни умумий тарзда фойдали самарани (натижадор-
ликни) уни олиш учун сарфларга нисбатида ифодаланади. 
Самарадорлик кўрсаткичи қўйидаги ҳолларда тескари шаклда, яъни 
сарфларни самарадорликка нисбатида ифодаланади”
15

Л.М.Чистов томонидан “самарадорлик” тушунчасига: “сама-
радорлик – бу вақт бирлигида ишлатиладиган ресурслар бирлиги 
ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот кўринишида фойдали 
хоссаларни концентрациясидир”
16
деб таъриф берган. Шунингдек, 
самарадорликнинг бир хил мазмунга эга бўлган бир неча 
12
Абдукаримов Б.А., Султонов Ш.А. “Хизмат кўратиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
самарадорлигини баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш йўллари”. “Сервис” илмий-
оммабоп журнали, 2011. - № 1-сон. - 20 б. 
13
Гибсон Д.Л., Иванцевич Д.М., Доннели Д.Х. “Организации: поведение, структура, процессы”. Пер. с анг. – 
8-е изд. - М.: “ИНФРА”, 2000. – с. 662. 
14
Кузнецов Б.Л, Кузнецова С.Б., Андреева Ф.И. “Эффективность корпоративного развития”. // 
Экономическая синергетика: Ответы на вызовы и угрозы XXI века: сб.науч.тр. // Под ред. д.т.н., проф. 
Б.Л.Кузнецова. – Набережные Челны: Изд-во Камской гос. нж.-экон. акад., 2005. – с. 119. 
15
Новожилов В.В. “У истиков подлинной экономической науки”. // – М.: “Наука”, 1995. – с. 234. 
16
Чистов Л.М. “Теория эффективного управления социально-экономическими системами”. Учебник. – 
СПб.: “Астерион”, 2005. – с. 575. 


12 
кўрсаткичларини: ресурс қайтими, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг 
интенсив амал қилиши ва ялпи ресурслардан фойдаланиш сифати 
кўрсаткичларини кўрсатган. У ресурс қайтими кўрсаткичини ялпи 
фойдаланилаётган ресурслар объектлари қуввати бирлигини ўртача 
ялпи йиллик фойдаланилаётган ресурслар қайтими бирлигига 
бўлиш орқали аниқлашни илгари сўради
17

А.В.Карповнинг фикрича “Самарадорлик, аввало, корхона 
фаолиятининг сифат жиҳатларини тавсифловчи тушунчадир. У 
“самара” тоифасидан келиб чиқади ҳамда унга қараганда мураккаб 
ва комплекс тавсифга эга. Самарадорлик чора сифатида кўплаб 
техник, иқтисодий, лойиҳа ва хўжалик қарорларини аввалдан бел-
гилаб беради. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвес-
тицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади”
18

Америкалик иқтисодчи олим Д.Синк томонидан самарадорлик 
сўзининг мазмунига турли хил таърифларни беради: “1. Еffeciency 
– инглизча, кам сарф-харажат, тежамкорликни англатиб зурурий ва 
амалда сарфланган ресурс харажатини ифодалайди. 2. Effectiveness 
– инглизча, маҳсулот сифати ва режа бажарилиш муносабатларини 
бутун тизим даражасида ифодалайди. 3. Productivity – инглизча, 
маҳсулдорлик, ишлаб чиқарувчанлик (маҳсулот ҳажмини амалдаги 
мавжуд ресурс харажатлар нисбати)ни ифодалайди. 4. Profitability – 
инглизча, фойдалилик. 5. Innovation – инновация. 6. Quality of la-
bour life – сифатли меҳнат фаолияти”
19
каби тушунчаларни изоҳ-
лайди. 
Коленс луғатида ”самарадорлик” кам харажатли омиллар 
ҳамда товар ва хизматлар ишлаб чиқариш оралиқ муносабатларида 
намоён бўлиши қайд этилган
20

“Самарадорлик тушунчасини “Cash flow” методида
21
кўриб 
чиқадиган бўлсак, самарадорликка тизимли ёндашилиб: “умум 
самарадорлик, тижорат самарадорлиги, маълум лойиҳада иштирок 
этиш самарадорлиги каби тушунчаларга ажратиш мумкин”
22

Шунингдек, иқтисодий самарадорлик тушунчасини ифодалашда: 
“самарадорлик тушунчасининг бир бўлаги сифатида: умумиқти-
17
Уша манба: – с. 576. 
18
Карпов А.В. “Психология менеджмента” (учеб.пособие). – М.: “Гардарики”, 2000. 
19
Генкин Б.М., Козлова М.И. “О показателях эффективности и принципиальных схемах мотивации 
эффективной работы”. // Вестник ИНЖЕКОНа. – Сер. Экономика, 2004. – Вып. 4 (5). – с. 3-9. 
20
Уша манба: с. 4. 
21
“Cash flow” методи
инвестиция лойиҳаларида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланилади. 
22
Пураев А.С., Юсупов Г.Ф., Назмутдинов А.М. “Сущность понятия ”эффективность” и основные методы 
ее оценки”. // Вестник Иж ГТУ. – 2008. – № 3. - с. 85. 


13 
содиёт нуқтаи назаридан инвестицион лойиҳа самарадорлигидир”
23

Шуни қайд этиш лозимки, умум самарадорлик (умум жамият 
самарадорлик) бу иқтисодий самарадорликдир. 
И.И.Сидиров томонидан иқтисодий самарадорликни баҳо-
лашда “ҳақиқий самара / потенциал самара” муносабатлари асосида 
ифодалаш”
24
концепциясини илгари суради. Шу нуқтаи назардан 
иқтисодий самарадорлик тушунчасига: “чекланган ресурслардан 
самарали максимал фойдаланиш ва сифат ҳаракатидан иборат”
25
каби изоҳ беради. Ушбу ёндашув асосида самарадорликни ифода-
лашда оптимал (потенциал имкониятга) ҳолатга яқинлашишни 
назарда тутади. Оптимал ҳолат тушунчасига Парето томонидан: “ 
...бу шундай иқтисодий тизим ёки ресурсларни тақсимлаш ҳола-
тики параметрларнинг ижобий ўзгариши бошқа бир параметрнинг 
салбий ўзгаришисиз эришиб бўлмайди. Хусусан, бир ижтимоий 
гуруҳ ҳолатининг ижобий ўзгариши бошқа бир ижтимоий гуруҳ 
ҳолатининг ёмонлашувисиз имконсиздир”
26
деган изоҳни беради. 
Бизнинг фикимизча, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари 
икки гуруҳга: хусусий ва умумлашган кўрсаткичларга бўлиш ло-
зим. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида иқтисодий самарадор-
ликни тавсифловчи хусусий кўрсаткичларга меҳнат ресурсларидан 
фойдаланиш кўрсаткичлари, моддий ва молиявий ресурслардан 
самарали фойдаланиш кўрсаткичлари киради. Хусусий кўрсаткич-
лар тизимида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 
кўрсаткичлари алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат унумдорлиги 
даражаси ва динамикаси (натурал, қиймат ва меҳнат кўрсат-
кичлари), ўртача меҳнат ҳақи, бир ходим ҳисобига тўғри келадиган 
маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ва меҳнатга ҳақ тўлаш 
суръатининг нисбати, меҳнат ҳақининг бир сўмига олинган натижа 
кўрсаткичлари тизимидан фойдаланиб меҳнат ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлигини кенг тавсифига эга бўлиш мумкин.
Америкалик иқтисодчи Стивин Кови ўзининг тадқиқотларида 
самарадорлик тушунчасини қўйидагича талқин қилади: “маҳсулот” 
(якуний натижа) ва “маҳсулот манбаи” (ресурс, манба, имконият) 
23 
Методические рекомендации по оценки эффективности инвестиционных проектов: (Вторая редакция) // М-
во экон. РФ, М-во финн. РФ, ГК по стр-ву, архит. и жил. политике; рук. авт.кол.: В.В.Косов, В.Н.Лившиц, 
А.Г.Шахназарова. – М.: “Экономика”, 2000. – с. 421. 
24
Сидиров И.И. “Логистическая концепция управления предприятием”. – СПб.: ДНТП общества “Знание”. 
ИВЭСЭП, 2001. – с. 168. 
25
Уша манба: - c. 169. 
26
Генкин Б.М., Козлова М.И. “О показателях эффективности и принципиальных схемах мотивации 
эффективной работы”. // Вестник ИНЖЕКОНа. – Сер. Экономика, – 2004. – Вып. 4 (5). – с. 4. 


14 
тушунчалари билан ўзаро мувозанатда эканлигини қайд этади 
ҳамда ўзаро тушунчаларнинг “маҳсулот” / “маҳсулот манбаи” 
нисбатини илгари сўради. “Самарадорликка кенг ёндашилса, сама-
радорлик самарали бошқарув, ташаббускорлик, шахсий потен-
циялни бошқариш каби сифатларда намоён бўлади”
27

Мамлакатимизнинг етук олимлари ҳам самарадорлик маса-
ласи бўйича ўзларининг қарашларини баён қилганлар. Хусусан, 
Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан қўйидагича таъриф берилади: 
“самарадорлик тушунчаси ниҳоятда кенг тушунчадир, у олинган 
самаранинг сарфларга нисбатини акс эттиради”
28

А.Ўлмасов, А.Ваҳобов томонидан “Самарадорлик ресурс 
сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижанинг таққос-
ланишини билдиради, яъни бу нима сарфлаб нимага эришган-
лигини кўрсатади”
29

Қ.Ж.Мирзаев, М.Қ.Пардаев томонидан “Самарадорлик дейил-
ганда, мулк шаклидан қатъий назар, барча мавжуд ресурслардан 
самарали фойдаланиш ва харажатларнинг тежамкорлигини 
таъминлаш эвазига жамият, давлат, мулкдор, корхона, иш кучи 
соҳиби каби субъектларнинг манфаатлари муштараклигини 
таъминлашга қаратилган улар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар 
мажмуи”
30
деб таъриф берилади. 
М.Қ.Пардаев, Б.А.Абдукаримов томонидан эса: “Самара-
дорлик - бу содир бўлаётган бирор иқтисодий жараённинг қандай 
натижа билан якунланганини ифодалайди”
31
деб изоҳ берадилар. 
Ушбу берилган таърифда самарадорлик тушунчасига иқтисодий 
нуқтаи назардан ёндашилиб, самарадорлик фақат бирор бир 
иқтисодий жараёнда вужудга келади деган концепцияни илгари 
сўрадилар. Бизнинг фикримизча, самарадорлик нафақат иқтисодий 
жараённинг якунидаги ҳолати, балки ижтимоий натижанинг 
эришилган даражаси ҳамдир. 
Самарадорлик тушунчаси мураккаб тушунча эканлигини 
эътироф этиб, илмий адабиётларда (efficiency – инглизча) 
(efficientia – лотинча) бир нечта таржимавий талқинга эга, бир 
27
Стивен Р. Кови “Семь навыков высокоэффективных людей: Мощные инструменты развития личности”. 
(The 7 Habits of Highly Effective People: Restoring the Character Ethic). - М.: “Альпина Паблишер”, 2012. - с. 
374. 
28
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти”. Т.: “Меҳнат”, 2004. - 398 б. 
29
Ўлмасов А., Ваҳобов А. “Иқтисодиёт назарияси” (Дарслик) (тўлдирилган ва қайта ишланган нашри). Т.: 
“IQTISOD-MOLIYA”, 2014. – 41 б. 
30
Мирзаев Қ.Ж., Пардаев М.Қ. “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти”. Ўқув қўлланма. Т.: “IQTISOD-MOLIYA”, 
2014. –112 б. 
31
Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. “Корхонанинг иқтисодий салоҳияти таҳлили”. СамИСИ, 2007. - 154 б. 


15 
мунча кенг тарқалган “efficiency” иборасини самарадорлик, маҳ-
сулдорлик, ҳаракатчанлик қобилияти ва оперативлик
32
каби 
тушунчалар билан изоҳлаш мумкин. Ҳозирги вақтда самарадор-
ликни кўплаб таърифлари нафақат иқтисодий фанларда, балки 
бошқа фанларда ҳам келтирилган. 
Иқтисодиёт фанларда “самарадорлик” тушунчаси тор ва кенг 
маънода талқин қилинади. Самарадорлик тушунчаси тор маънода: 
потенциал ва реал фаолиятлар натижасининг комплекс таснифи 
бўлиб, бунда асосий эътибор фаолият бўйича олинган натижаларга 
қаратилади. Кенг маънода “самарадорлик” тушунчаси: атроф-
муҳитга самарали ва адекват ёндашув қобилияти
33
, нисбий самара, 
операциялар ва лойиҳалар
34
, сарфланадиган ресурслардан унумли 
фойдаланиш
35
сифатида талқин қилинади. 
Самарадорлик моҳиятини аниқлашнинг юқоридаги таърифини 
қарайдиган бўлсак, унинг бир қанча ресурслари мавжудлигини 
кўришимиз мумкин. Чунки, бу тушунча бир қанча мезонлар, 
хусусиятлар орқали ифодаланиши мумкин. Шунингдек, самара-
дорлик категорияси истеъмолни қондириш сифатида ҳам, ишлаб 
чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги сифатида ҳам, корхоналар-
нинг самарали шаклланиши сифатида ҳам, ижтимоий натижа 
сифатида ва бошқа кўринишларда ҳам намоён бўлади.
Юқорида келтирилган таърифлар “Самарадорлик” моҳияти-
нинг қўйидаги асосий жиҳатларини ифодалайди: 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish