Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

иккинчи йўналиш,
бу меҳнат самарадорлиги мезон-
лари ва унинг миқдорий меъёрларини, шунингдек иқтисодиётнинг 
турли даражаларида самарадорлик кўрсаткичларини излаш, 
самарадорлик динамикасини ўрганиш билан боғлиқ; 
учинчи 
йўналиш
эса алоҳида таъсир қилувчи омиллар, шунингдек, 
иқтисодий соҳалари орқали меҳнат самарадорлигини ошириш 
йўллари ва заҳираларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ. 
Ушбу 3 та йўналиш ҳам бир-бири билан узвий боғлиқ ва 
уларнинг асосий мақсади меҳнат самарадорлигини назарий 
жиҳатдан асослаб беришдан иборатдир. Меҳнат самарадор-
лигининг моҳиятини ўрганишни энг аввало унинг қайси соҳага 
тегишли эканлиги аниқлашдан бошлаш лозим: моддий ишлаб 
чиқариш соҳасидами ёки номоддий ишлаб чиқариш соҳасига 
тегишли. Кўпчилик олимлар меҳнат самарадорлигини моддий 
ишлаб чиқариш соҳасига тегишли деб эътироф этишади, чунки бу 
соҳада килинган сарф-харажатлар яқин давр ичида ўз натижасини 
бериши билан фарқланади. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса меҳнат 
самарадорлиги ноишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) соҳасига 
тегишли деб фикр юритишади, чунки бу соҳада қилинган сарф-
харажатлар узоқ муддат ўз натижасини бермаса ҳам, лекин вақти 
келганда шундай натижа берадики, буни ҳеч кандай микдорий ва 
сифатий ўлчовлар билан ўлчаб бўлмайди. 
Моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги меҳнат самарадорлиги 
унумли меҳнат бўлиб, инсон ҳаёти учун керакли моддий шароитлар 
яратади, уни кўрсаткичларининг ишини эса, ҳаёт шароитларида 
янада яхшилайди, шунингдек жамият аъзоларининг маънавий 


21 
ривожланишини таъминлашга ёрдам беради. Ноишлаб чиқариш 
соҳасидаги меҳнатни унумли деб бўлмасада, лекин унинг 
аҳамиятини алоҳида эканини таъкидлаш лозим. Бундан шуни 
эътироф этиш мумкинки, меҳнат самарадорлигини алоҳида бир 
соҳага тегишли эмаслиги, балки иқтисодиётнинг барча ишлаб 
чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларини ҳам қамраб олади. 
Мамлакатимизда меҳнат иқтисодиёти мактаби асосчилари ва 
фаннинг етук олимлари томонидан ишлаб чиқариш иқтисодиётида 
меҳнат самарадорлиги муаммоларига бағишланган бир қатор 
ишларида ёритилган. Хусусан, Қ.Х.Абдураҳмонов ва бошқалар 
ушбу муаммо таҳлилига катта эътибор беришган. Қ.Х.Абдураҳ-
монов меҳнат самарадорлигининг унумли моҳиятини қўйидагича 
таърифлайди: “меҳнат самарадорлигини аниқлашда унинг натижа-
ларини моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги сарфлар билангина 
эмас, балки барча меҳнат сарфлари (барча меҳнат ресурслари 
сарфлари) билан таққослаш, яъни моддий ишлаб чиқариш ва 
ноишлаб чиқариш соҳаларида иш билан банд бўлганларни, 
ўқишдагиларни, уй хўжалиги ва шахсий ёрдамчи хўжаликда иш 
билан банд бўлганларни эътиборга олиш керак бўлади”
42
. “Меҳнат 
самарадорлиги моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги, ҳам инсон 
меҳнат фаолиятининг бошқа соҳаларидаги маҳсулодорлигини 
тавсифлайди
43
. “Меҳнат самарадорлиги энг кам меҳнат харажат-
лари билан юқори меҳнат натижадорлигига эришиш даражасини 
ифодалайди”
44

Меҳнат самарадорлигининг умумий таснифидан келиб 
чиқадиган бўлсак, у моҳиятан меҳнат унумдорлиги каби олинган 
натижаларнинг сарфларга нисбати орқали характерланади, яъни бу 
икки иқтисодий категория меҳнат сарфларига нисбатан тушумни 
акс эттиради, аммо улар турли даражада, турли ижтимоий-иқти-
содий муносабатлар мажмуини ифодалайди. Бизнинг фикримизча, 
меҳнат самарадорлигининг моҳияти ўзида қўйидагиларни мужас-
сам этади: меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини, 
сарфланган вақт, меҳнат сифати, шунингдек бир ишчи учун 
сарфланган меҳнат сарфи ҳисобини.
Меҳнат самарадорлигининг ижтимоий-иқтисодий категория 
сифатида ўзига хослиги шундаки, бунинг моҳияти ва мазмунини 
42
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти”. - Т.: “Меҳнат”, 2009. - 32 б. 
43
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти”. - Т.: “Меҳнат”, 2004. - 398 б. 
44
Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р., Бакиева И.А., Қурбонов С.П. “Меҳнат иқтисодиёти” (ўқув 
қўлланма). - Т.: “ТДИУ”, 2006. – 123 б. 


22 
оддий микдорий ва сифатий кўрсаткичлар билан иқтисодий 
баҳолаб бўлмайди. Меҳнат самарадорлигини нафақат иқтисодий, 
ижтимоий, шунингдек ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назаридан ҳам 
баҳолаш керак. Масалан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий 
меҳнат шартномаларини яхшилаш бўйича тадбирларни оладиган 
бўлсак, бу тадбирларни иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчаб, 
самарадорлигини ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назаридан баҳолаш 
мумкин. Иқтисодий кўрсаткичлардан ижтимоий ноишлаб чиқариш 
соҳасидаги меҳнат сарфларини баҳолаш имкони мавжуддир, бироқ 
улар умумий меҳнат самарадорлиги таркибига алоқадор 
ҳисобланади. Ушбу ўзига хос хусусиятдан келиб чиққан ҳолда 
меҳнат самарадорлигини учта бир-бири билан боғлиқ, лекин бир-
биридан фарқ қиладиган: иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан баҳолаш лозим. 
Меҳнат самарадорлиги ижтимоий-иқтисодий категория 
сифатида ўзига хос хусусиятларга эга: 
1.
Меҳнат самарадорлиги бевосита унумли сарфларни 
ифодалайди, шунингдек моддий маҳсулотлар яратишдаги унумсиз 
меҳнатга ҳам таъсир қилади. Бунда унумсиз меҳнат томонидан 
бевосита моддий маҳсулот яратилмайди. 
2.
Бу категория мураккаб бўлиб, меҳнат унумдорлигини, 
моддий маҳсулот ишлаб чиқаришда ўз таъсирини кўрсатувчи 
фойдали самарани яратувчи ноишлаб чиқариш соҳасидаги 
самарадорлигини ифодалайди. 
3.
Меҳнат самарадорлигини тобора чуқурлашиб бораётган 
меҳнат тақсимоти жараёнини ифодалайди. Меҳнатнинг ривож-
ланиш даражаси шуни кўрсатмоқдаки, номоддий соҳанинг ривож-
ланиши ҳисобига моддий ва маънавий бойликлар яратиш 
имконияти туғилмоқда. 
Бизнинг фикримизча, юқорида келтирилган таърифларнинг 
меҳнат самарадорлигини тўлиғича моҳиятини тушуниш имконини 
бермайди. Шу боисдан меҳнат самарадорлиги тушунчасига кенг 
миқёсли муаллифлик таърифини бериш мақсадга мувофиқ. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish