Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


-жадвал Меҳнат самарадорлигини ифодаловчи мезонлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

 
1.2.1-жадвал
Меҳнат самарадорлигини ифодаловчи мезонлар
59
 
 
№ 
Мезонлар таснифи 
Мезоннинг 
мақсади 
Натижа 
кўрсаткичи 
1. 
Ижтимоий-иқтисодий 
меҳнат самарадорлиги:
инсонларнинг моддий ва 
маънавий эҳтиёжларини тўлиқ 
қондириш 
Шахсий 
персоналнинг 
эҳтиёжини 
қондириш 
Ички меҳнат 
самарадолиги 
Инсонларнинг 
эҳтиёжини 
қондириш 
Ташқи меҳнат 
самарадорлиги 
2. 
Иқтисодий ишлаб чиқариш 
меҳнат самарадорлиги: 
ишлаб чиқаришда 
Сарфларнинг 
юқори нати-
жадорлиги 
Кутилган натижа 
(фойда) 
59
Манба: Муаллиф ишланмаси. 


39 
сарфланадиган ресурсларни 
минимал даражадан 
фойдаланиб юқори ишлаб 
чиқариш унумига эришиш
 
Ҳар бир ресурс 
сарфини 
минималлаш-
тириш 
Шахсий: меҳнат 
унумдорлиги, 
фонд қайтими ва 
ҳ.к. 
Мазкур 1.2.1-жадвалда қайд этилган мезонлар ва уларнинг 
кўрсаткичларидан ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятида меҳнат 
самарадорлигини ошириш мезонлари моҳиятини тўлиқ тушун-
моқлик учун меҳнат самарадорлигини баҳоловчи “ресурс-сарф” ва 
“мақсадга йуналтирилганлик” ёндашувларини тадқиқ қилиш муҳим 
ҳисобланади. 
Ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлиги ва иқтисодий 
ишлаб чиқариш меҳнат самарадорлиги мезонлари орқали шундай 
хулоса қилишимиз мумкинки, иқтисодий фанларнинг ривожланиб 
бориши жараёнида меҳнат самарадорлигини баҳолаш учун 
аҳамиятли равишда миқдорий ёндашувлар шаклланган. Бироқ 
бизнинг фикримизча, уларнинг барчаси умумий бўлган белгилари 
бўйича икки бир-биридан фарқ қилувчи ёндашувларга бўлинади: 
“ресурс-сарф” ва “мақсадга йўналтирилганлик”. Уларнинг моҳияти 
ва мазмунини қўйида батафсил кўриб чиқамиз. 
“Ресурс-сарф” ёндашувида меҳнат самарадорликни ўлчаш 
унумдорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш орқали ифодаланади. 
Шуни қайд этиш жоизки, унумдорлик тушунчаси маҳсулотнинг 
ҳажми, меҳнат сарфлари ўртасидаги нисбатни ифода этади. 
Унумдорлик тушунчасига турлича таърифлар берилади, масалан, 
С.Э.Саркисов томонидан: “унумдорлик маҳсулот яратиш учун 
фойдаланилган ресурслар самарадорлиги ўлчови”
60
, А.Б.Борисов 
эса унумдорликни “...фойдаланилаётган ресурслар бирлигига тўғри 
келган маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичи”
61
деб 
таъриф беради. Унумдорлик тушунчасига кенг қамровли таърифни 
Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан “...унумдорлик тушунчаси маҳсу-
лотнинг ҳар қандай харажатларнинг турига ёки барча турларига 
нисбатини аниқ кўрсаткичларда ифодалаш учун қўлланилади. 
Статистик маънода унумдорлик дейилганда, ишлаб чиқариш 
натижаларининг фойдаланиш омиллари сарфларига нисбати 
тушунилади, у бошқача қилиб айтганда, харажат бирлиги тўғри 
60
Саркисов С.Э. “Менеджмент: словарь справочник”. – М.: “АНКИЛ”, 2005. – с. 551.
61 
Борисов
А.Б “Большой экономический словарь”. - М.: “Книжный мир”, 1999. – с. 554.


40 
келадиган ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмидир”
62
деб эътироф 
этилади. 
Ҳозирги замон иқтисодий назариясида меҳнат унумдорлигини 
таҳлил қилиш Ж.Б.Сейнинг чегаравий унумдорлик назарияси ва 
Дж.Кларкнинг унумдорликни пасайиб бориш назарияларига 
асосланади. Чегаравий унумдорлик назарияси жамиятда даромад ва 
қийматни шаклланиш жараёнида иштирок этувчи барча омилларни 
унумдорлик хусусиятига эга эканлигини билдиради. Дж.Кларкнинг 
назариясига асосан ишлаб чиқаришнинг ҳар бир омили қандайдир 
чегаравий унумдорликка, унга мос ҳолда ҳар бир меҳнат муайян 
баҳога эга бўлади. 
Ресурс-сарф ёндашуви орқали меҳнат самарадорликни 
баҳолашда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларидан фойдаланишда 
унумдорлик ва самарадорлик тушунчаларининг ижтимоий-иқти-
содий мазмунига кўра турли хил категориялар эканлигини ҳисобга 
олинмоғи лозим. Агар унумдорлик тушунчаси фақат ишлаб 
чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлса, самарадорлик эса шу 
фаолият натижаси билан аниқланади. Ресурс-сарф ёндашуви 
доирасида унумдорлик ва самарадорликнинг ўзаро боғлиқлигининг 
асосий сабаби шундаки, бу ёндашув ХIХ асрнинг бошларида, яъни 
индустриал иқтисодиётнинг шаклланиши ва ривожланиши 
шароитида вужудга кела бошлаган. Албатта, бу ҳолда ресурслар 
ёндашуви моддий неъматлар ишлаб чиқариш оммавий стандартлаш 
асосида самарадорликни баҳолаш масаласини назарда тутади. 
Бунда асосий масала бўлиб “энг кам сарф-харажатлар асосида 
юқори хўжалик фойдасига эришиш”
63
ҳисобланади. Мазкур 
фикрдан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлашимиз мумкинки, 
индустриал иқтисодиёт шароитида моддий ишлаб чиқариш асосий 
аҳамиятга эга бўлган. Натижада, бу ёндашувга асосан ҳар қандай 
ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади - максимал фойда олиш 
ҳисобланади. Яна шуни таъкидлаш мумкинки, ХХ асрнинг 
бошларида ҳам сарф-харажатлар эвазига юқори фойда олиш 
самарали фаолиятнинг асосий мақсади, нафақат иқтисодий назария 
фанининг бирламчи мақсади, балки амалий иқтисодиёт фанининг 
ҳам бош мақсади ҳисобланган. 
62
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). - Т.: “ТДИУ”, 2011. 
– 151 б. 
63
Барановский М.И. “Основы политической экономики” 5-е изд. // Барановский М.И. – П.: Издание 
юридического склада “Право”, 1917. – с. 39-40.


41 
Хусусан, классик бошқарув мактаби намоёндалари Ф.Тейлер, 
Г.Форд, А.Файоль
64
бошқарув самарадорлигини сарф-харажатлар 
билан максимал натижага эришиш деб ҳисоблашган. Шунинг учун 
унумдорлик корхона раҳбарлари ва менеджерлари фойдаланадиган 
кўрсаткичлар тизимида асосий мезон ҳисобланган. 
Ресурс-сарф ёндашуви доирасида унумдорлик ва самара-
дорлик бир хил кўрсаткич сифатида талқин этилади, аммо 
иқтисодий категория сифатида уларнинг моҳияти турлича талқинга 
эга. Шу билан биргаликда, шуни таъкидлаш керакки, унумдорлик 
ва самарадорлик тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги муайян 
муоммаларни юзага келтиради. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish