Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet105/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

ижтимоий самара
– меҳнат 
фаолияти билан банд бўлган инсоннинг манфаатларига тўлиқ 
мослиги; 
иқтисодий самара
– инсон ресурсларидан рационал 
(оқилона) фойдаланиш, яъни ишчиларнинг касбий-малакавий ва 
ижодий потенциалдан фойдаланишда намоён бўлади. 
Шундай қилиб, агар тўлиқ бандлик - бандликни миқдор 
жиҳатидан таъминланганлигини акс этса, самарали бандлик – 


204 
сифат томондан, яъни ишчиларнинг меҳнат самарадорлигини 
ҳисобга олган ҳолда тавсифланади. Корхонада ишчиларнинг 
самарали бандлиги меҳнат учун яратилган қулай меҳнат 
шароитларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Инсон меҳнат қилишлиги 
учун яратилган меҳнат шароити инсон организмининг ҳолатига 
бевосита таъсир кўрсатувчи психофизиологик, санитар-гигиеник ва 
эстетик омиллар (иш жойини эстетик талабларга мос ҳолда 
безатилиши), меҳнатнинг оғирлиги ҳамда меҳнат шароитларининг 
қулайлилик даражаларини инобатга олишлиги лозим. 
Инсонни меҳнат шароитларидан мамнун бўлишида инсон 
бажарадиган меҳнатидан қониқиш, яъни бу меҳнат мотивациясига 
асосланади, чунки энг аввало бу ишчининг ўзига боғлиқ, иш 
берувчи ҳам тегишли равишда меҳнатдан мамнун бўлишга таъсир 
кўрсатади, масалан, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника 
хавфсизлигига риоя қилишни назорат қилиш асосида. Бу ҳолатда, 
ишчи меҳнатини асослашнинг ижтимоий-психологик омиллари 
иштирок этади. Меҳнат шароитлари қулайлигини ошириш 
мақсадидан келиб чиқиб, иш берувчи ва ишга ёлланувчининг ўзаро 
мажбуриятлари меҳнат шартномаларида аниқ акс эттирилиши 
лозим, чунки меҳнат шароити масалалари ижтимоий-меҳнат 
муносабатларнинг асосий элементлардан бири ҳисобланади. 
Меҳнат шароитларини шакллантиришга турли омилларнинг 
таъсирини баҳолашнинг барча омилларига кўра шундай хулоса 
қилиш мумкинки, инсон учун уларнинг қулайлик даражаси бўйича: 
шинам (қулай) ва хавфлигача бўлиш мумкин. Шинам меҳнат ша-
роити таъминланган этиб қўйидаги меҳнат шароитлари ҳисоб-
ланади: психофизиологик мезонлар бўйича бажариладиган меҳнат 
оғирлиги паст даражасига тегишли бўлса, санитария-гигиена 
мезонлари бўйича ишлаб чиқариш муҳити, эстетик мезонлар 
бўйича замонавий талаблар ва меъёрларга жавоб берса, меҳнат 
муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилишни 
таъминлайдиган ижтимоий-психологик мезонлар бўйича ишчилар 
ўртасида қулай мотивацион муҳит яратилган бўлса. Хавфли этиб 
қўйидаги меҳнат шароитлари ҳисобланади: психофизиологик 
мезонлар бўйича бажариладиган меҳнат оғирлиги юқори 
даражасига тегишли бўлса, санитария-гигиена мезонлари бўйича 
ишлаб чиқариш муҳити меъёр талабларига жавоб бермаса, эстетик 
омилларга эътибор қаратилмаса, меҳнат муҳофазаси ва техника 
хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаса, меҳнатга лаёқатни 


205 
йўқотиш доимий хавфи бўлган шароитларда ишласа. Демак, ҳар 
қайси аниқ вазиятда меҳнат шароитлари қулайлик даражасини 
баҳолаш учун шанимлик ва хавф-хатар элементларини ўз ичига 
олган реал мутаносибликка асосланган бўлиши керак. Меҳнат ша-
роитини яхшилаш вазифаси ҳам шундаки, хавф-хатар элементла-
ридан воз кечиб, қулайлик элементларини киритишдан иборат. 
Меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича мақсадли тадбир-
ларнинг иқтисодий самараси корхонанинг даромадлари кўпайи-
шига, яъни бунда: меҳнат самарадорлиги ва унумдорлигининг оши-
ши; меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик, бир маротабали ва/ёки ҳар 
ойлик ишлаб чиқаришда шикастланиш ёки уларнинг қариндош-
ларига боқувчини йўқотганлиги бўйича нафақалар тўлашнинг 
камайиши; касбий ва ижтимоий реабилитация, махсус тиббий 
парвариш, санатория-курорт даволаниши, меҳнат ногиронларни 
меҳнат фаолияти учун мосламалар билан таъминлашга қаратилган 
харажатларнинг қисқариши билан намоён бўлиши мумкин. 
Меҳнат шароитини яхшилаш тизимини амалга ошириш бўйи-
ча ижтимоий самара бевосита ишлаб чиқаришда шикастланиш, 
умумий ва касб касалликларнинг қисқариши, меҳнат хавфсизлиги 
ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланишида намоён 
бўлади, бу эса ишчиларнинг меҳнатлари эвазига оладиган даромад-
ларини (меҳнат даромадларини) кўпайтириш, турмуш даражасини 
кўтариш учун қулай шароит ва имкониятларни яратиб беради. 
Маълумки, меҳнат даромадлари индивидуал ўлчанадиган 
ишчи меҳнати натижаларидан иборат бўлади, яъни меҳнат 
даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча турларини ўз ичига олади. 
Бу меҳнатга ҳақ тўлашни меҳнатни ташкил этишнинг муҳим қисми 
сифатида кўрилишига асос бўлади (ҳам шахсий, ҳам жамоавий). 
Хусусан, бундай ёндашув меҳнатга ёлланувчи ишчининг меҳнат 
вазифаларини (функцияларини) бажаришда меҳнатга ҳақ тўлаш 
даражаси билан намоён бўлади. 
Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнатга ҳақ тўлашни 
ташкил этиш сифатининг асосий мезонлари этиб ишлаб чиқариш, 
рағбатлантириш ва тартибга солиш функцияларини бажариш 
даражаси ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳисобланади. Ишлаб 
чиқариш функцияси, меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал даражаси 
ишчи кучини такрор ҳосил қилиш учун зарур бўлган сарфларни, 
яъни минимал истеъмол сарфлар қопланишини кафолатлаши керак. 
Агар ишлаб чиқиш функциясини амалга ошириш мезони ишчи 


206 
кучини такрор ҳосил қилиш бўлса, рағбатлантириш функциясини 
амалга ошириш мезони меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисоб-
ланади. Бу ишчи малакаси ва бажарадиган меҳнат оғирлигини 
ҳисобга олиб тариф тизимидан фойдаланган ҳолда (ягона тариф 
сеткаси асосида ўрнатилган) меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини 
ҳисоблаш асосида эришилади. Тартибга солиш функцияси ишлаб 
чиқариш ва рағбатлантириш функциялари ўртасида оралиқ ҳолатни 
эгаллаб, иш берувчи ва ишга ёлланувчиларнинг манфаатлари 
мувозанатига эришиш ролини бажаради. Меҳнатга ҳақ тўлашни 
тартибга солиш натижаларини баҳолаш мезонлари бўлиб, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish