80
сифатининг хусусиятлари бўлиб: аниқ меҳнат, унумдорлик,
меҳнатнинг мураккаблиги ва маълум даражадаги моддий ашёни
сифатли яратиш ҳисобланади. Ушбу хусусиятларнинг ҳар бири
меҳнат нафлилигини баҳолашда алоҳида мезон ва кўрсаткичларга
эга. Масалан, меҳнат унумдорлиги вақт бирлиги давомида ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажмини ҳисобга олади. Қанча кўп маҳсулот
вақт бирлиги давомида ишлаб чиқарилса, шунча кўп юқори
сифатли меҳнат ҳисобланади. Меҳнатнинг мураккаблиги меҳнат
меъёрлари билан аниқланади. Меҳнатнинг юқори мураккаблиги
юқори меҳнат маошлари билан баҳоланади ва бу меҳнат ҳақи
таъриф тизимида намоён бўлади.
Илк бор, меҳнат сифатини баҳолаш АҚШ корхоналарида
вужудга келган ҳамда “ишга қараб баҳо бериш” деб аталган.
Кейинчалик эса, бу усулдан фойдаланиш бошқа мамлакатларда ҳам
урфга кирди. Собиқ маъмурий буйруқбозлик тизимида ҳам бу
самарали усулдан фойдаланишда ўзига ҳос тажриба мавжуд бўлган,
дастлаб саноат соҳасида (XX аср 60-йилларда)
кейинчалик эса
ишлаб чиқаришдан йироқ бўлган соҳаларда, масалан савдо-сотиқ
соҳасида ҳам қўлланила бошланган. Шундай қилиб меҳнат
сифатини баҳолашни турли номлар билан атай бошлашди:
“камчиликсиз иш суръати тизими”, “меҳнат сифатини бошқариш
тизими” (МСБТ), уни ўлчаш мақсадида эса меҳнат фаолияти
коэффициентини ихтиро қилишди, бу ном ҳозирги кунда меҳнат
самарадорлиги коэффициенти дея аталади (МСК). Ҳар бир корхона
ва унинг бўлимлари ўзига хос иш фаолиятига асосланган меҳнат
сифати кўрсаткичларини ишлаб чиқиши ва уларнинг ҳар бири ўзига
хос маълум баҳолаш тизимига эга бўлиши, улар баллар ёки
коэффициентлар орқали ифодаланиши мумкин. Масалан, хориж
саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифати коэффи-
циентини кўтарувчи ва туширувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда
ишчиларнинг меҳнат фаолиятида меҳнат сифатини ифода этувчи
маълумотларни кунлик ҳисобини олиб боради.
Чет элда бундай
услуб ишчиларнинг шахсий иш сифатларини ошириш ҳамда
қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилади.
Персонал меҳнатини баҳолашда меҳнат сифатини баҳолаш
тизими қўйидаги мақсадларни аниқлаш учун қўлланилади:
ишчининг шахсий имкониятларини ўрганиш;
81
малака ошириш ва бунга тайёрлаш орқали ишчиларни
қўллаб-қувватлаш йўли билан уларнинг касбий маҳоратларини
ошириш;
касб поғоналаридан кўтарилиш ҳамда иш жойини ўзгар-
тириш;
қўшимча ҳақ ва мукофот пулларини ташкил қилиш;
корхона ишлаб чиқариш талабларига жавоб бера
олмайдиган ишчиларни аниқлаш.
Қоидага биноан, меҳнат сифатини баҳолаш тизимида бир
қатор кўрсаткич(талаб)лардан фойдаланилади. Кўп миқдордаги
кўрсаткичлардан фойдаланиш иш ҳисобини ҳамда уни амалда
қўллашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткичлар
ишчилар томонидан
қабул қилиш учун осон ва иложи борича барча иш фаолиятидаги
ишчиларни ҳисобга олган ҳолда универсал бўлиши мақсадга
мувофиқ. Лекин шу билан бирга улар айнан маълум фаолият тури
учун ихтисослашганлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Шуни ҳам
таъкидлаш керакки, баъзи доимий талаблар кўпгина корхоналар
томонидан қабул қилинган: бу, маҳорат ҳамда ташаббускорлик, иш
фаолиятидаги доимийлик (иш фаолиятидаги узлуксизлик), иш
жараёнидаги қатъий фидоийлик, бир нечта касб кўникмаларига эга
бўлиш, рационизаторлик, кашфиётчилик қобилиятларига эга бўлиш
ва ҳоказо. Шу билан бирга, шароитга мослашиш, ҳамкорлик,
ишончлилик, эҳтиёткорлик, илғорлик, меҳнат воситаларига тўғри
муносабатда бўлиш, ўз
ишини пухта билиш, техника хавфсизлик
қоидаларига риоя қилиш каби талаблар ҳам муҳим ҳисобланади.
Корхона ишлаб чиқариш жараёнида бундай кўрсаткич ва
талабларни ўрнатиш ишчиларнинг психологик ҳамда физиологик
имкониятлари, математик-статистика ва яна бир қатор омилларни
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат сифатини баҳолаш талабларни ўрнатишда асосий
мезонлар қўйидагилар ҳисобланади:
1. Тақсимот (классификация); 2.
Норматив билан солишти-
риш; 3. Таққослаш (икки киши ўртасида солиштириш); 4. Ёзма
характеристика мазмунидан фойдаланиш; 5. Ҳисоб карточкала-
ридан фойдаланиш; 6. Топшириқ асосида гуруҳлаш методидан
фойдаланиш; 7.
Эркин танлов асосида методи; 8. Баҳолаш харак-
теристикалари асосида мажбурий танлов методи.
Меҳнат сифатини баҳолаш корхонада ишчилар меҳнатини
баҳолаш, ижобий жиҳат ва шахсий сифатларини аниқлашни акс
82
эттирувчи кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. Бу
қўйидаги фоизли кўрсаткич асосида таснифланади:
Do'stlaringiz bilan baham: