85
асосий шартлардан келиб чиққан ҳолда бажарилганлигини аниқлаш
мумкин.
Персонал меҳнат самарадорлигининг уч асосий шартлари:
1) персонал бошқаруви билан шуғулланувчиларнинг меҳнат
фаолияти жорий этилган талаблар ҳамда аввалдан белгилаб
қўйилган мақсад ва вазифаларга мос келиши;
2) ишни оқилона самарали йўллардан фойдаланган ҳолда
сифатли бажариш;
3) имкониятлардан (қобилият, билим ва малакадан)
янада
тўлиқроқ фойдаланиш асосида бошқарилаётган ишчиларнинг
меҳнат жараёнида инсон организми учун қулай ва фойдали таъсир
кўрсатилиши таъминланганлиги.
Маълумки, бошқарув
функцияси режалаштириш, ташкил
қилиш, раҳбарлик ва назорат функцияларидан иборат. Бизнинг
ҳолатимизда эса айнан назорат функцияси
персонал фаолиятини
бошқаришда асосий вазифани бажаради.
Шундай қилиб,
персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш
–
бу маълумотларни тўплаш (йиғиш) ва таҳлил этишдан
иборат бўлган бир-бирига боғлиқ бўлган фаолиятларнинг
умумий натижасидир.
Корхона фаолиятининг ўз олдига қўйган
мақсад ва вазифаларини бажаришда персонал меҳнатининг
юқорида санаб ўтилган уч муҳим асослардан келиб чиққан ҳолда
қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлашга кўмак бериши ҳамда
ишчилар фаолиятини баҳолаб бориш ва сўнги қарорга келиш учун
зарур бўлган маълумотларни йиғиб бориш учун фойдалидир.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш
натижалари
объектив ва аниқ (ишончли) бўлишлиги учун баҳоланиш
мезонларини тўғри танлаш ва қўллаш лозим
105
. Мезон асосида
белгиланган мансаб ходими меҳнатдан қандай фойдаланилаётгани
ёки фойдаланиши лозимлиги тўғрисида меҳнат тақсимоти норма
бўйича тадқиқ қиламиз. Мезонлар корхонада меҳнат фаолиятини
олиб бораётган персонал раҳбар-ходимларнинг ҳар бир мансаб
бўйича ишлаб чиқилади.
Мансаб бўйича меҳнат тақсимоти ўз ичига асосий меҳнат
вазифа ва мақсадларни умумлаштиради, бу вазифа ва мақсадлар
аниқ меҳнат жараёнларида қўлланилиши лозим, бунда баҳолаш
105
Еремеев М. “Критерии оценки персонала: социально-экономический аспект”. – М.: Журнал “Служба
кадров и персонал”, 2007. – № 3. – с. 72.
86
мезони ҳар бир вазифа ва мақсаднинг корхона талаблари доирасида
ижро этилишини аниқлайди.
Ушбу тадқиқ этилган масалаларни кўриб чиқишда уч
хил
таҳлил туридан фойдаланамиз: индивидуал, гуруҳ ва жамоавий. Бу
таҳлил даражалари бошқарув масъулиятининг 3 та даражасига мос
келади. Шу нуқтаи назардан, раҳбарлар ўз ташкилотлари,
ундаги
гуруҳлар ва ҳар бир шахснинг фаолият самарадорлиги олдида
жавобгардирлар. Шунга кўра, саноат корхоналари фаолиятидан
келиб чиққан ҳолда самарадорликнинг уч муҳим жиҳатини ажратиб
кўрсатиш мумкин: индивидуал, гуруҳ ва жамоавий. Раҳбариятнинг
бундаги асосий вазифаси индивидуал ва гуруҳдаги меҳнат
самарадорлигини ошириш ҳамда шу орқали
жамоавий умумий
самарадорликка эришишдан иборатдир 2.2.3-расм.
Do'stlaringiz bilan baham: