2.3. Корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишнинг
услубий асослари
Меҳнат фаолиятининг асосий мақсади бу, бирор натижага
эришиш, масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сифатли хизмат
кўрсатишдан иборатдир. Ҳар қандай ишчи ёки ишчилар гуруҳи
учун мана шу натижанинг унумдорлиги, яъни маълум иш вақти
бирлигида (соат, кун, йил) қанча маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги
муҳим аҳамият касб этади ва бу натижа қанчалик юқори бўлса,
маҳсулотнинг ҳар бир бирлигига сарфланадиган меҳнат сарфи,
бино учун ижара ҳақи, электр энергия тўлови каби сарф-
харажатлар миқдори шунчалик камаяди. Ҳудди шу тарзда, меҳнат
унумдорлиги ортгани сари маҳсулот ҳажми ошиб бориши
натижасида унга сарфланадиган харажатлар ҳам қисқариб боради.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръа-
тини янада оширишда меҳнат унумдорлигини ошириш бугунги
куннинг муҳим долзарб масаласи ҳисобланади. Меҳнат унум-
дорлигининг ошиши моддий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг
ривожланишига, нарх ва инфляцияни жиловлаб туришга, жонли
меҳнатни товар моддий меҳнатга, пул билан таъминланган талабни
шакллантиришга, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишга
ҳамда инновацион иқтисодий ривожланишни таъминлаш имконини
беради.
94
Меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий тараққиёт муаммоси
ҳамиша инсонларни қизиқтириб келган (меркантилистлар меҳнат
унумдорлигининг миллат ривожига аҳамиятлилигини кўрсатган
эдилар), ишлаб чиқаришни машиналаштиришдан бошлаб эса ушбу
қизиқиш ялпи тус олди. Аввалига, А.Смит, кейинроқ Д.Рикардо
меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги таълимотга асос солди. Улар
тайёр маҳсулот, ишлаб чиқарувчи ходимлар ва улар фойда-
ланадиган ишлаб чиқарувчи кучларнинг қудрати ўртасидаги
ниҳоятда оддий боғлиқликларни аниқлаб бердилар
110
.
Меҳнат
унумдорлиги
тушунчасини
таҳлил
қилишда
унумдорлик тушунчасига қисқача тўхталиб ўтиш жоиздир. Бу икки
тушунчалар ана шу кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқаришга асос
бўладиган меҳнат натижаларининг таърифи ва таркиби билан
фарқланади.
Меҳнат унумдорлиги атамаси фақат яратилган маҳсулот
ҳажминигина ўз ичига олади, ҳолбуки, унумдорлик атамаси
қўшимча равишда меҳнат натижаларида буюмлашган меҳнатнинг
тежалишини ёки ортиқча сарфланишини ҳисобга олади. Шу билан
бирга, унумдорликни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқариш
самарадорлиги билан етарли даражада мос келади деб ҳисобланган
ва бунга уни кенг мослаштирилган: бунда меҳнат натижалари
фақат меҳнат сарфи билангина эмас, балки ресурслар бўйича ҳамма
турдаги сарфларнинг ўзаро нисбати қиймат шаклида аниқланади
111
.
Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажмининг иш вақтига
нисбати билан ва аксинча, иш вақтининг маҳсулот ҳажмига
нисбати билан аниқланади, яъни мазкур тушунча тўғридан-тўғри
алоқани ҳам, аксинча алоқани ҳам акс эттиради. Унумдорлик
маҳсулот массасининг ходимлар миқдори билан ифодаланган иш
вақтига муносабатидир, яъни у фақат тўғридан-тўғри алоқада
намоён бўлади. Унумдорлик маҳсулот ҳажмининг умуман иш
вақтига эмас, балки бевосита ходимга нисбатини кўрсатади.
Унумдорлик – ишчи ишлаб чиқарган маҳсулотлар массаси билан
ифодаланган унинг меҳнат унумдорлигидир. Мазмунига кўра
“меҳнат унумдорлиги” ва “унумдорлик” тушунчалари бир-бирига
яқиндир. Унумдорлик тушунчаси ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш
корхоналарнинг амалий фаолиятида кенг фойдаланилмоқда. Бунинг
боиси шундаки,
биринчидан
, унумдорлик кўрсаткичи қулайдир,
110
Абдураҳмонов Қ.Х., “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “Меҳнат”, 2004. - 373 б.
111
Уша манба: - 374 б.
95
чунки муайянликни юзага келтириб, унумдорликни қайси жиҳати
кўзда тутилишини кўрсатади;
иккинчидан
, бу меҳнат унумдор-
лигини ўлчашнинг энг яққол ва осон усулидир.
Назарий жиҳатдан унумдорлик тушунчаси меҳнат унумдор-
лиги тушунчасидан кенгроқдир. Америкалик олим Д.Скотт Синк
ўзининг “Унумдорликни бошқариш: режалаштириш, ўлчаш ва
баҳолаш, назорат қилиш ва ошириш” асарида бундай ёзади:
“Унумдорлик, тўғрисини айтганда, тизим ишлаб чиқарган маҳсулот
билан ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришга қилинган сарфлар
ўртасидаги нисбатдир. Тизимга меҳнат шаклидаги (инсон
ресурслари), капитал шаклидаги сарфлар (жисмоний ва молиявий
активлар), энергия, материаллар ва ахборотлар киритилади. Ушбу
ресурслар маҳсулотга (товар ва хизматларга) айлантирилади.
Унумдорлик – мазкур тизим маълум вақт давомида ишлаб чиқарган
маҳсулот миқдорининг шу давр давомида ушбу маҳсулотни яратиш
ёки ишлаб чиқариш учун ишлатилган ресурслар миқдорига бўлган
нисбатдир”
112
. Шундай қилиб, унумдорликни баҳолаш учун ишлаб
чиқариш натижаларини улар билан боғлиқ бўлган сарфлар билан
таққослаш керак. Сарфларга эса нафақат меҳнат, балки
материаллар, ускуналар, ер ва энергия ҳам киради.
Унумдорлик тушунчаси маҳсулотнинг ҳар қандай харажатлар
турига ёки барча турларига нисбатини аниқ кўрсаткичларда
ифодалаш учун қўлланилади. Статистик маънода унумдорлик
дейилганда, ишлаб чиқариш натижаларининг фойдаланиш омил-
лари сарфларига нисбати тушунилади, ёки бошқача қилиб
айтганда, харажат бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган
маҳсулот ҳажмидир.
Унумдорлик тушунчаси натижа ва унга эришиш учун
қилинадиган сарфлар ўртасидаги нисбатни тавсифлайди. Шу
сабабли, кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан ускуналар, электр
энергия, хом-ашёнинг унумдорлиги тўғрисида сўз юритадилар
(лекин унумдорлик тўғрисида эмас, балки ресурслардан фойда-
ланишнинг маҳсулдорлиги ёки тежамлилиги ҳақида гапирилиши
тўғрироқ бўлар эди). Олинган натижа ва муайян маҳсулот ишлаб
чиқаришга иш вақти сарфланиши ўртасидаги нисбат меҳнат
унумдорлиги тушунчаси билан тавсифланади. Меҳнат унумдор-
лигига аниқлик киритиш учун мазкур тушунчанинг таърифига
112
Синк Д.С. “Управление производительностью: планирование, измерение и оценка, контроль и
повышение”. Пер. с англ. Общ. ред. и выступ. ст. В.И. Данилова-Данильяна. - М., 1989. – с. 29.
96
назар ташлашни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Аммо иқтисодий
адабиётларда ҳам, иқтисодий таҳлилга оид адабиётларда ҳам унинг
таърифига жуда кам аҳамият берилган. Фақат меҳнат унумдорлиги
ва унинг кўрсаткичи қандай аниқланади ҳамда унинг мазмуни-
гагина аҳамият берилган. Бу борада ҳам бир қанча фикрлар
айтилган. Буларнинг айримларини қўйидаги 2.3.1-жадвалда кўриш
мумкин.
2.3.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |