Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

(2.1.4)
Бунда:
 У
д
т – тармоқда меҳнат унумдорлиги даражаси, Я
қ
т – 
тармоқда яратилган ялпи қиймат, Б
с
т – тармоқда банд бўлганлар 
сони. 
Саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ҳисоблашнинг 
бундай усулини қўллаш: 
биринчидан,
яратилаётган маҳсулотлар 
турли натурал кўрсаткичлар қўлланилиши унумдорликни ҳисоб-
лашни мураккаблаштириб қўяди; 
иккинчидан,
республикамизда 
миллий ҳисоблар тизими тамойилларига асосланган ҳолда 
статистика учун ишчи кучига сарф-харажатлар ва ишлаб чиқариш 
ҳажми каби кўрсаткичлар ўртасида аниқ бир алоқаларнинг 
йўқлигидир. Кўрсаткичлар ўртасидаги бундай алоқаларни моддий 
ишлаб чиқариш соҳасининг чекланган тармоқларида кузатиш 
мумкин; 
учинчидан,
тақдим этилган тармоқ ичидаги статистикани 


73 
иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари статистик кўрсаткичлари билан 
таққослаш учун ягона методологик асос орқали ҳамда ягона 
статистик баҳолаш бўйича амалга ошириш мақбулроқдир. 
Бундай ҳолда, тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулотни 
тармоқда банд бўлган ишловчиларнинг ўртача сони, асосий ишлаб 
чиқариш фондлари қийматини турли даражали ва турли тармоқ 
кўрсаткичлари асосида шаклланади. Саноат тармоқларида ялпи 
қиймат кўрсаткичи қийматли кўрсаткич бўлганлиги боис, мазкур 
кўрсаткични дефлятор (таққослаш) усулидан фойдаланган ҳолда, 
яъни ялпи қиймат миқдорини таққослама услубда тадқиқ этамиз. 
Қиймат кўрсаткичларини таққослаш учун дефляторлардан 
(таққосланадиган индекслар) фойдаланамиз. 
Таққослама таҳлилни Қашқадарё вилояти саноат тармоқлари 
фаолиятининг самарадорлигини таҳлил этиш учун умумсаноат 
тармоғида яратилаётган маҳсулотларнинг 68,3 фоизидан зиёдини 
ишлаб чиқарилаётган йирик саноат корхоналарнинг 2011-2015 
йиллардаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар меҳнат 
талабчанлиги, иш вақти меҳнат талабчанлиги, меҳнат ҳақи меҳнат 
талабчанлиги ҳамда бошқа натижаларини ифодаловчи кўрсат-
кичлар танлаб олинди. 
Агар таҳлил қилинаётган саноат корхоналарининг умумсаноат 
ялпи маҳсулотдаги салмоғини йиллар давомида таҳлил қиладиган 
бўлсак, 2011 йилда 66,9 фоизни, 2013 йилда 82,5 фоиз, 2014 йилда 
71,7 фоиз, 2015 йилда 68,3 фоизни ташкил этганлигини кўриш 
мумкин. Вилоятдаги таҳлил этилаётган йирик саноат тармоқларида 
ялпи қиймат ҳажми 2011-2015 йилларда мунтазам ўсиш 
тенденциясига эга бўлган. 2011-2015 йилларда ялпи қийматнинг 
ўсиш суръати электрэнергетикада 6 мартага, машинасозлик ва 
металнии қайта ишлаш саноати 1,8 мартага, енгил саноат 1,7 
мартага, озиқ-овқат саноати 1,6 мартага, кимё ва нефт кимё саноати 
1,6 мартага ва ёқилғи 1,4 мартага ошган (2.1.3-жадвал). 
2.1.3-жадвал маълумоларидан кўриш мумкинки, саноат кор-
хоналарининг тармоқ мансублиги бўйича ёқилги саноатида ярати-
лаётган маҳсулот йирик саноат ялпи маҳсулотининг 73,3 фоизни 
ёки 4573,7 млрд.сўмни ташкил этмоқда. Ёқилғи саноатида 6 та 
йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатаётганлигини ҳисобга ола-
диган бўлсак, ушбу саноат корхоналарида яратилаётган қўшимча 
қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш тармоқлари 
фаолияти узлуксизлиги таъминланишини кафолатлайди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish