Миллий менталитет – бу воқеликни идрок қилиш ва тушуниш миллий когнитив стереотиплар жамланмасининг маълум жамланмаси, миллий усулидир. Таққосланг: америкалик бой кишини кўрса, «бой- демак, ақлли» деб, рус бўлса бу ҳолатда «бой –демак, ўғри» деб, ўзбек эса «бой- демак, уддабурон ва ишбилармон» деб ўйлайди. «Янги» тушунчаси америкаликлар томонидан «яхшиланган, аъло» деб тушунилса, русларда «текширилмаган, синовдан ўтмаган», ўзбекларда эса кўпинча «сифати паст, ишончсиз» тарзида идрок қилинади.
Воқеликни идрок қилиш ва тушуниш бир –бирига ўхшаш аммо мувофиқ келмайдиган нарсалардир. Идрок қилиш – тушунишнинг асосий шарти ва дастлабки босқичидир. Идрок этишган нарсани тушуниш менталитет билан шартланган. Масалан, хитой газетасидаги карикатура – скамейкада ўтириб ўпишаётган қиз ва ўсмир тасвири – европа менталитетида ёшлардаги аҳлоқсизлик ифодаси сифатида талқин қилинса, хитойларда эса яшаш жойларининг етишмаслигини танқид сифатида тушунилади.
Русларда меҳмоннинг чақирилган вақтдан озроқ кечикиб келиши хонадон соҳибига ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилинса, немисларда эса мезбонга ҳурматсизлик деб тушунилади. Руслар ва ўзбекларда ўқитувчининг мавзуни такроран тушунтиришини материални тўлиқроқ ўзлаштиришга, ўқувчиларга ёрдам беришга интилиш деб тушунилса, финларда бундай ўқитувчи ҳақида «у бизни тентак деб ҳисоблаяпти» деб фикрлашади.
Менталитет ва концептосфера ўзаро боғлиқ ва фикрлаш жараёнида бир-бирига таъсир қилиб туради.
Концептосфера – халқнинг билим доираси бўлиб, маълум даражада халқнинг менталитетини белгилайди ( воқеликни идрок қилиш ва тушунишнинг хусусиятлари): миллий концептосферани ҳосил қилувчи ментал бирликлар когнитив стереотиплар – воқелик ҳақида мулоҳазалар ҳосил бўлишининг асоси ҳисобланади.
Бошқа томондан, миллий менталитет концептлар мундарижасини шакллантирувчи стереотипларга эга бўлган концептлар тараққиёти ва шаклланиш динамикаси сари йўналтиради, концептлардаги воқеа ва ҳодисаларни баҳолашни қайд этишни тақозо қилади. Ўзаро чамбарчас боғлиқлигига қарамай концептосфера ва менталитет-моҳиятан турлича ва уларни ўрганиш турли метод ва ёндашувларни талаб этади. Халқ менталитети энг аввало унинг характерида, ҳаракатида, коммуникатив муомаласида намоён бўлади. Менталитет иқтисодий шароит, сиёсий ўзгаришлар,ижтимоий-сиёсий жараёнлар, табиат ҳодисалари, бошқа этник гуруҳлар билан алоқалар таъсири остида шаклланади. Уни асосан этномаданий ва этнопсихологик метод ва усуллар билан ўрганиш лозим ва бу тилшунослар ва лингвокогнитологларнинг вазифаси эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |