Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 286,37 Kb.
bet21/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Савол ва топшириқлар:
1. Концептни қандай изоҳлайсиз?
2. Концепт турларини сананг ва изоҳланг.

  1. Концептнинг тузилиши ҳақида гапиринг.

  2. Когнитив лингвистикада «пропозиция», «фрейм», «сценарий» тушунчаларини изоҳланг.

  3. «Гештальт», «схема», «скрипт». Уларнинг тузилиши ҳақида гапиринг.


9-мавзу
Олам манзараси. Оламанинг лингвокогнитив манзараси. Концептосфера
Режа:
1. Олам манзараси ҳақида тушунча.
2. Концептосфера. Миллий маданият ва концептосфера.

  1. Менталитет, концептосфера ва миллий металитет.

  2. Концептосфера – оламнинг когнитив манзараси.

  3. Тилнинг семантик кўлами ва лисоний олам манзараси

Ижтимоий олам тушунчаси ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, у жамиятдаги инсонлар ўртасидаги турли муносабатларни, инсонларнинг фаолиятлари, ўй-хаёллари, ғоялари, мақсад ва маслаклари, эътиқоди кабиларни ўзида мужассамлаштиради.


Ҳар қайси халқ, миллат дунёни ўзича англайди ва ўзига хос концептлашиш мезонига эга. Шундан хулоса чиқадики, ҳар бир тилда дунё манзарасини таърифлашда ўзига хос жумла-фикрлардан фойдаланилади ва тил шахсияти турлича ифодаланади.81
«Дунё манзараси» тушунчаси фанда биринчи бўлиб Л.Витгенштейн томонидан фалсафий атама сифатида қўлланган бўлса, у тилшуносликка лингвистик атама сифатида Лео Вайсберг томонидан киритилган эди. Ўша даврдан бошлаб бу тушунча фалсафа ва лингвистика соҳаларида мунозарали масалалаарга сабаб бўлиб келмоқда.82
Инсон ўз ҳаёти, фаолияти давомида табиат ва жамиятдаги турли воқеа-ҳодисалар, қонун-қоидаларни ўрганиш билан объектив олам манзараси тўғрисидаги тасаввур ва билимларини бойитиб боради. Ҳаётий тажрибага асосланган хулосалар ҳамда ташқи ҳар хил таъсирлар туфайли юзага келувчи ҳиссиётлар натижасида инсон уларга ўз муносабатини билдиради, турли нуқтаи назардан баҳолайди.
Концептосфера (ёки дунё тасвири) ташқи дунёга оид ҳар хил белгиларни бирлаштирувчи фикрлар тасвири, схемалар, тушунчалар, фреймлар, сценарийлар, гештальтлар, мавҳум маънолар кўринишидаги концептлардан ташкил топган соф фикрий соҳадир. Концептосферага, унинг ташкил топишида мураккаб бўлмаган когнитив классификаторлар ҳам тегишлидир.83
Концептосфера ҳар бир халқнинг маданий ва маънавий қиёфасини белгилаб беради. Халқнинг миллий маданияти қай даражада юқори бўлса, илм-фан, санъат ва ижод, адабиёт соҳасидаги ютуқлари кўпайиб, эътиқоди мукаммаллашиб боргани сайин унинг концептосфераси ҳам шунча бойиб боради. Концепт ҳам, концептосфера ҳам сезгилар орқали кузатиб бўлмайдиган, ментал (фикрий) хусусиятларга эга тушунчалар ҳисобланади. Замонавий илм - фанда концептосфера ва концептларнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлиги тан олинган.
Кейинги йилларда когнитив тилшуносликнинг ўзига хос атамалари тизими шаклланиб улгурди, дейиш мумкин. Бугунги кунда бу йўналишдаги тадқиқотларда менталитет атамаси кўп қўлланилаётган бўлса-да, ҳозирга қадар амалга оширилган ишларда мазкур атаманинг моҳияти аниқ очиб берилган эмас. Бу борада олимларнинг фикрлари барқарор бўлмай, бир-бирини инкор қилувчи қарашлар мавжуд. Тилшуносликка оид луғатларда ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб менталитет тушунчаси ҳақида маълумотлар берила бошлади. Менталитет дейилганда фикрий образ, ақлий-руҳий заҳира, ғоялар моҳияти, характер ва шу кабилар тушунилади. Бу сўзни илмий адабиётларда қўллаш кейинги йилларда анъанавий тус олди.
Когнитив тилшуносликда менталитет ва концептосфера тушунчаларини фарқлаш муҳим ҳисобланади.

Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish