Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Когнитив тилшуносликнинг ўрганиш объекти



Download 286,37 Kb.
bet15/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Когнитив тилшуносликнинг ўрганиш объекти тил ҳисобланади. Бу фан тилни «инсон онгида фикрларни шакллантирувчи ва ифодаловчи, билимларни сақловчи ва ташкил қилувчи восита» сифатида тадқиқ этади.19 Зеро, тил когнитив фаолиятнинг асосини ташкил қилади. А.В.Кравченко тўғри таъкидлаганидек, тил «билишнинг ажралмас қисми бўлиб, маданий, руҳий, алоқавий, вазифавий омилларнинг ўзаро алоқасини акс эттиради».20
Н.Н. Болдырев фикрларига асосланиб айтиш мумкинки, когнитив тилшуносликнинг асосий мақсади «тилни тадқиқ қилиш орқали билимларнинг ҳар хил тузилмаларига кириб бориш ҳамда тил ва улар ўртасидаги алоқадорликларни изоҳлаш» ҳисобланади.21
Когнитив тилшуносликнинг асосий вазифаси тил системасининг инсонларни ўраб турган муҳитни, инсоният тарихи ва маданиятини, урф-одатларини ўрганишда, англаб олишдаги иштирокини аниқлаш, инсон онгидаги мавжуд тажрибага суяниб, тўпланган билимни маълум тартибга тушириш, уни бошқаларга узатишда воситачилик қилаётган тилнинг ролини тадқиқ этишдир22. Ўзаро боғлиқ бўлган, бири иккинчисини тўлдирувчи бу йўналишларнинг мақсади инсон нутқи ва унинг алоқавий сифатларини, алоқа, хабар, таъсир этиш каби ижтимоий вазифаларнинг воқеланишида лисоний воситаларнинг ўрни ва имкониятларини аниқлашдир.
Тилшуносларнинг эътироф этишича, мазкур фан инсон мияси ментал жараёнларининг умумий тамойиллари, бошқарув ҳақида баҳс юритиб, у идрок қилиш жараёнларининг тафаккурланиши, категорияларга бўлиниши, таснифлари, билим ўсиши қандай кечиши, ахборот билан боғлиқ фаолият системаларини ўрганади23.
Шундай қилиб, когнитив фан – бу билимнинг мустақил соҳаси бўлиб, у инсоннинг ахборотни қабул қилиши, қайта ишлаши ва фойдаланишини ўрганади. Е.С.Кубрякова таъкидлаганидек, когнитив фан фикрлаш, билиш, ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш муаммолари билан шуғулланувчи илмий йўналишлар учун «соябон» термин вазифасини ўтайди. У когнитив психология, когнитив тилшунослик, когнициянинг фалсафий назарияси, тилнинг мантиқий таҳлили, сунъий интеллект назарияси, нейрофизиология каби соҳаларни бирлаштиришини ва бугунги кунда когнитив антропология, когнитив социология, ҳатто когнитив адабиётшунослик шаклланиб улгурганлигини қайд этади. Бу фан махсус дастурлар тадбиқ учун билим ва ахборот билан боғлиқ когниция деб ҳам юритилувчи когнитив жараёнларни ўз ичига олади. Когниция – субъектнинг билиш, идрок қилиш, таърифлаш қобилиятидир24. Н.Н.Болдирев фикрича: «Когниция –бу маълумотларни, билимларни олиш, қайта ишлаш, эслаб қолиш, хотирада тиклаш ва фойдаланишнинг ҳар қандай онгли ёки онгсиз жараёнидир. У ўзида қуйидаги психологик жараёнларни мужассамлаштиради: 1) дунёни қабул қилиш; 2) кузатиш; 3) категорияларга ажратиш; 4) тафаккур; 5) нутқ; 6) тасаввур ва б.».25
Кўринадики, замонавий тилшуносликда антропоцентрик тамойил турли хил хусусий кўринишдаги аниқ ифодаларда намоён бўлади ва сўзловчи лисоний онгида акс этган лисоний ҳодисаларни кенг доирада тадқиқ этиш билан боғлиқ бўлади. Когнитив тилшуносликда инсон нутқий фаолияти билан боғлиқ бўлган: 1) тил ва инсон маънавияти; 2) тил, тафаккур ва инсон онги; 3) инсон физиологияси ва тил; 4) тил ва маданият; 5) тил ва мулоқот; 6) тил ва инсон қадр-қиммати каби муаммолар мавжудлиги қайд этилади.26
Инсон омили, шахс ва тил муносабатига эътибор кучайиб бораётганлиги когнитив тилшунослик мазмун-моҳиятини воқелик фактларини идрок этиш, воқеа-ҳодисаларнинг юзага келиш сабабларини билиш, тушуниш, уларни тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилишга оид янги тушунчалар ва категорияларнинг ҳосил бўлишига замин ҳозирламоқда. Бу эса ўзбек когнитив тилшунослигининг мазмун мундарижасини аниқ белгилаб олиш, унинг бошқа фанлар билан алоқаси, ўзига хос тадқиқ ва таҳлил усулларини ишлаб чиқишни тақозо қилади.


Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish