Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


- мавзу Тилнинг психолингвистик моҳияти ва тавсифлари



Download 286,37 Kb.
bet12/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

4- мавзу
Тилнинг психолингвистик моҳияти ва тавсифлари
Режа

  1. Психолингвистиканинг вужудга келиш тарихи.

2. Психолингвистиканинг илмий асослари.
3. Психолингвистиканинг асосий бўлимлари.

1. Психолингвистиканинг тилшуносликдаги энг қисқа таърифи инсоннинг лисоний қобилияти, фаолиятини руҳшинослик нуқтаи назаридан тавсифлайдиган фан эканида намоён бўлади. Унинг асосий мақсади инсон лисоний қобилияти, фаолиятини тақозо этувчи тил ва нутққа руҳий жараён сифатида баҳо беришдир. Шунга кўра, психолингвистикани нутқни шакллантириш, рўёбга чиқариш, узатиш, қабул қилиш, идрок этиш жараёнлари ва уларнинг тил тизими билан ўзаро боғлиқликда ўрганувчи фан сифатида таърифлаш мумкин.


Психолингвистика психология ва лингвистиканинг синтезидан пайдо бўлган фан бўлиб, инсон нутқий фаолияти моделларини психофизиологик нуқтаи назардан тавсифлаш ва психологик экспериментлар йўли билан текширади. Ушбу фан тадқиқот манбаи бўйича тилшуносликка, таҳлил усулларига кўра психологияга яқин туради. Унда нутқ шаклланишини экспериментал усулларда текшириш, она тили, хорижий тилларни ўргатиш; мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий тарбияси ва логопедия масалалари; бош мия нуткий марказлардаги нуқсонларни братараф этиш, касалликларни даволаш усуллари; нутқий таъсир кўрсатиш муаммолари (хусусан оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари); суд психологияси ва криминалистик экспертиза (мас, кишиларни уларнинг нутқ хусусиятига қараб таниб олиш, аниқлаш) билан боғлиқ муаммоларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, тадқиқ этиш назарда тутилади.
Келтирилган мулоҳазалар психолингвистика ва тилшунослик фанлари ўртасидаги фарқни қуйидагича белгилаш имконини яратади:
1) психолингвистика бевосита тилни эмас, балки инсон лисоний қобилияти, нутқий фаолияти, индивидуал нутқ масалаларини алоҳида шахс ва жамиятда кузатиладиган психофизиологик муаммолар билан боғлиқ ҳолда ўрганади;
2) тилшуносликдан фарқли равишда психолингвистикада сўзловчи ва тинглвчи ўртасидаги мулоқот жараёнини тавсифлашда иштирокчиларнинг ёши, маълумот даражаси, гендер тафоввути, мулоқот вазияти, мақсади кабилар бир бутунликда қаралади;
3) психолингвистикада тил ва нутқ муносабатини турли ҳажимдаги синтактик структураларни ташкил этувчи лисоний бирликларнинг ўзаро алоқасидан келиб чиқиб тавсифлашни эмас, балки ушбу нутқий тузулмаларни вужудга келишига сабаб бўладиган психолингвистик восита ва механизмларнинг индивидуал нутқий фаолиятни шакллантириш ва моделлаштиришда тутган ўрни, уларнинг ижтимоий қиймат касб этиш кабиларни турли тажриба-синовлар асосида далиллашни ўз олдига мақсад қилиб қўиши билан характерланади.
Шуларга кўра, лисоний қобилият, нутқ, тил ва инсон руҳияти уйғунлигига асосланувчи нутқий фаолиятни психолингвистиканинг ўрганиш объекти эканини қайд этиш мумкин. Унинг предметини эса тилнинг индивидуал ва типик ижроси, ифодаси бўлган нутқ ташкил қилади. Бунда нутқнинг тил ва тафаккур ҳамкорлигини ташкил қилиш, фикрни шакллантириш, узатиш ва қабул қилишда асосий лингвпсихологик восита вазифасини ўташи назарда тутилади. Тилшуносликдан фарқли равишда психолингвистиканинг текшириш объекти бўлган нутқий фаолият унинг соҳиби бўлган инсоннинг руҳий фаоллигини акс эттирувчи кўрсаткич сифатида қаралади.
Психолингвистикага хос ушбу ўзига хос тадқиқот тамойили унинг шаклланиш тарихини илмий татқиотлар тарихидаги туб бурилишлардан бирини тақозо этувчи антропологик парадигманинг вужудга келиши билан боғлаш имконини яратади. Тилшунослик тарихига оид манбаларнинг гувоҳлик беришича, мазкур ўзгаришнинг илк илдизлари Гераклит ва Демокрит ўртасида бўлиб ўтган баҳсда ўз аксини топади. Нарса ва ном муносабатининг табиийлиги ва ижтимоийлиги ҳақидаги ушбу баҳсдан сўнг иккинчи авлод файласуфлари Пратогорнинг: “Инсон жамики нарсаларнинг мезонидир”, - деган фикрига (Г. Скирбекк, Н.Гилье 2002: 57) таянган ҳолда ушбу муносабатини ижтимоий келишув асосида вужудга келши ҳақидаги тўхтамга келишиди (Шулежкова, 2008: 20, 23).
Нарса ва ном муносабатини антропоцентрик нуқтаи назардан изоҳланиши инсонга хос билиш воситалари ва руҳиятини вужудга келтирувчи манба ва воситага ойдинлик киритиш заруратини келтириб чиқаради. Туб моҳиятига кўра, олам ва одамнинг пайдо яралиши билан боғлиқ ушбу масалага дастлаб инсон илоҳий ибтидо туфайли ўзлаштирма ақл, туғма қобилият соҳиби сифатида дунёга келади, деган фикрдан келиб чиқиб муносабат билдирлади. Бироқ, илм-фан тараққиёти туфайли юзага келган кейинги эволюцион назария ва материалистик тамойиллар ушбу қарашни инкор этгани ҳолда, олам ва одамнинг пайдо бўлишини табиат ва жамиятнинг тадрижий такомили натижаси сифатида изоҳлашади. Бунинг оқибатида идиалистик ва материалистик дунёқарашлар ўртасида инсоннинг моҳияти, унинг руҳий олами, ақл-идроки талқинида зиддиятлар юзага келди ва бу зиддият ҳозирга қадар давом этиб келмоқда. Хусусан, Н. Чомский ўз таълимотида Р.Декарт фалсафасига таянса ҳам, инсонга хос туғма ақл, қобилиятни илоҳий инъом сифатида эмас, балки ирсий тадриж натижаси сифатида изоҳлаши шундан дарак беради.
Узоқ ўтмишдан мерос бўлиб қолган ана шундай фикрий зиддиятлардан яна бири инсоннинг билиш, англаш қобилиятини тақозо этувчи ҳиссий ва ақилий воситаларнинг лингвогносиологик фаолиятда тутган ўрни масаласида кўзга ташланади. Хусусан, Р.Декарт фалсафаси ва Н. Чомскийнинг генератив назариясида В. С. Швырев томонидан гносиологиянинг сенсуал-эмперик ва рационал консепциялари сифатида эътироф этилган ушбу воситалардан рационал компонентга таянилади [Швырев 1988: 17]. Уларга кўра, инсоннинг идрокий, лисоний фаолияти туғма қобилиятда белгиланган рационал имкониятлар, ички схематизмлар туфайли содир бўлади. Дж. Фодор эса бу жараённи “тафаккур тилига хос ички код ва табиий тилнинг коммуникатив коди ўртасидаги ўзаро туташуви” сифатида изоҳлайди ҳамда инсон тилни қийинчиликсиз эгаллашининг сабаби сифатида кўрсатади [кубр. ном. и знан. 69).
Эмперик-рационал консепция тарафдорлари бўлган шарқ ва ғарб файласуф ва тилшунослик вакиллари эса туғма қобилиятнинг лингвогносиологик фаолиятда тутган ўрнини эмперик ва рационал воситалар ҳамкорлиги ва изчиллиги билан боғлиқлигини қайд этишади. Хусусан, Абу Али ибн Синонинг қайд этишича: “Хотира қуввати ҳиссиётнинг ҳукумдори, унинг хазинабани туйғудир. Шунингдек, тассаввур ҳаёлатнинг ҳукмдори, унинг хазинабони хотирадир. Булар биргаликда тафаккур (ақл) қувватини ташкил қилади. Фикрлаш орқали ақл қуввати ҳаракатга келади. Масалан инсоннинг бирор нарсага кўзи тушганида унинг ҳиссий образи шаклланади. Бироқ ушбу ҳиссий образ нарсанинг мавҳум моҳиятни эмас, балки нарсанинг умумий шаклини акс эттриади. Шу боис кузатилаётган нарса кўздан ғойиб бўлганда, ҳиссий форма ҳам йўқолади. Ҳиссий образнинг хотрадан мустаҳкам ўрин эгаллаши учун у тассаввурга айланиши лозим, тасаввур эса фикр, тушунчани вужудга келтиради. Тафаккур фикр ва тушучани шакллантириш қудратига эга бўлса ҳам, уларнинг ифодасида беихтиёр сўзга ва унда қўним топган маънога мурожаат қилади. (Ибн Сина, 1980: 215- 217).
Уильям Окком ҳам нарсалар ҳақидаги бошланғич билим ҳиссий идрок (инуиция) орқали шклланишини қайд этади. Унинг эътирофича, универсиалиялар (тушунчалар) нарсалардан кейин, инсон ҳиссий идроки воситасида шклланадиган ментал феноменлардир. Универсиалиялар насаларнинг рамзлари бўлса ҳам, улар ҳар қандай нарсанинг ўринбасари эмас, балки ўзаро ўхшаш белгига эга бўлган нарсаларнинг умумлашма рамзларидир (Шермуҳаммедова. Гносеология. 47).
Худди шундай нуқтаи назарни В. Фон Гумбольдт ва Х. Штейнтал, А. А. Потебняларнинг лисоний фаолиятнинг эмперик-рационал талқинларида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, В. фон Гумбольдтнинг ушбу психолингвистик жараён билан алоқадор фикрлари қуйидагиларда кўзга ташланади:
- инсон жисмоний, руҳий, маънавий яхлитлик, у ҳаракатчан, мустақил, ақлий қобилиятига эга бўлган, эркин зотдир;
- инсон руҳининг куч-қудрати тилда намоён бўлади, тил эса унинг ботинидан куч олади;
- тил инсон учун туғма бўлган ва сўзловчининг ҳиссий идроки воситасида фаоллашадиган лисоний қобилиятдир;
- инсон моҳияти руҳ ва жисм бирлигидан иборат, худди шунингдек сўз таркибидаги товуш ва тушунча ҳам материя ва руҳий куч бирикишини такрорлайди;
- инсонга тил эмас, лисоний қобилият ҳадя қилинган, бу қобилият туғма, аммо унинг ривожи инсон фаолияти қонуниятларига амал қилади;
- онгнинг объектив борлиққа ботиний интилиши талаффуз орқали зоҳирланади ва сўз орқали яна субъектга қайтади;
- тил тасаввур ва тушунчалар тўқимасидан иборат матони эслатади.
В. фон Гумбольдт таълимотининг кейинги ривожини Берлин университети профессори Х. Штейнталнинг илмий ижодида кўриш мумкин. У бир томондан, тилнинг алоҳида шахс, халқ руҳи ва маданиятини акс эттирувчи восита эканилигига, иккинчи томондан, ассоциатив психологиянинг асосчиси бўлган И. Герберт таълимотига таянган ҳолда, лисоний фаолиятнинг ўзига хос эмперик-рационал талқинини яратади. Ушбу
концепсияда гарчи тушунча ва маънони вужудга келтрувчи рационал воситаларга нисбатан, ҳиссий образ ва тасаввур каби эмперик воситалар фаолияти устун қўйилиши, лисоний фаолият тавсифида кўпроқ индивидуалликка урғу берилиши танқид остига олинган бўлса ҳам, унинг ғоялари этнопсихолингвистиканинг вужудга келиши учун замин бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, Х. Штейнтал «Журнал психологии народов и языкознания», номли журнални таъсис этган ҳолда, тил, тарих, инсон руҳияти билан шуғулланувчиларни тил руҳиятини ҳамкрликда ўрганишга чорлади (В. Белянин. 2003: 26. vbelyanin@hotmail.com).
В. фон Гумбольдтнинг издошларидан яна бири украин ва рус тилшунослиги намояндаси А.А.Потебнядир. Унинг таълимотидаги бош ғоя: алоҳида шахс, халқ руҳияти, миллий маданияти махсули бўлган тил тизимига оид назарий ғояларни бевосита тил бирликлари таҳлили асосида далилланишида намоён бўлади. Таҳлил амалиёти орқали назарий ғояларга муносабат билдиришни мақсад қилиб қўйган олим В. фон Гумбольдтнинг ташқи ва ички шакллар узвилигидан иборат тил формаси ҳақидаги таълимотини сўз ҳудудига кўчирган ҳолда, ўз мақсади ижросини таъминлашга ҳаракт қилади. Унинг тилнинг лингвпсихологик моҳияти билан йўғрилган мулоҳазалари қуйидагиларда кўзга ташланади:
“Инсон борлиқни кузатиш баробарида ўз ҳиссиёти воситасида унга хос муҳим белгиларни аниқлайди ва нарсаларнинг ички формасини тақозо этувчи ҳиссий образ ва тасаввурни вужудга келтиради. Уларни рамзлаштирган ҳолда, “белгилар белгиси”ни тақозо этувчи тушунча, маъно ва лисоний белгиларни ҳосил қилинади (Березин Ф.М. 1975. С.82).
Ички формалар бевосита кузатишдан ташқари, улар устида қиёсий мушоҳада юритиш асосида ҳам вужудга келади. Хусусан, муайян бир нарса таъсирида вужудга келадиган ҳиссий образнинг ички қиёси ҳамда нарсаларнинг ўзаро қиёси асосида вужудга келадиган образлар образлари шулар жумласидандир (Потебня.1973. -С.214-215).
Ана шундай икки вазиятда юзага келадиган ички формалар дастлаб субъектив характерли бўлиб, ижтимоий лисоний муҳим таъсирида объективлик касб этади ва сезиларсиз даражада пассивлашади, ҳатто мутлақ унутилиши ҳам мумкин.
Объектив маъно туфайли кишилар бир-бирларини англайди, шу боис уни «яқин маъно» деб изоҳлаш мумкин. Субъектив маъно эса, «келажак маъно» бўлиб, ҳар бир шахс янги-янги маъно белгиларни кашф этган ҳолда, объектив маънонинг миқдор ва сифат жиҳатдан кенгайиб, бойиб боришида ўз ҳиссасини қўшиш имкониятини англатади (Потебня. 1973. -С. 216-219).
С. Усмонов бундай изчилликни “ички форманинг индивид томонидан яратилиши, объектив маънонинг эса жамият яратиши” билан зиддлаган ҳолда изоҳлайди (Усмонов.1972. 133-134). Бундай зиддиятни шерланмоқ сўзига хос субъектив маънонинг “шерга айланиш”ни англатиши, объектив маънода эса “ботирлик, қўрқмаслик” ҳаракатини ифодалаши мисолида қайд этиш мумкин. Ана шундай мураккаб лингвопсихологик жараёнлардан келиб чиқиб А.А.Потебня, ҳар қандай янги лисоний билимни: “муқаддам тўпланган билим ва тажрибалар асосида вужудга келишига асосланувчи апперцепцив фаолият” сифатида изоҳлайди (Березин.1975:82). Хуллас, маънонинг нималардан иборат бўлиши, унинг қандай қатламлардан таркиб топиши муаммоси А.А. Потебня таълимотининг ўзаги ва мағзини ташкил қилади ва унинг таълимоти лингвопсихологиянинг вужудга келишида таянч манбалардан бири вазифасини ўтайди.
Инсон лисоний фаолиятининг психолингвистик талқинига оид кейинги изланишлар Ф.де Соссюр асос солган систем-структур назария тамойиллари доирасида амалга оширилди. Ш.Сафаров қайд этганидек, “Систем-структур парадигма ўзидан олдин юзага келган қиёсий-тарихий парадигманинг «атомистик», яъни тил ҳодисаларини алоҳида-алоҳида, бир-биридан ажратган ҳолда таҳлил қилиниши натижасида юзага келган нуқсонларини бартараф қилиш йўлини тутди (Сафаров. 2008:35).
Систем-структур назариядаги психолингвистик аҳамиятга молик фикрлардан бири тилни семиотик фанларнинг таркибий қисми сифатида қайд этилишида кўзга ташланади. Ф. де Соссюрнинг эътирофича, “Тил белгиси деганда, ифодаловчи (акустик образ) ва ифодаланувчилар (тушунча, мазмун) ўртасидаги ассоциатив муносабат асосида юзага келадиган махсул тушунилади. Ифодаловчи билан ифодаланувчи ўртасидаги узвийлик (произволен) ихтиёрий, эркин ва ижтимоий шартланишга асосланади Масалан, «сингил» тушунчаси с+и+нг+и+л фонемалар бирлигидан ташкил топадиган ифодаловчи билан ҳеч қандай ички боғланишга эга эмас. Мазкур тушунча исталган бошқа бир ифодаловчи воситасда белгиланиши мумкин... (Соссюр.1977:101).
«Ихтиёрий, эркин шартланишни анъанавийликдан ажратиб бўлмайди. Тил белгиларининг узоқ ўтмишга даҳлдор анаъна билан алоқадорлиги кишилар томонидан муайян ифодаланувчини исталган ифодаловчи воситасида белгилашига йўл бермайди. Шунинг учун ҳам биз «одам»ни одам ва «ит»ни эса ит деймиз, чунки бизга қадар ҳам шундай дейишган» (Соссюр.1977:107).
«Тил мазмун ва акустик образ бирлигидан иборат бўлган белгилардан таркиб топадиган тизимдир. Белгиларни ташкил этувчи ушбу икки узвийлик психик жараёнга асосланади. Белгилар тизмидаги энг муҳим восита тилдир ва у келажакда ижтимоий психология, умумий психологиянинг ажралмас қисми бўлган семиология (юнонча semeion-белги) деб номланадиган фаннинг юзага келиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин (Соссюр. 1977:54).
Систем-структур тилшунослик фанни “ёш грамматикачилар”нинг “Оламда қанча индивид бўлса, шунча тил мавжуд” қабилидаги индивидуал психофизиологик тамойиллардан халос этган ҳолда, ушбу соҳани ўз объекти ва предметига эга бўлган фан сифатида шаклланишига самарали таъсир кўрсатган бўлса ҳам, тез орада унинг ҳам камчилклари кўзга ташлана бошлади. Хусусан, тилни ўз эгаси бўлган инсондан ажратган ҳолда, тилшуносликни лисоний сатҳлар ва бирликларнинг тизимли муносабатини ўрганувчи соҳага айлантириб қўйилиши бу йўналишнинг асосий камчилиги сифатида эътироф этила бошлади. Ушбу нуқсонларни бартараф этишдаги уринишларнинг самараси ўлароқ ўз ибтидосига нарса ва ном муносабатига оид мунозараларда эга бўлиб, кейинги даврларда такомил топган антропологик тамойилларга асосланувчи генератив, психолингвистик ва когнитив йўналишларнинг вужудга келишига сабаб бўлди (Сафаров. 2008: 35).
А. А. Леонтьев қайд этганидек, псхолингвистиканинг вужудга келиши биргина тил ва инсон руҳиятига оид илмий изланишлар билан боғлиқ бўлмай, инсон руҳияти, фикрлаш фаолияти ва ушбу жараёнда юзага келадиган психофизеологик нуқсонлар, касалликларни даволаш усулларининг ишлаб чиқилиши; улар устида психологик, тиббий изланиш ва экаспрементлар ўтказилиши ва ушбу тажриба-синолар учун зарур бўлган техник воситаларнинг яратилиши; тиллар ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган педагогик-психологик изланиш ва амалиётлар каби кенг кўламли ҳамкорликнинг самараси ҳисобланади.
Турли соҳаларни ҳамкорликда ишлаши эса, бир томонадан, турли уруш ва тўқнашувлардан олган жисмоний ва руҳий жароҳатларни муолажа қилиш, иқтисодий инқирозлар билан боғлиқ оммавий миграциялар жараёнида ўзга халқлар маданияти, лисоний муҳитига сингшиб кетиши, тилларни ўзлаштириш билан боғиқ муаммоларни ҳал этиш заруратлари, иккинчи томондан, инсоннинг ўзлигини ва атроф-муҳитни англашга бўлган тинимсиз изланишлар туфайли фан-техника тараққиётда юзга келган ўзгаришлар, хусусан узоқ масофларда ахборотни тезкор алмашувини ташкил қилиш механизмларини ишлаб чиқиш зарурати, инсон лисоний қобилияти, тили ва руҳияти билан боғлиқ масалаларга оид барча тажрибалар устида муҳандис, тиббиёт вакиллари, психолог, физеолог, тилшуносларнинг ҳамкорликда жиддий изланиш олиб боришини талаб қилди (Леонтъев. 1999: 15).
Ана шундай кенг кўламли ҳамкорликларнинг самараси ўлароқ 1953 йилнинг июн-августда Индиана штатидаги Блумингтон шаҳри универ­ситетдаамерикалик тилшунос ва этнографлар Чарльз Эджертон Осгуд (1916-1991), Джон Кэррол (1916-2003) ва Томас Сибеоклар томонидан ташкил қилинган университетлараро семинар психолингвистика алоҳида фан сифатида эълон қилинди. Бунда психолингвистика терминини биринчи бўлиб 1946 йилда илмий истеъмолга олиб кирган америкалик психолог Никлас Генри Пронконинг “Тил ва психолингвистика” («Language and psy­cholinguistics») мақоласида илгари сурилган ғоялар асос қилиб олинди.
Дж. Гринберг, Ф. Лаунсбери, Э. Леннеберг, Э.Уленбек, Дж. Лотц, В. Леопольд, Л. Ньюмарк, С. Сапорта, Дж. Касагранде ҳамда Дж. Дженкинс, Г. Фэрбенкс, С. Эрвин (Эр­вин-Трипп), Д. Уокер, К. Вильсон каби лингвист ва психологлар иштирок этган ушбу семинарда муҳокама қилинган асосий масалалар умумлаштирилиб 1954 йилда Психолингвистика номи остида чоп этилди. Ушбу китобда психолингвистиканинг қуйидаги учта концепцияси белгиланди:

  1. Шеннон-Уивернинг мулоқот жараёнида ахборотнинг сўзловчидан тингловчига узатилиши жараёнида математик тамойилининг аҳамиятига оид “математик коммуникация назария” деб юритиладиган концепсияси;

  2. Америк дескриптив лингвистикасининг нутқий алоқа жараёнида “стимул” (таъсир) ва “реакция” (акстаъсир) муносабатига асосланувчи код ва кодни очиш тамойили;

  3. необихевиористик психология намоёндалари Ч. Ос­гуднинг 1953 йилда чоп этилганЭкспериментал психоло­гиянинг усул ва назария” («Method and Theory in Experimental Psychology») рисолиасида ҳамда Дж. Кэроллнинг The Study of Language” номли китобидан ўрин олган лингвопсихологик концепсиялар асос қилиб олинди (Қаранг: А.А. Леонтьев. 2003, 34-35).

В.П. Беляниннинг қайд этишича, лингвопсихологиянинг алоҳида фан сифатида шаклланишида Ч. Осгуд, Дж. Кэррол ва Т. Сибеок каби биринчи авлод вакиллари, Джордж Миллер, Ноама Хомский ва Дэн Айзек Слобин, Джеймса Верч каби иккинчи авлод психолингвистлари, Джером Брунер (АҚШ), Жак Мелер, Жорж Нуаз, Даниэль Дюбуа (Франция), Рагнар Ромметвейт (Норвегия) каби “янги психо­лингвистика» (XX асрнинг 70-е йиллари) вакилларидан иборат учинчи авлод олимларининг ҳиссаси каттадир. Психолингвистика фанининг ривожланиши когнитив психология ва когнитив тилшунослик каби замонавий йўналишлар учун замин яратди (В. Белянин. 2003: 67 vbelyanin@hotmail.com).
Ўтган асрнинг 80-чи йилларда “Халқаро амалий психолингвистика ташкилоти” (International Society of Applied Psycholinguistics - ISAPL) таъсис этлди ва унинг Лиссабондаги (Португалия) штаб-квартирасида уч йилда бир маротаба халқаро симпозиум ўтказилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда Японянинг Осака шаҳрида ушбу ташкилотнинг махсус нашри “Халқаро психолингвистик журнал” («International Journal of Psycholinguistics») ўз ишини олиб бормоқда.
1958 йилда собиқ иттифоқ Фанлар Академияси қошидаги тилшунослик институтида “Психолингвистика ва оммавий коммуникация назарияси” сектори ташкил этган эди. Ўтган асрнинг 70 - йилларидан “Психолингвистика бўлими” бутун итфоқ бўйича психо­лингвистик симпозиумларини ўтказиш, психолингвистларнинг илмий ишларини нашр этиш ва мувофиқлаштирувчи марказ вазифасини ўтаб келди. Ҳозирги пайтда Рассия Фанлар Академияси қошидаги Психолингвистика бўлимида “Умумий лингвистика” ва “Этнопсихолингвистика” секторлари фаолият олиб бормоқда. РАН қошидаги Тилшунослик институти ва ушбу бўлимда амалга оширилаётган илмий изланишлар билан Вопросы психолингвистике” журнали ва psycholinguistik.narod.ru. сайти орқали яқиндан танишиш мумкин. Ушбу илмий муассаса ва журналларнинг таъсис этилиши ҳамда рус лингвопсихологиясининг ривожи Л. С. Выготский, А.М. Шахнарович, А.А. Леонтьев, А.Р.Лурия, Н.И. Жинкин кабиларнинг ҳиссаси каттадир.
А. Мадвалиевнинг гувоҳлик беришича [1], Ўзбекситонда ушбу соҳада бир қанча ишлар бажарилган бўлса ҳам, ҳақиқий маънодаги психолингвистик тадқиқотлар эндигина бошланмоқда. Д.Бобохонованинг ”Психолингвистика” фанидан маърузалар матнида ўзбек тилшунослигида бу соҳага оид А.Нурмонов, Н.Маҳмудов, Ш.Сафаров, А. Маматов каби олимлар изланиш олиб боришаётгани қайд этилади (D. Boboxonova “Psixolingvistika” https://www.google.com/url).
А.А. Леонтьевнинг таъкидлашича, ушбу фаннинг назарий ва амалий психолингвистика деб номланувчи қисмлари бўйича олиб борилаётган изланишлар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:
Назарий психолингвистика бўйича:
1) рефлексив психолингвистика, тасодифий нутқни эмас, балки бевосита онг назоратида вужудга келадиган нутқ психолингвистикасини ўрганадиган;
2) ривожланиш психолингвистикаси (психолингвистика развития), лисоний қобилиятининг ривожланиши ва нутқнинг шаклланиши, фаолият сифатида такомил топиши каби инсоннинг онтогенетик ривожланиши билан боғлиқ жараёнлар;
3) этнопсихолингвистика, “тилнинг миллий-маданий асослари, унинг халқ дунёқарши, хулқ-атвори билан боғлиқ вариантлари ва фаолияти;
4) адабий психолингвистика, умумхалқ тили асосида вужудга келадиган адабий тил меъёрлари ва услублари, уларнинг лингвопсихик фолиятидаги татбиғи, тутган ўрни, лингвопоэтик нутқ муаммоларини ўз ичига қамраб олади.
Амалий психолингвистика эса:
1) тил ўргатиш масалари билан, хусусан, она тилини ва иккинчи тил, хорижий тилларни ўргатиш, ўрганишнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи;
2) нутқ патологиялари билан, яъни коррекцион педагогика (дудуқланишни даволаш), афазиология, патопсихология ва психиатрия билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланувчи;
3) ҳарбий, муҳандислик, космик психология билан боғлик масалалар билан шуғулланувчи;
4) суд-ҳуқуқ жараёнида психолингвистик экспертиза билан шуғулланувчи;
5) сиёсий психология ва одамлар онгига тасир этувчи оммавий ахборот воситалари ва реклама билан боғлиқ масалалар билан шуғулланувчи йўналишларда иш кўради [Леонтьев 2003, 149-174].

Мавзуга доир савол ва топшириқлар:


1. Психолингвистиканинг ўрганиш объекти ва предмети нима?
2. Психолингвистиканинг пайдо бўлишига қандай назарий масалар сабаб бўлган?
3. Психолингвистиканинг пайдо бўлишида Шарқ файласуларининг ҳиссасини қандай ифода этиш мумкин?
4. Психолингвистиканинг пайдо бўлишида нолисоний омилларнинг таъсири нималарда кўзга ташланади?
5. Психолингвистлар неча авлодга бўлинади?
6. Кандай халқаро психолингвистлар ташкилотларини биласиз?
7. Россиянинг психолингвистикасининг назарий асоси нима эди?
8. Собиқ иттифоқ ва россия психолингвистикаси қандай ривожланди?
9. Психолингвистиканинг бўлимлари классификацияси кандай критериялар асосида амалга оширилади?
10. Умумий ва шахсий психолингвистикаси ўз ичига нималарни олади?
11. Назарий ва амалий психолингвистиканинг мақсади нима?
12. Психолингвистикадан олган билимларингизни нутқ онтогенезига оида қўшимча адабиётлар асосида бойитинг.
13. Ассациативлик тамойилини тил сатҳлари мисолида изоҳланг.

Адабиётлар:


1. Белянин В. Психолингвистика. М., 2003: 26. vbelyanin@hotmail.com.


2. Boboxonova D. “Psixolingvistika. Maro’za matnlfri. https://www.google.com/url
3. Березин Ф.М. История лингвистических учений –М.,.1975.
4. Выготский Л. С. Мышление и речь.- Собр. соч. М.,1982.
5. Гумбольдт. Язык и философия культуры. М.:1985
6. Леонтъев А.А. Основы психолингвистики. М.:”Академия”, 1999
7. Сафаров Ш. Прагмалингвистика. Т., 2008
8. Сафаров Ш. Тил назарияси ва лингвометодология. Т., 2015.
9. Соссюр. Ф. де. Труды по языкознанию. – М., 1977.
10. Скирбекк Г., Гилье Н.. Фалсафа тарихи. Т., 2002
11. Сагадеев А. В. Ибн‑Сина (Авиценна). М. 1980.
12. Усмонов С. Умумий тилшунослик. –Т., 1972.
13. Шулежкова Н.С.. История лингвистических учений –М.,2008
14. Потебня А. А. Представление и значение // Хрестоматия по истории русского языкознания. –М.,1973.
15. Хомский Н. Картезианская лингвистика. М., 2005.
16. Хомский Н. Язык и мышление. М., 1972.


Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish