Ахборотни узатиш усулидан қатъий назар қуйидаги мультимедиа турлари ажратилади:
турли хил (матн, тавсир, видео, аудио) ахборот шаклларидаги перҳаволалар орқали алоқа қилиш имконини берувчи мультимедиалар. Бу махсус безатилган матн, ёки тасвирий графика бўлиб, ҳар бир гипер ҳавола муайян ахборот блокига мурожаатни амалга оширади;
интерактив мультимедиа. Бу ҳолатда фойдаланувчи керакли ахборотни ўзи танлаб олиши, навбатлилигини, тезлиги ва тасвирланишини исталганча танлаши мумкин.
Мақсадли аудиторияга боғлиқ ҳолда илмий-техник маҳсулот бўйича у ёки бу мультимедиа-маҳсулотини таълим беришга мўлжалланган ва бизнес илова типига ажратиш мумкин.
Таълимий гуруҳга турли хил электрон маълумотномалар, энциклопедиялар, фойдаланувчига у ёки бу соҳага оид билимлар берувчи (масалан, ишланмадан фойдаланишга ўргатиш, унинг асосида санаот маҳсулоти яратиш ва бошқалар.).мультимедианинг тасвирий имкониятлари турли ахборотларнинг самарали қабул қилинишини ва эсда сақлаб қолинишига имкон беради.
Бизнес-муҳитида мультимедиа-маҳсулоти айниқса кенг танилган. Асосан у истеъмолчиларга компания, унингишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот фаолияти ҳақидаги мукаммал маълумотларни турли тақдимот материаллари ва каталоглар шаклида асл нусхада ва ёрқин кўринишда етказиб беради. Бундан ташқари, мультимедиа нафақат маълумот беради, балки маҳсулотларнинг рақиблар олдидаги кучли томонлари ва афзалликларини тўла-тўкис намойиш қилиб беради. Бундай таъсир кўрсатишнинг натижаси тузилаётган шартномалар сонининг ортиши ва хизматларга бўлган талабнинг кўпайиши бўлиши мумкин. Бундан ташқари ўз фаолиятида мультимедиа-технологияларидан фойдаланадиган ташкилотлар рақиб корхоналарга нисбатан ўз рақобат устунлигини намойиш қилиши имижини мустаҳкамлаши ва динамик ўсиш суратини сақлаб қолиши мумкин.[2]
Илмий-техник маҳсулотларни силжитишда энг кенг оммалашган ва самарали мультимедиа технологиялари презентациялар, экран лавҳалари, мультимедиа каталоглар иҳисобланади[3].
Презентация (тақдимот)лар
Мультимедиали презентациларилмий техник ахборотларни тақдимот қилишнинг бугунги кунда энг мукаммал ва энг замонавий усулидир. У матнли материаллар, расмлар, фотосурат, слайд- шоу, овоз ва бошловчи нутқи, уч ўлчамли графика, видеофрагмент ва анимацияларни ўзичига олади. Презентацияларнинг ахборотлар ҳақида таништиришнинг бошқа воситаларидан фарқловчи асосий жиҳатиуларнинг интерактивлиги ва юқоридаражада сермазмунлигидир. Бундан ташқари, презентациялар орқали ташкилот сайтига ҳам мурожаат қилиш мумкин: Интернетга чиқиш имконияти мавжуд бўлганда компания сайтидан тегишли гиперҳаволаларга мурожаат қилиш орқали энг сўнгги ахборотни олиш мумкин. Шунингдек, презентациянинг ўзини ҳам интернетга жойлаштириш имконияти ҳам мавжуд[4].
Презентациларнинг самаралилиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди, чунки илми- техник ишланмалар тўғрисида бошқа тақдимот воситаларига қараганда мультимедиа-презентациялари кўпроқ маълумот, расм ва фотосуратлар, бир неча соатли видео ва аудио ёзувлар, уч ўлчамли тасвирлар ва анимацияларни ўз ичига олади, бироқ, шу билан бирга уларнинг кам чоп этилиш қиймати ва сақланиш муддати камлигидир.Кўргазма ёки семинарларда тарқатилган мультимедиа-презентациялари шаклидаги электрон визит карточкаларнафақат ноёб сувенир, балки корхона ва унинг ишланмалари тўғрисида батафсил маълумот берувчи воситадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |