Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 10,17 Mb.
bet1/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС
ИНСТИТУТИ
Халқаро туризм ва туризм сервиси” кафедраси


И.С.Тухлиев


ТУРИЗМДА ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИ


(Маърузалар курси)

С А М А Р Қ А Н Д - 2017
1 - МАВЗУ: ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИ ҲАМДА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ


Режа:


1. Туризмда геоахборот тизими (ГАТ) тушунчаси ва унинг аҳамияти
2. ГАТ нинг ривожланиш тарихи


1. Туризмда геоахборот тизими (ГАТ) тушунчаси ва унинг аҳамияти
Ахборот тизимлари бугунги кунда инсон фаолиятининг турли соҳаларида ишлатилади. Бироқ, кўп пайтлари фойдаланувчилар учун ўрганилаётган жисмларнинг фазовий ўрнини аниқлаш зарурияти туғилади. Ҳар қандай фазовий ахборот тизими барча ахборот тизимлари хос тамойиллари асосида ҳосил бўлади. Бундай тизимлар автоматик ахборот тизимлари сифатида ер юзасидаги табиий ва сунъий фазозвий жисмларни тақдим этиш ҳамда ўрганиш учун тақдим этилган. Жисмларнинг фазовий боғланиши“географик ахборот тизими” (ГАТ) жумласини келиб чиқишига асос бўлган.Вақт ўтиши билан бу жумла кенгроқ талқинга эга бўлиб “геоахборот тизими” тушунчасига эга бўлди, чунки ГАТ га нафақат ер юзасида жойлашган обектларнинг аниқ жойлашуви, балки турли хил хусусиятлрини тавсифловчи ахборот ҳам киритилган.
Кенг маънода ГАТ дунёнинг реал модели сифатида, тор маънода эса ер юзасига бириктирилган ахборот тўплаш ва сақлаш тизими сифатида тушинилади. ГАТ ривожлантиришнинг энг истиқболли йўналиши қарорлар қабул қилиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш имконияти борлигидир.Мураккаб сўзларнинг асосий қисмини юнон тилидан таржима қилинганда "Гео" бу "ер" деган маънони англатади. ГАТ география, геодезия ёки бошқа "гео" фанлари билан чекланмаган. ГАТ ни қўллаш амалиётда жуда самарали бўлмоқда чунки шакллар ҳақида муҳим маълумотларни тасвирланиши ёки фазода буюмларни ўрганадиган соҳаларда(атроф-муҳит, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, табиий ресурс бошқариш, бизнес, кўчмас мулк кадастри, коммунал хўжалиги ва ҳоказо) ўз устуворлигини кўрсатмоқда. 
ГАТ нинг бошқа ахборот тизимларидан фарқи шундаки, бошқа ахборот тизимдаги муайян обектларнинг тавсифловчи фазовий ҳамда географик координаталари бўлган маълумотни сақлайди.Ушбу маълумотлар обектларнинганиқ жойлашган географик координаталарини (кенглик ва узунлик), тўғри бурчакли координаталарини (Х ва У), ёки манзилларни, ўз ичига олиши мумкин. 
“Географик ахборот тизими” жумласи илк бор 1963-йил Р.Ф. Томлинсон томонидан Канаданинг электрон фазовий ахборот тизимини ишга туширишда қўлланган. Бу тушунча маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун ўша вақтдаги электрон ҳисоблаш мошиналари (ЕҲМ) тизимига тўғри келган. Кейинчалик, бундай тизимлар асосида юқорида айтиб ўтилган ҳудуди кичик ҳуқуқий, иқтисодий ва фазовий майдонларинг ўрнини тавсифловчи ер ахборот тизимлари ташкил этилди. Америкалик архитектор Ф. Харт ҳар хил маълумотларникузатув қоғоз ёзиб боришни таклиф этди. Йоруғлик ёрдамида бир нечта кузатув қоғозлардаги чизмаларни бирлаштириш имконияти вужудга келди.Бу ғояни бошқаамерикалик олимлар, Говард ҳамда Фишер, рижожлантиришди. Улар бир нечта тасвирлани компютер ёрдамида бирлаштиришни таклиф қилишди. 1977 йилдан бошлаб бу ғоя турли соҳаларда қўлланиладиган бўлди.
Ҳозирги даврда ГАТ да автоматлаштириш шундай даражага етдики фазовий таҳлил, график ва аниқловчи маълумотлар базаларини бошқара олиш, маълумотларни янгилаш имконияти кенг тарқалган.
 Шундай қилиб, ГАТ нинг компютер графикаси тизимидан фарқи график намойиш билан бир қаторда, геоахборот тизимлари обектлар ва уларнинг элементлари ҳақида тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган бўлади. Бундан ташқари бу тизим турли хилдаги фигураларнинг юзи ва периметри, бу обектлар ҳар қандай ҳолати, уларнинг ўзаро кесишиши, қоплама ёки қўшнилик, қайси фазога тегишлилиги, қай тарзда ишлатинишини аниқлаб беради. ГАТ га киритилган ҳар бир обект ҳақидаги маълумот электрон форматда сақланади. Бундай ахборотларни шакллантириш учун автоматик тарзда олинган сёмка материаллари, сканерлаш, масофадан зондлаш ишлатилади. Агар оператор маълум обектини танлаб "сичқонча" билан икки марта босилса, компютер экранида обекти хос маълумот кўрсатилади. Оператор иш натижаси олдиндан ГАТ га киритилган маълумотларга боғлиқ. Шунинг учун, майдони ва бошқа олинган параметрлар маълумотлар базаларида мавжуд ахборот ёрдамида ҳисобланади. Маълумот қанчалик аниқ бўлса натижа янада ишончли бўлади. Соннларни қандай тақдим этишда фойдаланувчининг ўзи тизимни созлаш ёдамида буни амалга оширади. Агар натижалар юқори сифатда талаб қилинмаса(масалан, арзон ер кадастр қиймати баҳолаш жараёнида), фойдаланувчи системанинг тақрибиий қийматларидан фойдаланиши мумкин. ГАТ фодаланишда нафақат ўлчаш ва ҳисоблаш аниқлигини ҳисобга олинади. Маълумотларнинг аниқлиги, тахминий моделлари ва растер ҳужайралари катталиги, шунингдек, координата жорий этиш аниқлиги ҳисобот аниқлиги, муҳим аҳамиятга эга. 
ГАТ ёрдамида ечиладиган муаммоларнинг турлари экологик ва бошқа маиший муаммолар туфайли вақт сайин кўпайиб бормоқда. Шунинг учун ГАТ эътибор юридик ва жисмоний шахсларнинг томонида тобора ортиб бормоқда.Бунинг устига ер юзида яшайдиган барча инсонлар геоахборот тизимлари ҳақида умумий тушунчаэга бўлишлари зарур. 

Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish