Презентациялар нима учун керак?
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар қандай ташкилотнинг самарали фаолияти мижозлар ва ҳамкорлар учун жозибадор имиж яратишдир. Илмий ташкилотларда мазкур масала янада муҳим, чунки фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланадиган ташкилотлар илм-фан ривожланишининг янги денденцияларига ўтиши шубҳасиз. Бунда ахборотларни тақдим қилиш даражаси энг юқори даражада бўлиши керак. Бу замонавий компьютер мультимедиа технологияларидан фойдаланиш ҳисобланади. Тавсия этилаётган технологияларнинг янгилиг ва афзаллиги замонавий шаклда презентациялар орқали мультимедиали компьютерлар орқали намойиш қилинади. Бу айниқса бошқа реклама воситалари ахборотларни намойиш қилиш ва тақдим қилиш имконини бермаганда айниқса самаралидир.
Реклама ва имижни оширишга йўналтирилган тақдимот ва намойишдан ташқари презентациялар ташкилот учун ходимларнинг билим ва малакасини ошириш ва текшириш, ҳамкорлар ёки истеъмолчилар маҳсулотини намойиш қилиш, меъёрий-техник хужжатлар, методик материалларни тарқатиш учун ҳам қўлланилади [4].
Тақдимот турлари
Тақдимотлар пухта тайёрланган ахборотларнинг жозибадорлигини ошириш сифатида қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
1.Электрон тақдимот ва реклама роликлари. Бу ҳолатда реклама роликлари реклама мақсадларида, яъни савдо маркаси ва корхона номини силжитиш; компания ҳақида ахборот тарқатиш; имижнинг нуфузи ва таниқлилигини ошириш, бир-бирини тўлдирувчи ва ўрнини босувчи товарлар рекламаси рекламаси, мазкур мавзу бўйича ахборот ресурсларини тўлдириш мақсадида фойдаланилади. Ролик презентациядан ахборотларни фойдаланувчи иштирокисиз узатувчи восита бўлиб, бунда фойдаланувчилар фақатгина томошабин ролини бажаради. Электрон презентациялар ва реклама роликлариилмий ташкилот, унинг ҳамкорлари ва вакиллари томонидан уюштирилган товар ва хизматлар кўргазмаси ҳамда семинари иштирокчиларининг эътиборини жалб этиш учун самарали ва камхаражат талаб этадиган воситадир.
Бу каби презентациялардан фойдаланишнинг яна бир жиҳатисовға ва сувенир маҳсулоти эканлигидир. Дискларда компания ютуқлари, ишлаб чиқариш тавсифи, маҳсулот ва хизматлар, жамоанинг эришган ютуқлари, ўтказилган тадбирлар, ривожланиш дастурлари ва тенденциялари, ходимларнинг фото суратлари, раҳбарият табриги ҳамкорлар ва меҳмонлар учун нафақат ноёб совға, балки ўз компаниясининг бозордаги мавқеи ҳамдир. Презентациядар кўргазма стендларида, конференция ва семинарларда, офис ва савдо залларида намойиш қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |