Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Туризм сохасини ўзаро боғловчи ахборотлар



Download 10,17 Mb.
bet48/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

Туризм сохасини ўзаро боғловчи ахборотлар
Халқаро ва ички туризм хизматлар савдосининг кучли бўғини ҳисобланади. Туризм индустриясининг асосини йўлланмалар ва турларни сотувчи, туристларга меҳмонхона ва овқатлантириш хизматларини ташкиллаштириб берувчи, мамлакат бўйлаб саёхатни амалга оширувчи, туристик талаб ва бозорни ўрганувчи,туристик тадқиқотларни олиб борувчи, ахборот ва рекламаларни тарқатувчи туроператорлар ва турагентликлар ташкил этади. Туризмда асосий фаолияти туристик хизмат бўлмаган тармоклар хам хизмат қилади (маданият, савдо ва бошқа корхоналар).
Туризм - интенсив ахборот фаолиятидир. Туризм соҳасида хизматларни сотиш нуқтасида, саноат маҳсулоти сифатида намойиш этиш ва кўриб чиқиш мумкин эмас. Одатда олдиндан ва истеъмол жойидан узоқроқда сотиб олинади. Шундай қилиб, туризм бозори деярли тасвирларга, тушунтиришларга, алоқа воситаларига ва ахборот узатилишига боғлиқ. Туризм бозори турли хизмат кўрсатувчиларни боғлаб турувчи алоқа маркази ҳисобланади. Туристик хизматлар ишлаб чиқарувчиларини хизматлар ва тўловлар эмас, балки улар ўртасидаги ахборот оқимлари боғлаб туради.
Меҳмонхоналарда тунаш,автомобилларни ижарага олиш, пакетли экскурсиялар ва самолётлардаги бўш жойлар каби хизматлар, саёҳат қилувчиларига жўнатилмайди, бу эса ўз навбатида истеъмолчиларга сотилмагунча улардан фойдаланиш имконияти бўлмайди деганидир. Ушбу хизматларнинг мавжудлиги, уларнинг харажати ва сифати ҳақидаги маълумотлар узатилади ва ишлатилади. Худди шундай, реал тўловлар турагентлардан туроператорларга ўтказилмайди. Аслида тўловлар ва тушумлар ҳақидаги маълумот узатилади.
Туризмнинг 3 та ўзига хос хусусияти:
1. Хизматларнинг хилма-хил ва интеграцияланган савдоси.
2. Туризм хизматлар бирлашмасидир.
3. Бу ахборотга бой хизматдир.
Шундай қилиб, халқаро ва маҳаллий туризмда, ахборот технологияларидан тобора кўпроқ фойдаланилмокда. Қуйидаги ахборот технологиялари тизимлари эса кенг ишлатилмоқда:

  • Компютер захира тизими;

  • Телеконференция тизимлари, компютер видео тизимлари ва ахборотни бошқариш учун тизимлар;

  • Авиакомпаниялар учун электрон ахборот тизимлари;

  • Электрон пул ўтказмалари, телефон тармоқлари, мобил алоқа воситалари ва бошқалар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тизимлар нафақат турагентлар, меҳмонхоналар ва авиакомпаниялар томонидан, балки уларнинг барчаси томонидан кенг қўлланилади. Бундан ташқари, туризм бозорининг барча сегментлари учун хизматни сотиб олиш ва сотишда барча иштирокчилар томонидан ахборот технологиялари тизимидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Масалан, меҳмонхона ички бошқарув тизимлари компютер глобал тармоқларига уланади, бу эса, ўз навбатида, турагентлар учун мавжуд бўлган меҳмонхона захира тизимлари билан алоқа қилиш учун асос яратади. Бу эса туризм соҳасида кенг тарқалаётган ягона ахборот технологиялари тизимини ташкил этади. Бундан ташқари, туристик индустриянинг айрим таркибий қисмлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ - аслида кўп туроператорлар вертикал ёки горизонтал равишда бир-бирининг фаолиятида иштирок этадилар. Буларнинг барчаси бизга туризмни юқори даражали интеграциялашган хизмат деб қарашга имкон беради, бу эса ташкилот ва бошқарувда ахборот технологияларидан фойдаланишда янада кўпроқ имконият беради. АТ-дан фойдаланиш натижасида туризм хизматларининг хавфсизлиги ва сифати ошиб бормоқда.
Ахборот технологиялари авиакомпаниялар фаолиятини таъминлайди. Авиаоперацияларини ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш ва таҳлил қилиш, кадрлар бошқаруви / бухгалтерия ҳисоби ва истиқболли режалаштиришда электрон тизимлар муҳим рол ўйнайди. Масалан, хабарларни узатиш ва жўнатиш тизими, ҳаво транспорти учун маълумот йиғиш ва узатиш учун йўлдошли тизим, навигация тизимлари, ҳаво транспортини назорат қилиш тизими, микротўлқинли қўниш тизимлари, авиация чипталари сотиш тизими ва бошқалар киради.
Замонавий шароитда меҳмонхоналарда хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш учун янги технологиялардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Электрон брон қилиш, ташриф буюрувчилар ҳисоблари, шикоятлар ва таклифлар китоблари ва бошқалар яъни ҳар бир нарсада АТ ва интернетдан фойдаланилади.

Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish