booking.com™ компанияси 1996-йилда Амстердам, Нидерландияда ташкил этилган бўлиб, кичик Голландиядан бошланган саёҳатдан онлайн саёҳатларни брон қилгача чиқиш бўйича жаҳон бозоридаги етакчилардан бирига айланди. Приcелине Гроуп бошчилигида 70 мамлакатда 198 та офисда 15 000 дан ортиқ одам ишлайди.
Booking.com бош биноси
Booking.com компанияси одамларни янги кашфиётларга илҳомлантиради. Шунинг учун у рақамли технологиялар ёрдамида иложи борича саёҳат қилишга қулай муҳит яратиб беради. Booking.com турар жойлар ҳақида кўплаб вариантларни таклиф этади. Улар: хонадонлар, дам олиш уйлари ва кичик оилавий меҳмонхоналар, ҳашаматли 5 юлдузли меҳмонхоналар, дам олиш жойлари, дарахтдаги уйлар ва бошқалар. Booking.com иловалари 40 дан ортиқ тилга таржима қилинган. Booking.com дунёдаги 228 мамлакат ҳудудларида 123,171 та йўналиш бўйича 1,534,024 та турар жой вариантларини ўзида жамлаган.
Ҳар куни 1 550 000 дан ортиқ жойлар booking.com хизмати орқали брон қилинади. Booking.comда саёҳатчилар дам олиш ва командировка учун жуда қулай жойларни исталган вақтда бронлаштиришлари мумкин. Меҳмонлар куннинг исталган вақтида қўллаб-қувватлаш жамоасига мурожаат қилишлари ва 40 дан ортиқ тилларда ёрдам олишлари мумкин.
Booking.com нинг ҳозирги директори – Гиллиан Танс.
Телефон: +31 707703884
Факс: +31207125609
Eлектрон почта манзили: customer.service@booking.com
Booking.com сайти онлайн кўриниши.
Booking.com сайтига меҳмонхоналар ўз маълумотларини киритмоқчи бўлсалар, аввало, онлайн рўйхатдан ўтадилар. Рўйхатдан ўтиш бепул ҳисобланади. Кейинчалик эса компания ходимлари рўйхатдан ўтувчи билан боғланиб, ўз хизмат ҳақларини белгилайдилар. Ундан кейингина меҳмонхона тўғрисидаги тўлиқ маълумотни ва унга доир юқори сифатли фотосуратларни тақдим этиш лозимлиги сўралади. Меҳмонхона саҳифаси мукаммал компютер усталари томонидан яратилади ҳамда онлине ўз мижозларига етказилади. Бронлаштириш ҳаққи бронлаштириш комиссияси томонидан назорат қилинади.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда фаолият юритувчи 290дан ортиқ меҳмонхоналар booking.com хизматларидан фойдаланишади.7
Uzbekistan pass Ўзбекистоннинг етакчи сайёҳлик портали бўлиб, меҳмонлар ва туристлар учун бутун Ўзбекистон бўйлаб энг яхши ва кафолатли хизматларни таклиф этади. Бунда у Ўзбекистон бўйлаб якка хамда гуруҳ бўлиб саёхат қилиш давомида керак бўладиган барча хизматларни ўз ичига олади. Масалан, авиа хамда темирйўл чипталарини, меҳмонхоналарни олдиндан бронлаштириш хизматлари, мамлакатимиз бўйлаб тахи хизматлари ва бошқалар.
Uzbekistan pass сайёҳлик порталининг онлайн кўриниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |