Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


-МАВЗУ: ИНТЕРНЕТ. БРОНЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИ. МЕҲМОНХОНА КОММУНИКАЦИОН СИСТЕМАЛАРИ



Download 10,17 Mb.
bet47/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

16-МАВЗУ: ИНТЕРНЕТ. БРОНЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИ. МЕҲМОНХОНА КОММУНИКАЦИОН СИСТЕМАЛАРИ

Инсоният цивилизация ривожланишининг шундай босқичга қадам қўйдики, унда ахборот инсон фаолиятининг барча соҳаларида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Замонавий жамиятда ахборот иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омили ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларнинг ижтимоий муносабатлар тизимида энг ёрқин хусусиятларидан бири ахборотлашув эди. Бугунги кунда технологик тараққиёт нафақат миллатнинг фаровонлигини таъминлашнинг асосий омили, балки унинг барқарор ривожланиш жараёнининг энг муҳим шарти ҳам ҳисобланади.


Ахборот технологияларига катта аҳамият бериб, мамлакатда кўплаб соҳалар ривожланишида ютуқларга эришиш мумкин. Ахборотнинг умумий ўсиши ва ахборот хизматлари саноатининг ривожланиши ҳисобга олинса, ахборотнинг товар сифатидаги аҳамияти ортади.
Жамиятни ахборотлаштиришнинг навбатдаги инқилобий босқичи - глобал компютер тармоқларидан фойдаланишнинг ривожланиши билан боғлиқ. Интернет яъни бутунжахон компютер тармоғи тез суръатлар билан ривожланмоқда, айниқса унинг абонентлари сони ва ахборот ресурсларининг миқдори деярли ҳар йили икки баробарга ортмоқда. Туристик бизнес ҳам Интернетдан фойдаланиш имкониятини бой бермаяпти. Бундан ташқари, туризм соҳасидаги энг долзарб вазифалардан бири электрон ускуналарни автоматлаштириш ва кенг қўллашдир.
Ахборот технологиялари амалда фойдаланиш учун объектнинг расмий, илмий билимлар шаклидаги ахборотлар ва амалий тажриба концепциясини ифодалайди ва ушбу ёки кўпинча такрорланган ахборот жараёнини оқилона тарзда бошқариш имконини беради. Шу билан бирга, ушбу жараённи амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ёки моддий ресурсларни сақлайди. Ижтимоий вақтни тежаш учун хизмат килувчи хар қандай технологияни самарадорлик мезони сифатида кўриш мумкин. Хусусан, ушбу мезоннинг самарадорлиги ахборот технологиялари мисолида намоён бўлади.
Ушбу мезон нуқтаи назаридан бугунги ва келгуси истиқболда қандай ахборот технологиялари тақдим этилмоқда? Ижтимоий вақтни тежаш зарурияти, биринчи навбатда, оммавий ахборот жараёнлари билан боғлиқ бўлган технологияларга қаратилган. Уларнинг кенг ва такрорий қўлланилиши ижтимоий вақтни тежаш учун хизмат килиши лозим.
Жамият ривожланишининг замонавий босқичида ахборот технологияларининг роли стратегик мухим булиб, уларнинг аҳамияти жадаллик билан ривожланмоқда.
Ахборот технологиялари жамиятнинг ахборот ресурсларини фаоллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш имконини беради. Ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш: илмий маълумотлар, кашфиётлар, ихтиролар, технологиялар, энг яхши амалиётлар, бошқа ресурслар ва хом-ашё ресурсларини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
Ривожланган мамлакатларда ўз иш фаолияти ёки бошқа иш фаолияти билан банд аҳолининг аксарияти ахборотни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари билан боғлиқлиги сабаб, ишлаб чиқариш ва бу жараёнга тегишли бўлган ахборот технологияларидан фойдаланишига тўғри келади. Ахборот жараёнлари бошқа янада мураккаб ишлаб чиқариш ёки ижтимоий жараёнларнинг муҳим элементи ҳисобланади. Шунинг учун, ахборот технологиялари тез-тез ишлаб чиқариш ёки ижтимоий технологияларнинг таркибий қисми сифатида хизмат қилади.
Тармоқли ахборот технологиялари ахборот технологияларини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли йўналишларидан биридир.
Уларнинг мақсадлари:
- индивидуал фойдаланувчилар ўртасида ахборот алмашинувини таъминлаш ва улар учун жамиятнинг барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
- турли ихтисослаштирилган ахборот жамғармаларидан ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни олиш.
Интернетнинг машҳурлигини, ҳеч бўлмаганда, тармоқ абонентларининг сони ҳар 10 ойда икки баробар ортиб бораётганлиги кўрсатади. Ҳар бир сонияда 1 миллиарддан ортиқ электрон хабарлар тармоқ орқали узатилади.
Саёҳат бизнесининг ўсиши ва ривожланиши учун Интернет-технологияларидан фойдаланилади. 1996 йилда илк бор Интернетда сайёхлик агентликлари, меҳмонхоналар, авиакомпанияларнинг минглаб мустақил бўлинмалари, ўнлаб бронлаштириш тизимлари пайдо бўлди. Ҳозирги кунда Москва Халқаро Туризм форуми доирасида тайёрланган РБC маърузасига кўра, келгуси 3 йилда сайёҳлик хизматларининг Интернет-бозори 800% ўсиши кутилмоқда.
РБС маълумотларига кўра, руслар Интернетдаги барча авиачипталарнининг 13,6%ни, темир йўл чипталарининг 13,1%, меҳмонхоналар 9,5%ни сотиб олиб, брон килишади, лекин туристик пакетларнинг онлайн савдоси паст даражада 2,3%ни, Европада ушбу кўрсаткич 29,6% ни ташкил этади.
РБC консалтинг департаментининг тадқиқот бозори таҳлилчиси Сергей Ҳитровнинг, Москва халқаро сайёҳлик форуми доирасида ўтказилган таҳлилий маълумотларга кўра, туристик пакетларнинг паст даражада сотилишига сабаб, бозордаги кам сонли таклифлар,хамда онлайн харидорларнинг хадики ва онлайн брон килишдаги техник хатоликлар ва қийинчиликлар ҳисобланади.
Хитров шуни таъкидлайдики, сотиб олишни бошлаган истеъмолчиларнинг 30 %и хамда сотиб олганларнинг 64% туристик ваучерни сотиб олганлигидан хавотирда булади. Айникса, улар пластик карта оркали туловни амалга ошириб бўлгандан кейин, сохта чипталарни харид килиб куймадиммикан деган куркув остида коладилар.
Юқорида санаб ўтилган омилларга қарамай, РБК экспертлари Россияда тўлиқ сайёҳлик пакетларига бўлган онлайн талабнинг ўсишини тахмин қилмоқдалар.
Хитров сўзларига кўра 2014-йилда интернет орқали саёҳат пакетларини сотиш улуши сотиладиган турлар сонининг 19 фоизини ташкил қилиши мумкин.

Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish