2.Электрон каталоглар. Бундай презентациялар товарлар ва хизматлар катаологи сифатида фойдаланилиши мумкин. Савдо вакиллари ва менежерлар ушбу материаллардан тўлалигича ёки зарур қисмларидан фойдаланишлари мумкин. Бутун дунёда кўпгина нашриёт ва компаниялар доимий равишда оммавий реклама каталоглари ва бошқа нашр маҳсулотларидан нисбатан самарали ва тежамли бўлган мультимедиали CD-ROMларга ўтмоқда. Бу уларга катта ҳажмдаги ахборотларни тез, сифатли ва самарали узатиш имконини бермоқда. Бундан презентациялар орқали менежерлар мижозлар билан алоқа ўрнатиши ҳам мумкин. Чунки презентациялардаги барча ахборотлар тизимлаштирилган ва махсус тузилмаган эга бўлади.
3.Таълимий ва синов дастурлари. Бундай презентациялар ёрдамида ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, семинар тингловчиларига билим бериш мумкин. Бундай презентациямураккаб ва илмталаб маҳсулотларга техник илова бўлиши мумкин. Улар нафақат таълимий, балки тингловчилар ва ходимларнинг билимини назорат қилишда ҳам қўлланилиши мумкин.
4.Меъёрий-техник хужжатлар,методик ва турдош қўлланма.Презентациялар дан ахборотларга рухсат олиш ва фойдаланишда ўзига хос коридор вазифасини ўташи мумкин. Бундай презентациялартурли чизмалар,техник паспорт,фойдаланиш бўйича йўриқнома ва шу кабиларни ўз ичига олади. Бу ҳолда презентациялар нафақат ахборотлардан фойдаланиш учун коридор вазифасини ўтайди, балки катта ҳажмдаги ахборотларни нашр қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тежалишини ҳам таъминлайди [2].
Тарқатиш усуллари ва воситалари
Презентациялар бевосита реклама воситаси бўлиб, якуний истеъхмолчилар учун мўлжалланган. Уни почта орқали жўнатмалар,электрон ёки қоғоз буклетлар, каталог ёки илова- ва рақаларга тенглаштириш мумкин. Ишбилармонлик учрашувларида презентацияларни компакт-диск орқали совға сифатида иштирокчиларга тарқатиш мумкин. Презентациялар компакт-дискларда почта(директ-мейл),кўргазмалар, тақдимот маросимлари, банкетлар, реклама тадбирлари, семинарлар, маҳслуотга илова сифатида, босма нашрлар билан биргаликда ва шунга ўхшаш ҳолатларда тарқатилиши мумкин. Презентацияларнинг соддалаштирилган нусхалари Интернет, ҳаттоки компания веб-сайтлари орқали ҳам тарқатилиши мумкин.
Презентацияларнинг яна бир афзаллик жиҳати нафақат уларнинг кам харажат ва кам харакат талаб этиши,балки ҳар бир фойдаланувчининг зарур бўлган ҳолларда бошқа ташкилотлар ва шахслар иштирокисиз исталган ҳажмда ўзи мустақил равишда чоп этиши мумкинлигидир[2].
Таъкидлаш жоизки, мультимедиа-презентацияларининг илмий ташкилотларда кенг қўлланилиши, айниқса матн ва шахслар орқали намойиш қилинадиган визуал ахборотлар ишланманинг афзаллигини намойиш қилиш ва кутилаётган ҳамкорларни қизиқтириш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |