14-МАВЗУ:ГАТВА ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ,МУЛЬТИМЕДИА
Замонавий жамиятда ахборот очиқлигининг ортиши, АКТнинг жадал суратлар билан ривожланиши илмий ва инновацион фаолиятда ахборот алмашинув жараёнларининг сифат ўзгаришига олиб келмоқда.Тадқиқотлар сонининг ортиши, илмий ишланмалар бозорида рақобат курашининг кучайиши ахборот ва истеъмолчиларни жалб этиш замонавий ахборот технологиялари билангина ҳал этиш мумкин бўлган масала бўлиб қолмоқда.Замонавий АКТларнинг илмий-техник ахборотларни оммага маълум қилишда қўлланилиши,илмий ва илмий-инновацион фаолиятда эришилган натижаларни тарғиб этишни самарали амалга ошириш,илмий ташкилотларнинг имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда.
Ахборот технологияларининг илмий-техник маҳсулотларни силжитишда қўлланилиши ахборот билан ишлашнинг саноат усулидан уларни самарали ва оқилона фойдаланишга ўтишни тақозо этмоқда.Бугунги кунда илмий-техник хужжатларнинг тўла матнли коллекциялари, электрон карталар, электрон энциклопедия ва маълумотномалар турли илмий объектларнинг компьютер моделлари, тажриба ва кузатишлар натижасида олинган маълумотлар массиви ва бошқалар мавжуд. Ушбу коллекциялар умум фойдаланишдаги Интернетда жойлаштирилган веб-сайтлар,маълумотлар базаси ва омборида,электрон нашр шаклида CD, DVD типдаги электрон ахборот ташувчилар орқали ва массив шаклда турли локал тармоқлар орқали узатилмоқда.
Илмий ахборотларни тақдим этиш ҳам моҳиятан ўзгариб бормоқда. Оддий ва рақамли матн кўринишидан ташқари график ахборотлар,ГАТ-технологиялар,анимация,3D-тақдимотлар, аудио, турли интерактив тизимлар ва бошқалар кўринишида тақдим этилмоқдаки, бу инсонларнинг турли сезги органларининг бир вақтда ҳаракатгга келишига имкон беради. Барчамизга маълумки, инсонлар ахборотларни асосан визуал(кўриш) ва эшитиш(акустик) орқали қабул қилади, шунинг учун овозли динамик визуал сатрлар(слайд-шоу,анимация,видео) инсонлар диққатини узоқ вақтгача жалб этиб туради.
Энг янги илмий ишланмалар ҳақида хабардор қилиш ёки уларни яратиш аксарият ҳолларда олимларнинг турли учрашувларида, кўргазмалардаги турли тақдимот жараёнида, конференция, семинарларда амалга ошади.Уларда ахборотлар кам ҳажмда ва энг кўп зарурий ахборотга эга шаклда зичлаштирилган ҳолда узатилади, шунинг учун мультимедиа-технологиялардан намойиш ва реклама мақсадларида қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Мультимедиа (ингл.Мултимедиа,лот.мултум—кўп ва медиа, медиум—муҳит, восита ) ахборотларни бир вақтнинг ўзида бир нечта шакл (матн, тасвир, анимация ва шу каби ) да узатишга имкон берувчи электрон ахборот элтувчи.
Мультимедиаахборот узатишнинг хилма-хиллиги. Бугунги кунда жаҳонда мультимедиа сифатида синхрон қўлланиладиган матнлар, тасвир, видеоэлементлар, овозли эффектлар, фотосурат, анимация ва бошқалар тушунилади. Бошқача қилиб айтганда, бу интерактив дастурий таъминот орқали узатиладиган визуал ва аудио эффектлар мажмуидир. Видео технологиялардан фарқли равишда мультимедиа ахборот оқимини бошқариш, бевосита фойдаланиш мумкин, натижада фойдаланувчилар ўзлари ҳоҳлаган ахборотга ўтиб кетиши мумкин. Ахборотларни ажратиб олиш кўп вақт ва меҳнат талаб этмайди.[1]
Мультимедиа-технологиялариахборотни узатишнинг визуал эффекти бўлиб, бугунги кунда фан, бизнес, санъат соҳаларида кенг қўлланилади. Ахбороттехнологияларининг мазкур тури электрон нашрлар (презентация, каталоглар) шаклда ҳар қандай ахборотнинг виртуал воқелиги ва интерактив ҳолатда инсон мияси томонидан фаол қабул қилинишини таъминлайди. Энг муҳим афзаллиги унинг соддалиги ва фойдаланиш учун ҳамма боплигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |