Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


 Метеорологик кузатишларга қўйиладиган талаблар



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

1.2. Метеорологик кузатишларга қўйиладиган талаблар 
Метеорологик кузатишларнинг сифати қатъий қўйилган талабларга 
жавоб бериши лозим. Бу талабларга характерлилик (репрезентативлик), 
узлуксизлик, ишончлилик, биржинслилик, аниқлик ва таққосланувчанликлар 
киради. 
Кўрилаѐтган ҳудуд учун характерли бўлган физик-географик 
шароитларда ўтказилган кузатишлар репрезентатив ҳисобланади. Демак, 
кузатишлар нафақат ўлчаш жойи учун, балки шу станция атрофидаги ҳудуд 
учун ҳам кўргазмали (характерли) бўлиши керак.
Кузатишлар узлуксиз бўлиши шарт, чунки бирор кузатиш муддатида 
ўлчашлар олиб борилмаса, метеорологик маълумотларнинг қадри анчагина 
пасаяди. Кузатишларнинг узлуксизлиги асосий кузатиш муддатларининг 
оралиғида ҳам атмосфера ҳолатини аниқлашни кўзда тутади. 
Кузатишларнинг ишончлигига метеорологик катталикларни ўлчаш ва 
қайта ишлашда қўлланиладиган усуллардан тўғри фойдаланиш ва регламент 
ишларни ўз вақтида (қатъиян белгиланган вақтда) ўтказиш орқали 
эришилади. Бундан ташқари, кузатувчи метеорологик катталикларни 
соҳталаштирмасдан, кузатишларни виждонан олиб бориши кўзда тутилади. 
Кузатишларнинг биржинслилиги, барча метеорологик станцияларда 
ягона кузатиш усуллари ва бир хил кузатиш воситаларининг қўлланилишини 
англатади. Метеорологик маълумотларнинг биржинслилиги станция 
жойлашган жойдаги шароитларнинг қай даражада бир хилда сақланишига 
ҳам боғлиқ. 
Кузатишларнинг 
таққосланувчанлиги 
деганда 
барча 
кузатиш 
воситаларини эталонларга келтириш, шунингдек кузатиш асбобларини 
вақтида текширишдан (эталон асбоб билан таққослаб, унинг кўрсатмаларини 
эталон асбоб кўрсатмаларига мувофиқлаштириш) ўтказилиши тушинилади.
Кузатишларнинг аниқлиги ҳар бир метеорологик катталик учун 
ўрнатилади ва муайян ўлчаш тизимининг сезгирлиги билан аниқланади. 
Кузатишлар аниқлиги датчикнинг инерциясига, яъни муҳит 
параметрларининг ўзгаришларини датчик орқали қабул қилиш тезлигига ҳам 
боғлиқ. Барча контакт термометрлари, уларнинг атроф-муҳит билан (ҳаво, 
тупроқ, сув) иссиқлик алмашинуви мукаммал бўлмаганлиги сабабли юзага 
келадиган иссиқлик инерциясига эга. Асбоб инерциясининг мавжудлиги, 
ҳаво ҳароратини керакли аниқлик билан ўлчаш учун термометрни шу 
муҳитда бир оз вақт, яъни асбобнинг ҳарорати ўлчанаѐтган муҳитнинг 
ҳароратига тенглашгунча, ушлаб туриш заруратини туғдиради. Бу вақт 
датчикнинг физикавий хусусиятларига (ўлчагичнинг массаси, иссиқлик 
алмашиниш юзаси ва бошқалар) ва кузатишнинг дастлабки шароитларига 
(датчик ҳарорати ва атроф-муҳит ҳарорати орасидаги дастлабки фарқ) 



боғлиқ. Термометрларнинг иссиқлик инерцияси инерция коэффициенти 
билан характерланади. 
Деформацион гигрометрлар, ҳавонинг ҳарорати ва намлигига боғлиқ 
бўлган 
инерцияга 
эга. 
Шамол 
тезлигини 
ўлчайдиган 
асбоблар 
(ротоанемометрлар) механик инерцияга эга. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish