Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

I БОБ. КИРИШ 
1.1. Курснинг предмети ва вазифалари.
Метеорологик кузатишларнинг ўзига хос хусусиятлари 
Атмосфера ва тўшалган сиртнинг физикавий ҳолати тўғрисидаги 
маълумотларни олиш ва уларни узатиш метеорологик катталикларни 
ўлчашнинг турли хил усул ва воситаларининг қўлланилишига асосланган. 
Атмосфера ҳолатининг нафақат ер сирти яқинида, балки турли 
баландликларда акс эттирадиган маълумотларни олиш зарурияти, бир қатор 
ўлчаш тизимлари ва уларнинг мажмуаларини ишлаб чиқиб, амалда 
қўлланилишига олиб келди. 
Ўлчаш тизими деганда ўлчаш асбоблари, маълумотларни узатиш, 
автоматик қайта ишлаш ва уни муайян шаклда етказиб беришда 
қўлланиладиган қурилмалар мажмуаси тушунилади. Ҳозирги вақтда Ер усти 
метеорологик станциялари (масофавий ва автоматик ишлайдиган), 
атмосферани комплекс зондлаш тизимлари (радиозонд, ракета ѐрдамида 
зондлаш ва бошқалар), йўлдош метеорологик тизимлари, атмосферани оптик 
локациялаш тизимлари ва бошқалар барпо этилиб, фаолият кўрсатмоқда. 
Мазкур фаннинг предмети стационар метеорологик станцияларда ер 
устидаги кузатишларни ташкил қилиш ва ўтказишни ўрганишдан иборат. 
Бунга мувофиқ икки асосий масала ҳал қилинади: 
- метеорологик станцияларда қўлланиладиган асбоб ва қурилмаларнинг 
физик асосларини ўрганиш; 
- кузатиш усулларини ва ўлчанган маълумотларни қайта ишлаш 
усулларини ўрганиш. 
Метеорологик 
кузатишларни 
ўтказиш 
қуйидаги 
ўзига 
хос 
хусусиятларга боғлиқ. 
1. Атмосфера ўзининг физикавий табиатига кўра турбулент муҳитдир. 
Шу сабабли унинг тузулишини ва хоссаларни ўрганиш учун метеорологик 
катталикларнинг нафақат ўртачаланган қийматларини, балки уларнинг 
пульсацион характеристикаларини ҳам ўлчаш зарур. Метеорологик 
станцияларда метеорологик катталикларнинг ўртача қийматлари фақат 
маълум вақт оралиғи учун ўлчанади (ҳарорат, намлик, шамол ва бошқалар). 
2. Метеорологик катталикларни ўлчаш уларнинг ўзгаришларига 
таъсирчан махсус қурилмалар (датчиклар) ѐрдамида ўтказилади.
Масалан, 
ҳаво ҳарорати суюқликли, деформацион ѐки бошқа турдаги термометрлар 
ѐрдамида ўлчанади.
Лекин, бу датчиклар нафақат муҳит ҳароратини, балки 
бошқа омиллар таъсирида (радиацион оқимлар, ѐғин пайтида ҳўлланилиши 
ва бошқалар) ҳам бўлади ва улар датчик ҳароратини ўзгартириши мумкин. Бу 
таъсирлардан қутилиш учун турли хил ҳимоя чоралари қўлланилади. Буларга 
психрометрик будкалар, аспирацион психрометрлар ва радиозонд 
датчикларининг радиацион ҳимоялари, ѐғин ўлчагичларнинг жалюзи 
шаклидаги ҳимоялари ва бошқалар киради. 



3. Метеорологик асбоблар ҳар қандай иқлимий ва об-ҳаво 
шароитларида ишлаши лозим. Шу билан бир вақтда улар содда, ишлатишга 
қулай ва арзон бўлиши зарур.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish