14
ҳароратларни ўлчашда спирт, мусбат юқори ҳароратларни ўлчашда симоб
қўлланилади.
Барча суюқликли термометрлар уч асосий қисмдан ташкил топган:
термометрик суюқлик билан тўлдирилган ва юқори қисмида капиллярга ўтиб
кетувчи шиша резервуар; бўлимларга бўлинган шиша шкала; шишали ҳимоя
найчаси.
Шкалаларининг тузилишига кўра термометрлар икки турга бўлинади:
ўрнатиладиган шкалали ва чизилган шкалали.
Ўрнатиладиган шкала сут рангли шишадан тайѐрланиб,
термометр
ичига қимирламайдиган қилиб ўрнатиб қўйилади, яъни унинг бир томони
махсус эгарчага ўтқазилади, иккинчи томони қопқоққа мустаҳкамланган
пружинага маҳкамланади. Термометрнинг
шишали ингичка капилляри бу
шишага зич қилиб ўрнатилади. Чизилган шкалали термометрларда шкала
қалин деворли капиллярнинг ташқи томонига чизилади.
Ҳозирги вақтда метеорологияда икки хил ҳарорат шкалалари қабул
қилинган: халқаро амалий ҳарорат шкаласи (ХАҲШ-68) ва
термодинамик
шкала. ХАҲШ-68 бўйича ҳарорат градусларда (°С) ўлчанади, термодинамик
шкалада эса Кельвинларда (
К) ўлчанади. Ҳарорат қийматларини бир
шкаладан бошқасига ўтиш қуйидаги формула ѐрдамида амалга оширилади:
C
t
K
T
K
T
C
t
0
0
16
.
273
)
(
16
.
273
)
(
(2.8)
АҚШ ва бошқа айрим давлатларда метеорологик ўлчовларда
Фаренгейт шкаласидан фойдаланилади. ХАҲШ-68 дан Фаренгейт шкаласига
ва аксинча ўтиш қуйидаги формулалар ѐрдамида амалга оширилади:
32
9
5
32
5
9
0
0
0
0
F
t
C
C
F
t
(2.9)
Барча метеорологик термометрлар бўйича ҳисоб олиш 0,1°С аниқлик
билан амалга оширилади.
Термометрларнинг тузатмалари. Ҳар
бир термометр ишлаб
чиқарилгандан сўнг асбобларни текшириш Марказий бюросида нормал
термометр – эталон билан таққосланади.
Асбобни текшириш натижасида
асосий тузатмалар аниқланади ва улар махсус текшириш гувоҳнома
(сертификат)ларига киритилади. Сертификатларда асбобни текшириш жойи
ва вақти, ҳамда асбобнинг ўзига ҳам ѐзиб қўйиладиган
асбобни текшириш
тартиб рақами кўрсатилади. Термометр кўрсаткичларидаги хатоликлар
қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:
1) капиллярнинг қатъий цилиндр эмаслиги;
2) турли ҳароратларда суюқлик ҳажмининг бир хил ўзгармаслиги;
15
3) шкалаларга бўлишнинг ноаниқлиги;
4) шишанинг қайта кристалланиши (эскириши).
Суюқликли
термометрларнинг
сезгирлиги
уларнинг
муҳим
характеристикаси ҳисобланади. У ҳарорат 1°С га ўзгарганда
шкаланинг бир
градусга тенг узунлигининг (
мм ларда) ўзгариши билан (
мм/град)
характерланади.
Суюқликли термометрларнинг сезгирлиги термометр резервуари
ҳажми ва суюқликнинг ҳажмий кенгайиш коэффицентига тўғри ва капилляр
кесим юзасига тескари пропорционал.
Ҳаво ҳароратини ўлчаш учун термометрлар.
Ҳаво
ҳароратини
ўлчашда
Do'stlaringiz bilan baham: