Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,88 Mb.
bet30/39
Sana01.07.2022
Hajmi6,88 Mb.
#723436
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
тарбияси кийин кулланма

Иккинчи босқич
Бу босқичда болага мустақил равишда ўйин мазмунини тузиш ўргатилади.Бунинг учун психолог бир қанча майда ўйинчоқларни таклиф қилиши керак. Масалан: Чиппалино, Қалам, Аждар,Илон, Сабзавотлар ва ҳар хил майда ҳайвончалар.Ўйинчоқлар берилганидан сўнг боладан ўйинни бошлаш сўралиши керак.Бола навбатдаги ҳикояни шундай бошлаши мумкин: «Боланинг уйида байрам бўлди, унинг тўрт ёшини нишонлашди.Унга совғалар олиб келишди. Уникига кучукча, Чипполино, жирафа, зубр келди.Бола эртасига ҳамма ўйинчоқларини олиб боғчага борди. У боғчада мазза қилиб ўзининг ўйинчоқлари билан ўйнади».
Бола режиссёрлик ўйинини етарли даражада ўрганиб олганидан сўнг унга ҳар хил муаммоли вазиятларни ҳал қилиш таклиф қилинади.

Учинчи босқич


Психолог ўйин ҳаракати ёрдамида ҳикояни айтади, муаммоли вазият келганида тўхтайди ва боладан ҳикояни давом эттиришни сўрайди. «Бир куни Чипполино сайрга чиқибди. Сайр қилиб юриб йўлда аждарни учратиб қолибди. Аждар унга шундай дебди: «Яқинроқ кел, қулоғингга айтадиган гапим бор». Чипполино унинг олдига борибди ва қулоғини аждарнинг тумшуғига тутибди. Аждар шартта унинг бурнини тишлаб олибди! «Менимча,-дебди аждар тишларининг орасидан – менинг бугунги биринчи овқатим Чипполино бўлади». «Бу қандай одобсизлик. Сен нимага бурнимни тишладинг? -дебди Чипполино.» «Уни еб қўйиш учун» - дебди аждар ва гапираётиб оғзини очиб юборибди. Шунда Чипполино қутилиб чиқди ва таёқ олиб аждарни ура бошлабди. Шундан бери аждар ҳеч кимга ёмонлик қилмас экан».
Агар бола чарчамаган бўлса унга яна ўйин таклиф қилиш мумкин: «Бир бола яшаган экан. Бир куни у пирог пиширибди. Пирог оддий эмас балки сеҳрли экан. У пирогни печкадан олиб столга қўйиши билан, бирданига очкўз ва ёвуз тўнғиз пайдо бўлибди». Шу ерда психолог тўхтайди ва бола давом эттиради: «Бола пирогини тўнғиз олиб қўймаслиги учун яширибди. Шунда тўнғиз унга дебди: «Кел болакай, дўст бўламиз». Улар дўст бўлишибди. Кейин пирогни бўлишибди, ярми-тўнғизга, ярми эса болага. Еб бўлиб яна пирог пиширишибди. Уни ҳам ейишиб кичкина ушоқчасини қолдиришган экан пирог яна катта бўлибди».
Бирмунча вақтдан сўнг болага яна ўйин таклиф қилиши мумкин. «Бир куни Маша ўрмонга қўзиқорин тергани борибди ва адашиб қолибди. У юрибди, юраверибди, аммо ўрмондан чиқиш йўлини топа олмабди. Бирданига буталар орасидан кучук сакраб чиқибди…» Қолганини бола давом эттириши керак. Бола қуйидагича давом эттириши мумкин: «Улар дўстлашиб қолишибди ва кучук уни уйига кузатиб қўйибди, кейин ўзининг изидан уйига қайтиб кетибди. Бир куни Маша уникига меҳмонга борибди».
Юқорида таъкидлаб ўтилганларга амал қилиш лозим: психолог ўзида бор бўлган барча майда ўйинчоқларини болага беради. Бола ўз ихтиёри билан иккита, учта барча ўйинчоқлардан фойдаланади. Ўйинга янги персонаж киритиш билан бола хилма-хил усуллар қўллаб уни бойитади. Яна бир бор таъкидлаб ўтиш керакки ўйин мазмуни шунчаки мисол сифатида кўрсатиб ўтилган.
Бу босқич натижасида бола етарли даражада ташқи позицияни ушлаб тура олади ва вазиятни бошқара олади. Бу позиция болага конфликтдан чиқиш ва аффектив реакциядан қочиш имконини беради.
Шундай экан, бола вазиятдан мустақил бўла олади, ундан чиқиш имкониятини қўлга киритади, мустақил нуқтаи назар билан уни баҳолай олади. Кўрсатиб ўтилган ютуқларни бола моддий асос ва предметлар ёрдамида амалга оширади.
Ота-оналар ва тарбиячилар сўровномасига кўра аффектив реакциянинг йўқолишининг умумий тенденциясига қарамай кўпчилик болалар барибир реал ҳаётдаги ҳолатларда қийинчиликларни ҳис қиладилар. Шу сабабли коррекцион ишнинг учинчи босқичи алоҳида позиция яратишни таклиф қилади.
Д.Б.Эльконин болалар ўйини ривожланишини анализ қилганда таъкидлаб ўтганки, мактабгача тарбия ёшининг охирларида болалар ўйин ҳақида ўйнаганларига қараганидан кўра кўпроқ гаплашадилар. Бу ҳолатда ўйин вербал планда амалга оширилади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, вербал ўйинда бола у ёки бу ролни бажармайди, балки ўзининг психологик маъносига кўра режессёрлик ролига яқин бўлган авторлик позициясини қўллаб қувватлайди. Бу ҳолат Л.С.Вўготский томонидан тасдиқланиб, шуни кўрсатадики; ўйинда амалга ошириладиган болалар тасаввури кейинчалик катта ёшдаги ўқувчиларда адабий ижодида бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтади.



Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish