Инсонга ҳиссиётлари ва хулқидан фарқ қилган ҳолда ўз фикрлари ва хаёлларини бошқариш қийинроқ. Сабаби фикр ва хаёллар инсонда у англаб олмасиданоқ туғилади. Биз ўз фикр ва хаёлларимизни англаб олганимизда ҳам у шу вақтда нима сабабдан вужудга келганлигини аниқлай олмаймиз. Бу вақтда ҳаётий тажриба ва соғлом фикрлаш ҳам баъзида ёрдам бера олмайди, аниқроғи инсон руҳиятини илмий томондан яхши ўрганган сохаларидан хабардор бўлиш унга фикр ва хаёлларини сеза олиш, ҳатто маълум бир вақтда уларни тартибга солиш имконини беради.
Инсоннинг фикр-хаёллари бесабаб, ўз-ўзидан туғилмайди, фақат баъзан бетоблик ёки мия фаолиятининг жиддий бузилиши натижасида алаҳлаш, галюцинация ҳолатлари бўлиши мумкин.Бошқа ҳамма ҳолатларда фикр ва хаёлларнинг ўз сабаблари бўлиб уларни аниқлаш ва изоҳлаш мумкин. Бундай сабаблар бир қанча бўлиши мумкин. Биринчидан, беихтиёр вужудга келган фикрлар ва хаёллар ўша кезларда сиз учун муҳим бўлган эҳтиёжларга боғлиқ. Бу эҳтиёжларнинг таъсирида организмда уларни қондиришга алоқадор жараёнлар кучаяди, истакни қондириш истаги пайдо бўлади. Мазкур истак ўз навбатида туғилган эҳтиёжни қондира олувчи маълум буюмлар тасвирини туғдиради.
Хулқи оғишган болалар ўзига хослиги
Айрим тадқикотчилар болалар ва ўсмирларда хулқи оғишнинг келиб чиқишида ижтимоий муҳит, оилавий муносабатлар ва тенгдошлар гуруҳининг таъсири каттадир деб таъкидлайдилар. Жумладан В.В.Ковалев ўсмирлар хулқи ўзгариши психоген вазиятнинг ситуацион таъсирланишларини келтириб чиқариши ва бундай вазиятларнинг хулқ оғишининг келиб чиқишига таъсири ҳақида гапириб, хулқ ўзгаришини келтириб чиқарувчи психологик, патологик реакциялар хақида алоҳида тўхталади. У психологик ситуацион таъсирланишларни характерологик таъсирланишлар ўсмирлар хулқ-атвори ва характеридаги ўзгаришларни келтириб чиқаришлари мумкин деб уқтиради. Бундай таъсирланишлар асосан оила, мактаб ёки турли хил уюшган гуруҳлар таъсири туфайли вужудга келиб, маълум шахсга йўналтирилган бўлади.
Ўсмирлар ва ўспиринлар хулқи оғишига бағишланган тадқиқотларда кўрсатилишича ижтимоий мослашишнинг издан чиқиши асосий сабаб сифатида кўрсатилиб ўтилади. Жумладан ўсмир хулқи бузилиши механизмининг ривожланишида адаптация (мослашиш) ва дезадапатация (мослашишнинг издан чиқиши)нинг ўрни катта эканлигини таъкидлайди. Муаллифнинг фикрича бир-бирига қарама-қарши бўлган бу икки тушунча инсон организмининг ички мехзанизми билан ташқи муҳит ўртасидаги ўзоро мураккаб боғланишни таъминлашда хизмат қилади. Ижтимоий-психологик мослашишнинг издан чиқиши дейилганда.
Организм ва ташқи муҳит ўртасидаги мураккаб боғланишнинг издан чиқишига айтилади. Шунингдек, хулқи оғишнинг келиб чиқиши ҳақида ғарбда социогенитик назария деб номланган , ўзимизда эса «насли бузуқ» деб таърифланадиган таълимотнинг хато эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак.
Хулқи оғиш хусусиятларини ўрганишга бағишланган манбаалар таҳлилидан маълум бўлишича хулқи оғиш бир қанча турларга бўлинади.
Жумладан В.В.Ковалевнинг фикрича хулқи оғишнинг тўрт хил кўриниши мавжуд:
Мавжуд тартиб, талаб ва қоидаларга бўйсинмаслик кўринишидаги оғма хулқ.
Ижтимоий муҳитга, жамият нормаларига нисбатан норозилигини намоён қилиш мақсадидаги оғма хулқ.