Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,88 Mb.
bet1/39
Sana01.07.2022
Hajmi6,88 Mb.
#723436
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
тарбияси кийин кулланма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ


ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ КАДРЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
ИНСТИТУТИ




Тарбияси қийин гуруҳга мансуб болалар билан ишлаш
(Услубий қўлланма)


ТОШКЕНТ-2007




Тузувчи муаллифлар: Г.Т.Ядгарова, психология фанлари номзоди
О.У. Авлаев, катта ўқитувчи


Мазкур услубий қўлланмада ўқувчилар тарбиясига оид баъзи маълумотлар, яъни бола хулқ-атворининг психологик хусусиятлари, тарбияси қийин болаларнинг диагностикаси ҳамда улар билан коррекция ишларини ташкил этишга доир турли машғулотлар келтириб ўтилган. Қўлланмадан психолог, педагог, тарбиячи, ота-оналар ҳамда ЎМКҲТТКМО ва УҚТ институти ўқув режасига киритилган “Тарбияси оғир болалар билан ишлаш методикаси”модул бирлиги бўйича таҳсил олаётган тингловчилар фойдаланиши мумкин.
Тақризчилар: М. Қоплонова, психологгия фанлари номзоди.
А. Закиров, психологгия фанлари номзоди.

Услубий қўлланма ЎМКТТКМО ва ЎҚТ институти илмий методик Кенгашининг 2007 йил 31 мартдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланиб, нашрга тавсия этилган.


Кириш


«Тарбия биз учун ё ҳаёт,
ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат,
ё саодат - ё фалокат масаласидир».
А. Авлоний

Президентимиз И.А.Каримов; «Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. Ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз» деб таъкидлаганларидек, бугунги кунда “Таълим тўғрисидаги қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” орқали шахс тарбиясига жиддий эътибор қаратилмоқда.


Тарбия узлуксиз жараён бўлиб, инсон дунёга келишидан бошлаб, то умрининг охиригача давом этиб боради. Бу жараён давомида атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларнинг шахсга салбий ёки ижобий акс таъсир этиши унинг инсоний фазилатлари қай даражада шаклланганлагини белгилайди. Бугунги кунда таълим соҳаси олдида турган энг долзарб муаммолардан бири ҳам айнан, шу мақсадга қаратилган бўлиб, келажак авлодни комил шахс сифатида шаклланишини таъминлашдан иборатдир.
Афсуски, барча мамлакатларда бўлгани сингари бизнинг ўсиб келаётган ёшларимиз орасида ҳам тарбияси оғир ва ноқобил фарзандлар мавжуд бўлиб, уларнинг тарбиясига алоҳида эътибор ва ёндашувни талаб этади.
Маълумки, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси билан оила, маҳалла, таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, илмий-педагогик кадрлар шуғулланадилар. Тарбия жараёнида барча иштирокчиларнинг баҳамжиҳатлиги таъминлансагина, у ўзининг ижобий натижаларини бериши мумкин.
Агар биз фарзандларимизни ҳар томонлама етук қилиб тарбияламоқчи бўлсак, яъни комил инсонни вояга етказишимиз учун уни, аввало ҳар томонлама ўрганишимиз лозим. Тарбияси қийин болаларнинг ҳатти-ҳаракатларини психологик таҳлил этиш ва уларга амалий жиҳатдан кўмак бериш, мазкур йўналишда ҳеч бўлмаганда содда ва бажарилиши осон бўлган амалий машғулотлар ўтказиш кўникма ва малакаларига эга бўлишимизни талаб этади.
Ушбу услубий қўлланма ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ўқув режасига киритилган “Тарбияси оғир болалар билан ишлаш методикаси” модул бирлиги бўйича дарсларни сифат ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида тайёрланди.
Мазкур услубий қўлланма тарбияси “қийин” ўсмирларнинг хатти-ҳаракатларини ижобий йуналишларга буриш, уларнинг тарбиясида учрайдиган турли салбий оғишлардан асраб қолиш имконини яратиб беради деб умид қиламиз.

Тарбияси оғир болалар билан ишлаш азалдан энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган.


Бу муаммонинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилар эканмиз, энг аввало, туғилган боланинг уни дунёга келтирган шахсларнинг кимлиги, иккинчидан, у қандай ижтимоий муҳитда туғилиб вояга етиб, улғаётганлигига эътиборни қаратишимиз лозимдир. Собиқ Иттифоқ даврида шахс хулқ-атворига ирсий омиллар ва унинг табиий хусусиятларини таъсир қилиши ҳақидаги қарашлар инкор этилар эди. Бироқ Н.П.Дубинин, В.П.Эфроимсон, Н.С.Канстонистов, Б.Ф.Сергеев ва бошқа генетикларнинг билдиришича, шахснинг генетик хусусиятлари, ундаги баъзи туғма касалликлар ва хусусиятлар ҳам шахс хулқ-атворининг шаклланишига бевосита ва билвосита таъсир этилишини эътироф этганлар.
Кўпчиликнинг фикрига қараганда охирги пайтларда тарбияси оғир болалар билан боғлиқ муаммоларнинг тез-тез учраб туриши ва улар сонининг кескин ошганлиги таъкидланади. Шунингдек, бу муаммони бир қанча ташқи сабабларга боғлаш мумкин, яъни, ҳозирги вақтда ахборот оқимининг юқорилиги (узлуксиз телевизор кўриш, компьютердаги ҳар хил ўйинлар эпизодларига тақлид қилиш, Internet тизимидаги норасмий сайтлар орқали ҳар хил номақбул ахборотларни ўзлаштириши) ёки катталарнинг эътиборидан четда бўлиши, оиладаги кризис ва ҳоказолар. Бу омилларни инкор этмаган ҳолда, мазкур муаммонинг туб сабабларини боланинг психик тараққиётидан қидириш лозим.
Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кун болалари ўзларининг йигирма йил олдинги тенгдошларидан фарқ қилишади. Ҳозирги ёшлар тез таъсирланувчан, мусақилликка мойиллиги юқорилиги ва шу билан бирга нисбатан бефарқ, ўз вақтларини мазмунли ижтимоий фойдали фаолиятга сарфлагилари келмайди. Ваҳоланки инсон табитан ўзига хос осон ва кўнгилочар машғулотларга мойил бўлади. Инсон хулқ-атвори таркибининг аксарияти табиий инстинктлари тазйиқи остида бўлишини инобатга олиниши керак. Ушбу тазйиқларни тўғри мувофиқлаштириш инсондан иродавийликни талаб қилади
Бу ҳолатни замонавий техниканинг ривожланганлиги таъсири деб ҳам изоҳлаш мумкиндир. Кўпчилик ҳолларда болалардаги бу ўзгаришларга эътиборсизлик ва бефарқлик уларнинг хулқ-атворида салбий оғишларининг бошланғич сабаби ва асоси бўлиши мумкин.
Америкалик амалиётчи психологлар томонидан психологик хизмат доирасида болани тарбиясидаги салбий ўзгаришларни олдини олишда энг аввало болага таъсир кўрсатиш зарурлиги таъкидланади. Бунинг учун болани ўзини ўзгартиришга тайёрлаш, яъни:
-ташқи муҳит таъсиридан саросимага тушмасликка;
-турли хил қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатиш лозим.
Демак, олимларнинг фикрича болада мавжуд нотўғри салбий ўзгаришларни руҳий ривожланишнинг меъёр даражасига етказиш орқали бола тарбиясидаги қийинчиликларни йўқотишга эришиш мумкин экан.
Шу ўринда психология фанига мурожаат этиб, инсон психикасида онгнинг таркиб топиши хусусида қисқача тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
Маълумки, инсон онгининг юксак белгиларидан бири унинг ўзини англашидир. Унинг ўзини англаши ўз навбатида шахснинг муҳим белгиси ҳисобланади. Инсон ўз теварак-атрофидаги оламни билувчи ва шу оламга таъсир этувчи субъектдир. Инсоннинг идрок этадиган, тасаввур қиладиган нарсалари унинг учун объектдир. Ана шу нуқтаи-назардан олганда, инсоннинг ўзини англаши субъектив равишда ўзини «мен» деб ҳис қилишида ифодаланади.
Инсон ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзлигини англаш қобилияти хосдир. Фақат ижтимоий ҳаётда, ўзга кишилар билан қиладиган ҳар турли муносабатларда одамнинг ўзини англаши, ўзини «мен» деб билиши вужудга келади ва тараққий этади. Одам ўзини алоҳида шахс сифатида ким деб билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини, ўз хуқуқ ва бурчини, ниҳоят ўзининг фазилат ҳамда камчиликларини адекват баҳолаши ўзини англашига киради.
Инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига таъсир қиладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошқачароқ қилиб айтганда, жамият ишлаб чиқариш кучлари, ҳамда ишлаб чиқариш муносабатларининг ўсиши ва ўзгаришидир. Бундан ташқари яна инсон шахсининг таркиб топишига таъсир қилувчи кучли омил - инсон орттирган тажрибаларнинг тарбия воситаси орқали болаларга берилишидир. Шундай қилиб, инсон шахси жуда мураккаб психологик категория бўлиб, у кишининг индивидуал ҳаёти давомида маълум конкрет омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади. Илмий манбаларга қараганда, инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб топади. Улардан биринчиси одам туғилиб ўсадиган ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсири бўлса, иккинчиси одамга узоқ муддат давомида тизимли бериладиган ижтимоий таълим-тарбиянинг таъсиридир ва ниҳоят, учинчиси одамга наслий йўл билан берадиган ирсий омилларнинг таъсиридир.
Шундай қилиб, инсоннинг психик тарақкиётида ва шахсий сифатларининг таркиб топишида ташқи ижтимоий муҳит ва тарбиянинг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юқорида айтиб ўтганимиздек, фақат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга ҳам боғлиқдир. Бу фактор наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятларнинг таъсиридир. Одамга наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлари берилади. Масалан, танасининг тузилиши, сочи ва кўзларининг рангиг овози, гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма равишда берилиши мумкин. Маълумки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан берилмайди, деб изоҳланади. Лекин, шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, реал ҳаётда кўпинча инсоннинг характер хусусиятидаги салбий оғишлар унинг наслий таркиби билан боғлиқ эканлигига амин бўламиз. Шу ўринда 1-жадвалга эътиборингизни қаратинг.
(1-жадвал)




Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish