Психологларнинг фикрича, аффект эмоционал тараққиётнинг энг паст даражаси. Аффект бирор вазиятга боғлиқлиги билан характерланади (Ҳар доим қўзғатувчидан кейин бошланади), қисқа вақтли ва ёрқин ташқи ифодаланувчи. Ёш болаларда аффект овутиб бўлмайдиган даражадаги йиғи ёки кулги, қаттиқ қўрқув билан ифодаланади. Кўпинча бунақа хулқ бошланган ишни охирига етказмаслик, топширилган ишни бажаришни хохламаслик билан бирга намоён булади.
Салбий аффектив кечинма хулқнинг унга мувофиқ шаклларини юзага келтиради: гап кўтаролмаслик, тажанглик, қайсарлик, негативизм, кўпчиликка аралашмаслик ва эмоционал бефарқлик.
Шуни эътиборга олишимиз лозимки, эмоционал тараққиётнинг бузилиши ва бола хулқидаги қийинчиликлар психик касаллик эмас, балки меъёрий ҳолатдан четга оғиш холос.
Невротик реакция ривожининг катта қисми мактабгача тарбия ёши даврига тегишли. Бунинг сабаби нимада? Тадқикотчилар сабабларни анализ қилишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар: нерв системасининг асосий тараққиёти шу даврга тўғри келади, ҳаётий тажрибанинг етишмаслиги, нотўғри тарбия ва ҳокозолар.
Бизнинг фикримизча болалар тасаввурининг етарли даражада ривожланмаганлиги кўпгина аффектив реакцияларни юзага келтиради. Чунки айнан тасаввур боланинг режа асосида ҳаракат қилиш қобилиятини таъминлайди.
А.Н.Леонтьевнинг кўрсатишича аффектнинг алоҳида ўзига хос хусусиятларидан бири унинг англанилмаганлигидир. Аффектив хулқ тадқиқотчиларини фараз қилишларича вазиятни аниқлаш учун боланинг ўзини жавобини анализ қилиш эмас, балки реал ҳолат характеристикаси билан солиштириш, ота-она ва тарбиячи билан ҳам суҳбатлашиш лозим.
Болалар жавоби, уларни анализ қилиш реал ҳолатни катталар жавоби билан солиштириш шу ёки шунга ўхшаш вазиятда ёрқин аффектив реакция намоён қилувчи болаларни гуруҳларга ажратишга имкон беради.
Бу болаларнинг хулқи ва фаолиятини психологик анализи ҳиссий ривожланиши, уни бошқариш қобилияти ва ижодий тасаввур орасида узвий боғлиқлик борлигини кўрсатади.
Аффектив хулқли болаларнинг бошқа характерли тамони хулқ эркинлигининг паст даражадалиги. Бу шундай тоифа ҳисобланадики бирор нарсадан қўрқадиган бола (масалан махлуқдан) доимий, енгиб бўлмайдиган қўрқувни ҳис этади, доимо унинг расмини чизади, ўйлайди, ўйинларига киргизади.
Аффектив хулқнинг учинчи характеристикаси бола шахсининг когнитив ва эмоционал сферасининг аниқ ажратилганлиги билан боғлиқ. Аффект ва интелектнинг ягоналиги Л.С.Вўготскийнинг кўрсатганидек бола шахси тузилишининг муқаррар шарти. Бунақа болаларда ўз хулқи устидан назорат қилишга ёрдам берадиган когнитив фактор бузилади ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Шунинг учун бола катталарга «Мен унинг телевизордан чиқа олмаслигини биламан, аммо барибир ундан қўрқаман ва қочаман» деб айтади.
Ниҳоят аффектив хулқли боланинг тўртинчи характеристикаси катталарга ички итоаткорлиги, ташаббуссизлиги ҳисобланади.
Мактабгача тарбия ёшидагилар аффектив хулқининг анализи кўрсатишича бола вазиятни қабул қилади, бир вақтнинг ўзида уни қайта таҳлил қила олмаслиги билан аффект сабаби якунланади. Бунақа ҳолат билан у вазиятдан чиқа олмайди ва уни бошқара олмайди.
Умуман юқорида келтириб ўтилган психик ҳолатларни шарт-шароитга кўра намоён бўлиш жараёнига қараб хулоса чиқарилади. Аммо бунинг сабаб ва оқибатларини тўлиқ аниқлаш учун психологик тестларни қўллашга эҳтиёж сезилади.
Маълумки, ҳозирги вақтда болаларнинг хулқ-атвордаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлаб беришга қаратилган диагностик методикалар маҳаллий шароитга мослаштирилмаганлиги ушбу жараённи қийин амалга ошишига олиб келмоқда. Айнан ушбу ҳолатларни инобатга олиб қуйидаги бобда диагностик методикалар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Тарбияси оғир болалар билан ишлаш учун мутахассислар, психолог ва педагоглар учун услубий кўрсатмалар албатта зарур. Бунинг учун амалий психологик ташхис қўйиш, бола ва ўсмир тўғрисида етарлича маълумотлар тўплаб уларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини белгилашдан иборат. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб қуйида тарбияси оғир болалар ва ўсмирларнинг хулқ-атворидаги оғишларни аниқлашга ёрдам берувчи бир қатор анкеталар тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |