Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Агрессив хулқли боланинг ота-онаси билан ишлаш



Download 6,88 Mb.
bet34/39
Sana01.07.2022
Hajmi6,88 Mb.
#723436
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
тарбияси кийин кулланма

Агрессив хулқли боланинг ота-онаси билан ишлаш


Бу жуда мураккаб ишлардан бири ҳисобланади. Агрессив хулқли болаларнинг ота-оналари тез-тез болага нисбатан ёқимсиз ҳиссиётни бошдан кечирадилар ва болага ёрдам бериш учун эмас, балки болани «юввошлантириш» учун психологик консультацияга мурожаат қиладилар. Улар боланинг тинчлантирилишини ва бола уларни хафа қилувчи ишларини тугатишини истайдилар.
Кўп ҳолларда агрессив хулқли боланинг ота-онаси тушкунликка тушган ва ҳаётидан норози одамлар бўлишади. Кўпинча собиқ агрессив хулқли болалар ўзларининг психологик қийинчиликларини ўз болаларига ўтказадилар. Шу сабабли психолог биринчи навбатда боланинг ота-онаси билан психотерапевтик иш олиб бориши лозим. Психолог қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Биринчидан, ота-онанинг қадр – қимматига негатив таъсир этишдан қочиш лозим (Сиз ўз болангизнинг шахси бузилиши ҳақида ҳеч нима билмайсиз, ҳозир мен сизга тушинтириб бераман). Ота-онанинг шахсиятига тегмаган ҳолда вазиятни аниқлаб олиш лозим. Ота-оналар баъзан ўзлари ҳаётида эришолмаган нарсаларига фарзандлари эришишини ҳохлайдилар ва ундан талаб қиладилар (Масалан, мен таниқли рассом, врач ёки бирор бошқа касб эгаси бўла олмадим, болам бўлиши керак).
Иккинчидан, ота-она болага бўлган установкасини ўзгаритириши лозим. Улар агрессив хулқли болани ношукур деб ҳисоблашади. Ўзларининг жаҳли ва таъна маломатларига жавобан боланинг айбдорлик туйғусини ҳис қилишини, афсусланишини, кечирим сўраши ва уларни тинчлантиришини кутадилар. Бу юз бермаганидан улар аччиқланади ва болани «беъмани, бузилаган, ёмон» ҳисоблашади. Ота-онани болага ачинишга чақириш лозим ва кўрсатиб ўтиш керакки, ҳар доим агрессив бола биринчи навбатда бахтсиз бола. Ота-онага психолог ғазабнинг намоён бўлиш механизмларини ва яна агрессивликни эмоционал бузилиш сифатида кўрсатиб ўтиши лозим.
Учинчидан, ота-онага ўзларининг болалик хотираларини, ўша даврдаги агрессив қилмишларининг сабабларини эслатиш керак. Балки бу кўпгина шахсий комплексларни очиши мумкин. Бу ҳолатда уларга психик ёрдам кўрсатиш ва шахсиятини барқарорлаштириш керак бўлади. Болалар муаммоси ҳар доим оилавий муоммоларни кўтаради. Болани ўраб турган одамлар ёрдамисиз унинг ўзига алоҳида ёрдам кўрсатиш деярли мумкин эмас. Боланинг ўзини алоҳида ажратиб олиб ёрдам кўрсатилганда ҳам бу яхши самара бермайди, чунки оиладаги муаммолар агрессиянинг яна қайтарилишига сабаб бўлиши мумкин.
Тўртинчидан, бола туғулгунча ва чақалоқлигининг биринчи ойларида ота-онанинг унга бўлган муносабатини аниқлаб олиш лозим. Баъзан бола онанинг «мажбурий» ёки «тасодифий» хомиладорлиги асосида дунёга келган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ота-она қаттий бир қарорга келиши лозим. Агар бола уларнинг ҳохишисиз туғилган бўлса ҳам барибир ота-она унга ғамхўрлик қилишга бурчли. Мабодо ота-она унинг дунёга келишини хоҳлаган бўлсалар ҳам, аммо у «жаҳлдор, қулоқсиз, чидаб бўлмайдиган бўлиб қолганидан кейин унга бўлган муносабатини ўзгартирган бўлсалар, уларнинг шахсиятини ерга урмаган ҳолда шуни кўрсатиш керакки, бола ўзининг хулқи билан уларнинг ҳаракатларига жавоб беряпти холос.
Агрессив хулқли бола билан коррекцион иш

Агрессив хулқни «ёмон» билан бир хил ҳисоблаш мумкин эмас. Оғир, хавфли вазият пайдо бўлганида агрессивлик ҳимоя, баъзида эса вазиятни бартараф этувчи функцияни бажаради. Агрессив хулқ айниқса болада ёшга хос бўлган ўтиш даврида кузатилади. Бу шундан далолат берадики, ёш даврлари кризиси пайтида боланинг яшаши қийинлашади, ҳар қандай мураккаб вазиятда бола қийинчиликни ҳис қилади ва шу сабабли агрессив хулқнинг элементларини кузатиш мумкин. Бу нормадаги болага ҳам, агрессив хулқли болага ҳам бирдек тегишли. Аффектив бузилиш бўлганида агрессия одатий ҳодисага айланади, ҳатто хулқ-атворнинг бирдан бир шакли бўлиб қолади. Бироқ бунга қарамасдан, бола хулқида агрессивликнинг бор бўлиши улар билан ўзоро муносабатда қийинчилик туғдиради. Агрессив тенденцияларни тасодифий салбий ҳолат деб баҳолаб бўлмайди.
Шуни эсда тутиш керакки, аффектив тараққиёт жараёнида бола активлиги қонуний равишда ошиши мумкин. Одатда, катталар ёрдамида ўтказилган психокоррекциянинг бу зарурий босқичида бола ўзини қуршаган реаллик билан нисбатан адекват турдаги мулоқотни ўзлаштириши мумкин.
Бола агрессиясини коррекция қилишни унинг сабабини аниқлашдан бошлаш лозим. Агар агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилиш сабабли бўлмаса коррекцион фаолиятни уни йўқотишга эмас, балки салбий оқибатларга олиб келувчи агрессив хулқни юмшатиш ва унинг намоён бўлишига йўл қўймасликка қаратиш лозим. Шу билан бирга катталарни унинг агрессив реакциясига адекват идрок қилишга тайёрлаш лозим.
Бошқа ҳолатда, яъни агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилишини намоён бўлиши бўлса, психолог ёки тарбиячи ҳаракати боланинг мустаҳкамланмаган агрессив ҳаракатига йўналтирилиши лозим.
Коррекцион методиканинг қўлланиши тўлиқлигича агрессив хулқнинг сабабига боғлиқ бўлади. Коррекция методи конкрет ҳодиса ва конкрет болани ҳисобга олган ҳолда танланади. Бу қуйида шарҳланган коррекция методларини диққат билан кўриб чиқишни тақозо этади.
1.Агрессияга мойилликни эътиборга олмай қўйиш, унга атрофдагиларнинг диққат қаратмаслиги..
2.Агрессив ҳаракатларни ўйин мазмунига киритиш ва унга янги эмоционал мазмун бериш. Бу орқали боланинг атрофдагиларга зарар етказмаган ҳолда агрессив мойиллигини чиқариб юбориш (масалан, қароқчи ва казаклар ўйинида агрессив хулқли болага қароқчи ролини бериш).

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish