Машқ: “Сирли саломлашиш”
Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар.
Кўрсатма: Сиз ҳеч кимга қарамасдан саломлашишни амалга оширинг. Гуруҳдагилар эса салом кимга йўналганини топишлари лозим.
Сиз менинг огоҳлантиришимдан сўнг, баланд овоз билан унинг исмини айтишингиз керак. Сизнинг саломлашишингиз образли, ёрқин, аммо сирли бўлсин. Машқдан сўнг гуруҳ аъзолари учта энг намунавий саломлашишни аниқлайдилар.
Машқ “ Гуруҳимизда туғилган кун”
Иштирокчилар синф бўйлаб ҳаракатланадилар, овоз чиқариш таъқиқланади.
1-топшириқ: Сўз айтмасдан, йилнинг қайси фаслида туғилганингизга қараб ажралинг.
2-топшириқ: Фасллар ва ойлар бўйича ажралинг.
3-топшириқ: Ҳар бир ой, туғилган кунлар бўйича ажралинг.
4-топшириқ: Энди иштирокчилар бир-бирининг ортидан йил фасллари, ойлар ва туғилган кунлар бўйича саф тортиб турадилар. Йил бошидан то охиригача изчилликка риоя қилинади.
Машқ: “Гуруҳимиз нимага ўхшайди”
Иштирокчилар айлана бўлиб ўтирадилар. Уларга навбат билан “Гуруҳимиз нимага ўхшайди?” деган савол берилади. Улар жавоб берадилар.
Муҳокама:
Биринчи гуруҳчага топшириқ: Идеал тенгдошингизнинг психологик портретини чизинг. У қандай сифатларга эга бўлиши керак ?
Иккинчи гуруҳчага топшириқ: Сизда нафрат уйғотадиган тенгдошингизнинг психологик портретини чизинг.
Учинчи гуруҳчага топшириқ: Сиз ўз хоҳишингиз бўйича психологик портретни чизинг (у қандай сифатларга эга бўлиши керак).
Машқ: “Мен ҳам зўрман, Сиз ҳам зўр”
Иштирокчилар хона бўйлаб ҳаракатланадилар.
Кўрсатма: Сиз бирор шахс билан дуч келган вақтингизда бош бармоғингиз билан “Мен зўрман”, сўнгра шеригингизга “Сиз ҳам зўр”, деб айтинг. Шерик ҳам кўрсаткич бармоғи билан “Сиз зўрсиз”, сўнгра “Мен ҳам зўр”, деб жавоб беради. Барча тренинг иштирокчилари ўзаро учрашишлари керак.
Иккинчи машғулот: Ижобий тасаввурларни шакллантириш
“Менинг суюкли ўйинчоғим”
Ҳар биримизнинг ёшликда севимли ўйинчоғимиз бўлган. Бу ҳақда унутмаганимиз мақул, чунки у бизни ғаройиб ёшлик дунёси билан боғлайди. Тасаввур қилинг севимли ўйинчоғимизни олгач, ўзимизни бахтли ҳис қилишимизни. Сиз ўзингизни суюкли ўйинчоғингизни эслайсизми? У нима? Коптокми? Юмшоқ уйинчоқми? Унинг исми нима эди? Улар ҳозир қаерда?
Қатнашчилар бир-бирларига ўзингизни суюкли ўйинчоқлари ҳақида ҳикоя қилишади. Худди шунингдек эсланган суюкли уйинчоқ кўзланган туйғулар ҳақида ҳам сўзлашади.
Изоҳ: Бу машқнинг мазмунини тушунтиргандан сўнг қатнашчиларга 3-4 дақиқа давомида лирик мусиқа тинглаб, ёшликни эслаш тавсия этилади.
Сўнгра ҳамма давра бўлиб ўтириб, навбатма-навбат ўзларини суюкли ўйинчоғлари ҳақида ҳикоя қилишади. Агар гуруҳ катта бўлса, ёки вақт етишмаса, ўз хотиралари ҳақида ҳикоя қилишади.
“Турмуш қуриш ҳақида эълон”
Ҳамма “Турмуш қуриш ҳақида эълон” тайёрлайди. Энди турмуш ҳақида эълонларингизни қандай тузилганлигини кўриб чиқамиз. Барча ўз навбатида тузган эълонларини ўқийди. +олган гуруҳ аъзолари баҳоловчи, текширувчилар сифатида қатнашадилар. Улар диққат билан эълон матнини тинглагандан сўнг, унга айрим ижобий ўзгартиришларни киритиш мумкин.
Изоҳ: Етакчи барча эълонларни йиғиб олиб, сўнгра уларни бирин-кетин ўқиб, эълон ёзган кишини аниқлашни қатнашчилардан сўрайди. Етакчи эълон матнига қўшимча ўзгартиришлар киритиш мумкин.
“Ниқобсиз”
Сизнинг олдингиз (стол устида)да бир талай (карточка) варақалар мавжуд.
Сиз навбат билан карточкаларни оласиз ва ҳеч қандай тайёргарсизлик унда ёзилган жумлани давом эттирасиз.
Мулоҳазаларингизни чин кўнгилдан ва очиқ-ойдин бўлмоғи лозим. Гуруҳ аъзолари сизни диққат билан тинглашади. Агарда улар сизни қалбаки ёки юзаки мулоҳаза юритаётганингизни сезишса, яна бошқатдан карточка олиб, жавоб беришингизни сўрашади.
Изоҳ: Қатнашчилар катта давра бўлиб ўтиришади. Ҳар бири биттадан варақа (карточка) олишади. Етакчи матн ёзилган карточкаларни олдиндан тайёрлаб қўйган бўлиши керак. Карточкалар қатнашчилар сонидан кўп бўлмоғи зарур, чунки айрим иштирокчилар биринчи марта топшириқни бажара олмасликлари мумкин.
“Варақалар (карточка)ни тахминий мазмуни”
-“менга атрофимдагиларнинг ... ...хусусиятлари (ёқади) маъқул.”
-“Уни унитиш мен учун жуда қийин, аммо мен...”
-“Қачон мен... жуда уяламан...”
-“Қачон мени... менга жуда ёқади...”
-“Бунинг жуда қийинлигини биламан, аммо баъзан мени кишилар тушунмайди, чунки мен ...”
-“Ишонаманки, ҳали мен...”
“Мискин”
Маълумки, ҳар биримизнинг хулқ-атворимизда ҳаётимиз давомида халақит берадиган нохуш одатларимиз мавжуд, ҳаммамиз ҳам улардан холи бўлишни истаймиз. Энди қатнашчилардан бири бир неча дақиқа хонадан чиқади. +олганлар эса шу пайтда чиққан кишини (масалан: қыпол, димоғдор, жаҳлдор ва бошқа)5-7 та ҳулқсиз (мискин)лигин тузатадилар. Ушбу тузатиш таклифлари барча маъқуллагандан кейин қабул қилинади.
Изоҳ: мумкин вариантлар.
А) хонадан чиққан иштирокчини етакчи таклиф қилади. Олдин унинг ўзи гуруҳ аъзолари ёзишлари мумкин бўлган сабабларини аниқлашга ҳаракат қилади. Сўнг гуруҳ аъзолари тузган рўйхат унга берилади. +атнашчи ўз навбатида керак бўлган (маъқул топган), хоҳлаган саволни бериши мумкин.
Б) Сабаб ва камчиликлар ёзилган рўйхат ўқилмайди.
5. “Менинг ожиз томонларим”
Ҳар бир иштирокчи ўзи ёқтирмайдиган аммо хулқ-атворида мавжуд бўлган ожиз томонлари ҳақида ҳикоя қилади. Бунинг учун фақатгина хулқ-атворидаги салбий томонлар, зарарли одатларгагина эмас, балки маълум ҳолатларда қарама-қаршилик юзага келтирадиган барча ҳаракатлар ҳақида гапириш лозим. Бунда ўз сўзларингизни қўштирноқ ичига олмасдан ва барча ожиз томонларингиз ҳақида очиқ-ойдин ҳикоя қилинг. Бунинг учун сизга 3 дақиқа вақт берилади.
Изоҳ: Мазкур машқнинг мақсади ҳар бир иштирокчини ўзида мавжуд ожиз томонларини аниқлаш, ўз камчиликларини оқилона таҳлиллашга қаратилган. Бунга эришиш учун ҳар бир киши ўзининг кучли хислатларига суянмоғи даркор.
Бу машқни икки хилда яъни, катта давра (15-20) ёки 8-10 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлиниб ўтказиш мумкин.
“Мен кимман”
Бир дона оқ қоғоз олиб “мен кимман?” саволига жавоб ёзинг
“Мен гуруҳ аъзолари назарида”
1. Саволларга жавоб беринг.
Гуруҳ ҳамда гуруҳ аъзолари мени қандай киши деб қабул қилишади?
Гуруҳ сизни қандай баҳолашини батафсил тасвирлаб беринг.
Масалан: Гуруҳ мени кам ҳаракат, хотиржам, унчалик эътиборга лойиқ бўлмаган нарсалар билан машғул киши сифатида қабул қилади. Акрам мени жуда уятчан деб ҳисобласа, Карим эса кўримсизгина деб ўйлайди...
“Қарама-қарши алоқа” анкетаси
Қатнашчининг исми_________________________________
Машғулот вақти____________________________________
1. Машғулотда иштирок этиш даражаси 0,1,2,3,4,5,6,7,8,9,10
Машғулотда актив қатнашишда нима халақит қилади?.
_______________________________________________
2.Сиз машғулотда йўл қўйган асосий хатоингиз?
а) ўзингизга нисбатан________________________________
б)қатнашувчиларга нисбатан___________________________
в)машғулот ўтказувчига нисбатан________________________
3.Сизга маъқул бўлган ёки бирор бир муаммо (салбий хусусият)ни бартараф этишда ёрдам берган машғулот (қисми)номи.
4. Сизга ушбу машғулот қисмларидан қайси бири маъқул бўлмади ва нима учун?_______________________________________
5. Машғулот ўтказувчига таклифларингиз___________________
Do'stlaringiz bilan baham: |