Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ. ЖАМИЯТ ВА ТАБИАТ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ



Download 374 Kb.
bet6/16
Sana09.04.2022
Hajmi374 Kb.
#539530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
экологик таълим ва тарбия тугриси

1. ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ. ЖАМИЯТ ВА ТАБИАТ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Экологияга оид илмий адабиётларда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири тарихини тўртта даврга бўлиш кенг ўрин олган. Яъни 1) ўзиники қилиб олиш; 2) аграр; 3) индустриал; 4) ноосфера даврлари. Баъзи адабиётларда эса инсоннинг табиатни ўзлаштириши даражасига кўра: 1. ёввойилик 2. ваҳшийлик 3. цивилизация босқичларидан иборат деб кўрсатилади. Ёввойилик – бу асосан табиатнинг тайёр маҳсулотларини ўзлаштириш давридир.
Неоган даври Ер юзида неантроп ёки homo sapiyens (онгли одам)нинг пайдо бўлишига тўғри келади. Ҳозирги замон антропология ва археология тадқиқотлари маълумотларига кўра, бу 30-40 минг йил илгари содир бўлган. Бунгача инсониятнинг узоқ давом этган ташкил топиш тарихи бўлган. У кўпчилик антропологларнинг ҳисоблашларича, бундан 1-1.5 млн йил муқаддам пайдо бўлган полеантроп (тик турадиган одам) давридан бошланади. Бир қатор олимлар, айниқса археологлар инсоният эволюцияси бошланишини олдинги шакл-парантроп, ёки (уқувли одам) билан боғлашади. Бундай одам дастлабки сунъий қуроллар яратган ва 2-3 млн йил илгари яшаган.
Инсоният ташкил топишининг ана шу бутун даври давомида аждодларимизнинг биосферага таъсир ўтказиши ҳаётнинг дастлабки 20-30 минг йилликларида кўпгина умумийликка эга бўлган.
Баъзи бир тадқиқотчилар табиатдан ўзиники қилиб фойдаланиш даврини икки босқичга ажратадилар; ибтидоий одамлар ҳаётида табиатнинг тайёр маҳсулотларини тўплаш устун бўлган босқич. Аммо яшаш воситасини қўлга киритишнинг бу ҳар иккала йўли ўз тамойилига кўра бир-бирига жуда яқиндир. Йиғиб-териш-озуқа топишнинг анча қадимги усулидир, овчилик эса, йиғувчилар фаолиятининг мураккаблашган ва техника жиҳатидан такомиллашган усулидир. Бунинг устига улар ўзаро яқиндан боғланиб кетган ва табиий шароитлари жиҳатидан сайёранинг турли минтақалари одамлари ҳаётида ўз салмоғи бўйича анча ўзгариб туради. Бунда йиғиб-териш ва овчилик уруғлар ичида биринчи меҳнат тақсимоти бўлиб, йиғиб-териш билан асосан аёллар, овчилик билан эса эркаклар шуғулланишган.
Жамият билан табиат ўртасидаги биоген ёки мослашиш даврининг кейинги босқичларида пайдо бўлган зиддият янги, техноген даврининг пишиб етилишига олиб келади. Бу ўзлаштирувчи одамдан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланувчи одамга аста-секин ўтишда намоён бўлди. Бошланишида ўзгарувчан шамойилга эга бўлган бу ўтиш зарур ҳаёт воситаларини қўлга киритишда фақат ёрдамчи ролнигина ўйнаган.
Техника даврининг аграр босқичида табиат кучлари билан курашда жамиятнинг аҳволи биоген даврига нисбатан мустаҳкамланади, инсон томонидан табиатга етказиладиган зарар жиддий равишда ўсади. Феодализм шароитларида жамиятнинг табиатга ўзаро таъсири тарихини даврларга бўлиш муаммоларига таалуқли тадқиқотларнинг кўпчилигида ҳар иккала ижтимоий-иқтисодий формациялар экологик жиҳатдан жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири тарихининг битта, яъни аграр босқичига киритилган.
Саноат ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши билан техноген даврининг иккинчи босқичига ўтиш жараёни бошланди. Техногенез инсон ижттимоий-экологик ва иқтисодий ривожининг устун омили ролини эгаллай бошлайди. Фан тараққиётининг жадаллашуви ва унинг ишлаб чиқариш доирасида материаллашуви фан ва техниканинг уйғунлашуви (интеграцияси) тараққиётининг бундай ҳолати техноген даврининг индустриал босқичи бошланишини яқинлаштирди.
Мазкур босқич табиат ўз-ўзича яратмайдиган моддалар ва ашёларнинг кўплаб вужудга келтирилиши билан тавсифланади. Машиналарнинг яратилиши, буғ ва электрнинг кенг қўлланилиши уларни оммавий тарзда ишлаб чиқаришга олиб келди. Бунинг устига ишлаб чиқариш жараёнида нафақат кутилаётган фойдали маҳсулотлар, балки ишлаб чиқариш чиқиндиларидан кўпгина қўшимча моддалар яратилади. Уларнинг миқдори баъзан меҳнатнинг режалаштирилган маҳсулотлари ҳажмидан ўнлаб баробар ошиб кетади.
Бу салбий жараёнлар ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги фан-техника инқилоби шароитларида айниқса кучайдики, пировардида у экологик ҳалокат хавфига олиб келди.
ХХ1 асрнинг бошига келганда ҳам табиат ва жамият ўртасидаги зиддиятнинг янада кескинлашиши бартараф этилгани йўқ, аксинча экологик ҳалокат хавфи янада кучайиб бормоқда.
Фан-техника инқилоби жамият ва табиатнинг ўзаро муносабатида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. Бу босқич табиий бойликларни ўзлаштириш ғоят зўрайганлиги, сайёрамизда авжуд ресурслардан мисли кўрилмаган даражада фойдаланиш билан тавсифланади, фан-техника инқилоби илгари маълум бўлмаган техник ва технологик воситаларни юзага келтирди. Инсон фан-техника инқилоби натижасида табиатга муносабат борасидаги эркинликда янги босқичга кўтарилди, натижада у ўзига илгари бўйсунмаган кўпгина кучларни жиловлаб олди.
Фан ва техниканинг шиддатли тараққиёти, ҳозирги вақтда инсоннинг табиатга таъсир кўрсатиши доираси ва миқёсларининг кенгайганлиги шунга олиб келдики, антропоген омилларнинг таъсирида табиий муҳитда ўзгаришлар рўй бермоқда. Бундай ўзгаришлар эса ҳаётнинг моддий асосларини қўпормоқда, инсонни ўраб олган атроф-муҳитни жамият ҳаёт фаолияти учун яроқсиз ҳолатга айлантирмоқда, сайёрамизнинг ўлиб бориш хавфини туғдирмоқда.
Ҳаёт кечириш воситаларини сақлаб қолиш муаммоси “аср мавзуси”га айланиб, жаҳон жамоатчилиги диққат марказида турибди. Ишлаб чиқариш жараёнлари оқибатида муҳитнинг ифлосланиши келгуси авлодлар учун мутлақо очиқ-кўриниб турган хавф бўлибгина қолмай, балки у ҳозирнинг ўзида ҳам ижтимоий ҳалокат ёқасига келиб қолди.
Фан-техника инқилоби атрофимизни ўраб турган табиатга ижтимоий таъсирнинг кучайиши табиатнинг жамиятга таъсири кучайишига олиб келишини (қайта алоқа) яққол кўрсатмоқда. Ишлаб чиқарриш жараёнларининг рўй бераётган жадаллашуви халқ хўжалигига тобора ўсиб борувчи миқдорларда табиат бойликларини жалб қилишни тақозо этади. Бу билан жамиятнинг табиатга бевосита қарамлигини ҳам кучайтиради.
Ҳозирги фан-техника инқилоби даврида инсоннинг табиат бойликларидан фойдаланиш имкониятлари ғоят кенгаяди. Шу билан бирга саноат ишлаб чиқаришининг табиатга ва атроф-муҳитга хавфли зарарли таъсири анча ортади. Инсоннинг ўз миқёслари жиҳатидан табиий жараёнлар билан тенглашадиган ғоят улкан геологик фаолияти натижасида биосферанинг табиий мувозанати бузилади, унга экологик зарар етказилади. (қаранг 1-жадвал)



Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish