VI.ЎҚИТИШ ВОСИТАЛАРИ
Кодоскоп
Видео проектор
Компьютер
Ватман қоғоз, магнит, рангли фломастерлар, маркерлар
Слайдлар
VII. адабиётлар
Каримов И.А “Юксак маънавият –енгилмас куч”, Т.: Ўзбекистон. 2008 й
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: Х11 чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х1 сессияда 1992 йилда қабул қилинган.-Т.: Ўзбекистон, 1992.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги Қонуни иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаи Олий Кенгашининг биринчи сессиясида 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган.-Т.:Ўзбекистон, 1992.
Авазов Ш. Экопедагогика нима?// Халқ таълими журнали, 1998 йил, №5.
Баратов П. Табиатни муҳофаза қилиш.-Т.: Ўқитувчи, 1992.
Зиёмухамедов М. Экология ва маънавият.-Т.: Чинор. 1997.
Исмоилов А., Ахмедов Р. Экологик таълим-тарбия (ўрта мактаблар ва билим юртлари учун ўқув қўлланма), -Т.: Ўқитувчи, 1997.
Шодиметов Ю. “Ижтимоий экологияга кириш” Қ..Т.: Ўқитувчи 1994.
Каримов Б. “Жамият ва экологик маданият” –“Мулоқот” 2009 №5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш курси учун
“ПСИХОЛОГИЯ ВА МАЪНАВИЯТ”
КАФЕДРАСИ
“ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ”
ўқув модули бўйича
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
ТОШКЕНТ – 2011
КИРИШ
Экологик таълим ва тарбиянинг асосий вазифаси энг аввало ҳар бир кишида илмий-экологик дунёқарашни шакллантириш асосида табиат ва жамият ўзаро муносабатининг муаммоларига эътиборни қаратишдан иборатдир.
Экологик таълим ва тарбиядаги иккинчи йўналиш-махсус экологик билимларни сингдириш асосида табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ҳар бир кишининг фаолият йўналишига айланишига эришиш бўлса, учинчи йўналиш-ёшлар билимини экологиялаштиришдир.
Билимни экологиялаштириш-иқтисодиёт, фан-техника тараққиёти, сиёсат ва ҳакозоларнинг экология билан ўзаро алоқадорлигини акс эттирувчи муаммолар ва билимларни эгаллаш демакдир.
Илмий билимларни экологиялаштириш экологик таълимда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олишни талаб қилади:
Таълимда экологик дунёқарашни шакллантиришда инсон ва табиат ўзаро алоқадорлигининг фалсафий муаммоларини ёритишга асосий эътиборни қаратиш;
Табиатни қўриқлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг фанлараро масалаларига ўқитилаётган фанларнинг экологик йўналтирилганлигига эътибор бериш;
Таълим жараёнида экологик тадқиқот соҳаларининг ривожланиши, натижаларига кўра умумий экология, табиат муҳофазасига оид курсларни ишлаб чиқиш ва кенг қўллаш;
Атроф-муҳитга оид тадқиқотларнинг ҳудудлар ва соҳалар бўйича ихтисослашган йўналишлари билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқотлар натижаларини экологик таълим тизимига кенг жорий этиш.
Ушбу йўналишлар табиат ва жамиятнинг бирлиги ҳақидаги ғоя атрофида уйғунлашмоғи, бошқа билимларни ҳам бирлаштириши энг муҳим масаладир.
Лекин бугунги кунда узлуксиз таълим барча босқичларида экологик таълимга оид ҳал этилмаган муаммолар жуда кўпдир.
Узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим узлуксиз бўлиши, фан ва ишлаб чиқариш жараёнининг турли томонларини, ишлаб чиқариш фаолиятининг техник ва технологик имкониятларининг табиий муҳитга таъсири масалаларини экологиялаштириш асосий эътиборда бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |