Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


ФАН-ТЕХНИКА ИНҚИЛОБИНИНГ ЖАМИЯТ ВА ТАБИАТНИНГ ИНСОН ВА АТРОФ-МУҲИТНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТИГА ТАЪСИРИ. БУГУНГИ КУНДА ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ



Download 374 Kb.
bet9/16
Sana09.04.2022
Hajmi374 Kb.
#539530
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
экологик таълим ва тарбия тугриси

2. ФАН-ТЕХНИКА ИНҚИЛОБИНИНГ ЖАМИЯТ ВА ТАБИАТНИНГ ИНСОН ВА АТРОФ-МУҲИТНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТИГА ТАЪСИРИ. БУГУНГИ КУНДА ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Одам ва кишилик жамияти экологияси алоҳида мақомга эгадир. Инсон экологияси деганда, аввало биосфера ва антропотизимларнинг (инсоният гуруҳлари тизимини даражаларини ва мустақил яшайдиган ҳар бир тирик организмни) ўзаро муносабатларини, уларнинг умумий қонунларини, табиий муҳитнинг инсон ва одамлар гуруҳига таъсирини (бир қатор ҳолларда ижтимоий муҳитнинг ҳам таъсирини) ўрганувчи бир неча фаннинг мажмуи тушунилади.экология фан сифатида биологиянинг турли соҳаларига (физиология, генетика, биофизика) асосланади. Шунингдек, биологиядан ташқари фан (физика, химия, геология, география, математика ва бошқа)лар билан боғланган. Экологик тадқиқотларгатаянадиган усуллар ва тушунча атама-аппаратига суянади. Шу муносабат билан кейинги йилларда “Жўғрофий экология” “глобал экологя” (ёки Ер биосферасига қўшилгандаги экология), “кимёвий экология”, “математик экология” ва бошқа тушунчалар жорий қилинган. Ҳозирда инсон ўз яшаш доирасини кескин кенгайтирган: унинг қадами нафақат Ер теварак-атрофидаги бўшлиқларга, балки узоқ фазовий бўшлиқларига ҳам етиб борди.
Бу ҳолат бутунлай янги муаммоларни келтириб чиқарадики, улар тиббиёт экологияси билан яқиндан боғлиқ бўлган фазо антропоэкологясини ўрганади. Саноат корхонлари шароитларида инсон ва машиналарнинг ўзаро муносабатлари мураккаб ва кўп тимсоллидир. Бу жойларда ўзига хос ҳарорат, шовқин-сурон, титратиш, ёритилганлик ва бошқа шарт-шароитлар билан боғлиқ экологик омиллар пайдо бўлиб туради.
Инсон ва машиналарнинг ўзаро муносабатлари тўғрисидаги фан эргономика номини олган ва меҳнат муҳофазасининг бир қисми ҳисобланади. Бир-биридан узоқ бўлиб кўринган бу билим соҳаларини бир умумийлик, экологияга алоқадорлик (мансублик) бирлаштиради. Уларнинг барчаси бир қатор атамалар, тушунчаларни, уларнинг изоҳларини, умумий қонунларинива уларнинг таърифларини ўз ичига олган ўзига хос “алифбо”га таянади. Бугунги кунда ҳар бир мутахассис ана шу алифбони билиб олиши, ундан ўз ишида фойдалана билиши шарт.
Юқорида келтирилган изоҳлар асосида ҳозирги замон экологиясининг асосий вазифаларини қуйидагича таърифлаш мумкин:

  • ҳаётнинг ташкил топиши қонуниятлари, шу жумладан табиат тизимлари ва умуман биосферага антропоген таъсир муносабати билан шу қонуниятларни тадқиқ этиш;

  • биологиявий бойликлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини яратиш, инсон хўжалик фаолияти таъсири остида табиатда рўй берадиган ўзгаришларни олдиндан билиш, биосферада кечадиган жараёнларни бошқариш ва инсон яшайдиган муҳитни сақлаб қолиш;

  • популяциялар миқдорини тарибга солиш;

  • агросаноат комплексида кимёвий воситаларни энг кам қўллашни таъминлайдиган чоралар тизимини ишлаб чиқиш;

  • у ёки бу таркибий қисмлар ва ландшафт элементлари хусусиятларини аниқлашда экологик индикациялаш, шу жумладан табиий муҳит булғанишини индикациялаш;

  • бузилган табиий тизимларни тиклаш, шу жумладан, фойдаланишдан чиқариб ташланган қишлоқ хўжалик экин майдонларини яна ишга солиш (рекультивация), яйловларни тинкаси қуригна тупроқ ҳосилдорлигини, сув ҳавзалари ва бошқа экотизимлар маҳсулдорлигини тиклаш;

  • биосферанинг эталон қолип майдонларини сақлаш (консервациялаш);

  • муҳит сифатини сақлаш ва яхшилаш бўйича техникавий, ҳуқуқий, ташкилий бошқарув бўйича узоққа ьўлжалланган тадбирлар мажмуини такомиллаштириш, бунинг пировард мақсади-аҳоли саломатлиги даражасини, турмуш сифатини кўтариш, шунингдек ижтимоий-меҳнат қувватини (потенциалини) такомиллаштиришдир;

  • якка-якка танлаш тизимини ташкил этиш, ўрганиш бўлмаган шароитларларда иқлим-жўғрофий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда янги ўзлаштирилган районларда, саноат ва аҳоли тўпланган (урбанизациялашган) районларда ишлайдиган шахслар мослашуви (адаптацияси)ни тезлатувчи восталарни ишлаб чиқиш;

  • хавфли табиий воқеа-ҳодисалар ва техникавий мажмуалар аварияси натижасида одамлар нобуд бўлиши ва саломатлиги сусайиши йўлларини ахтариб топишнинг олдини олиш;

  • экологик онгни тарбиялаб, экологик маданиятини яратиш, антропоэкология таълими тизимини шакллантириш ва оммавий-ахборот воситалари ишини фаоллаштириш:

Экологик тизим ёки экотизим, шунингдек биогеоценозлар экологиянинг тадқиқот объектларидир.
Юқорида таъкидланганидек, жонли мавжудот ва унинг жонсиз (абиотик) атрофи диалектик бирлик ва ўзаро алоқада бўлади. Муайян бўшлиқда биргаликда яшовчи организмларни ўз ичига олувчи (жонли организмлар туркуми) ва физик муҳит билан ўзаро таъсир ўтказадиган ҳар бир биотизим шу тариқа ҳузур этади, энергия оқими, жонли ва жонсиз таркибий қисмлар ўртасида аниқ белгили биотик (жонли) тузилишлар ва моддалар айланишини вужудга келтиради, экология тизимини ёки экотизимни шакллантиради.
Экотизими-бу биргаликда яшовчи ҳар хил турдаги организмлар ва улар яшашининг шарт-шароитларидир, улар бир-бири билан ва ўзларини ўраб турган табиий муҳит билан ўзаро алоқада бўлади. Экотизимга ўрмон, ўтлоқ, кўл мисол бўлиши мумкин. Шу нуқтаи-назардан туриб, масалан, ўрмонни қуйидагича изоҳлаш мумкин: “Ўрмон ўсимлик ва ҳайвонот популяцияларининг жўғрофий жиҳатдан ташкил топган ўзини-ўзи тарибга солиб турадиган мажмуидир. Улар учун бир турдаги дарахт хиллари популяцияси ёки бир неча турнинг биргаликда ўсувчи популяциялари муҳитни ташкил қилишда бош роль ўйнайди”.

Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish