Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Кадрлар тайёрлашда ижтимоий-экологик йўналтирилганлик масаласи



Download 374 Kb.
bet12/16
Sana09.04.2022
Hajmi374 Kb.
#539530
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
экологик таълим ва тарбия тугриси

3. Кадрлар тайёрлашда ижтимоий-экологик йўналтирилганлик масаласи.

Давлатнинг ижтимоий экологияга эътибор бериши, экология муаммоларига энг муҳим ижтимоий-сиёсий иш деб қараш, табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини олдиндан билиш ва тўғри ҳал этиш, рўй бериши мумкин бўлган ижтимоий-экологик зиддиятлар олдини олиш учун шарт-шароитлар яратиш экологик сиёсатнинг муҳим йўналишидир.


Ҳозирги замон жамиятининг ижтимоий-экологий йўналтирилганлиги кенг кўламли экология жараёнларига раҳбарлик қилиш ва бошқариш кўникмаларини шакллантириш: инсон, жамият ва табиат муносабатларини қулайлаштириш ҳамда мувозанатлаштириш муаммоларини ҳал этишни талаб этади.
Экологик йўналтирилганлик бир-бири билан боғлиқ икки даражага эгадир. Биринчи даража-экологик маданият кўрсаткичи бўлмиш экологик тафаккур, иккинчиси-табиатни муҳофазалаш жараёнларининг барча даражаларда-умумдавлат даражасидан тортиб алоҳида корхонагача бевосита амалий бошқарув кўникмалари билан боғлиқ. Бу даражалар орасида диалектик боғлиқлик шундаки, биринчиси иккинчиси учун услубий негиздир, иккинчиси биринчисига қайтарма фаол таъсир кўрсатади. Уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз.
Ижтимоий-экологик йўналтирилганлик даставвал жамият ва табиатнинг ривожланиш қонунларини, уларнинг коэволюциясини чуқур билишни назарда тутади. Бундай билиш инсон. Жамият ва табиат ўзаро муносабатларининг илмий қарашлари билан танишиш натижасида шаклланади.
Жамият ривожининг ҳозирги бурилиш босқичида ҳам ижтимоий, ҳам табиатнинг ривожланиш объектив қонунларини диалектик бирликда, зиддиятли ва ўзаро боғлиқ ҳолатда билиб олиш лозим. Уларни амалий фаолиятда назар-эътиборда тутиш ижтимоий-экологик ривожланиш муаммоларига бир томонлама-технократик ёндашиш, эскича тафаккур қилиш, ўзбошимчалик, субъективизм ва экологик нуқтаи-назардан асосланмаган қарорлар қабул қилишдан холос қилади.
Экологик тафаккур назарий ва амалий фаолиятда, ижтимоий-экологик жараёнларни бошқаришда табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этишда дунё миқёсида умуминсоний нуқтаи-назардан ёндошиш қонун-қоидаларига амал қилиш демакдир. Ҳар хил миқёсдаги ходимларнинг экологик йўналтирилганлиги экология муаммоларининг байналминал характерини чуқур тушуниш заруратини ҳам ўз ичига олади. Экология муаммоларининг миллий чегараси йўқ, у тобора кўпроқ минтақаларни қамраб олмоқда. Мазкур муаммоларни ҳал этиш учун барча халқлар ва миллатлар куч-ғайратларини уйғунлаштириш зарур.
Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида ижтимоий соҳани ривожлантиришга кескин бурилиш зарурлигини тушуниб етиш ҳукумат ва давлатларнинг ижтимоий-экологик йўналтирилганининг энг муҳим томонидир. Афсуски, давлат органлари ва маҳаллий бошқарув ташкилотларининг анчагина қисми ишида ва ана шундай йўналтирганлик рўй бермаётир. Амалиётнинг кўрсатишича, мавжуд ижтимоий тузилмалар ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал этиш масаласида ҳали ҳам сусткашлик қилмоқдалар.
Ижтимоий-экологик йўналтирилганлик муаммолари орасида бозор муносабатларини назарда тутиб, экологик ривожланишни режалаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бундай режалаштириш ҳали кўпчилик корхоналар ва ташкилотларда амалий ишга айланмаган. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш зарурлиги ижтимоий-экологик режалаштиришга янги қўзғалиш бахш этди. Гап ижтиомий ривожлантириш режаларига экология сиёсати вазифаларининг бутун мажмуини киритиш, режаларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари ва ҳакозоларни ишга солиш тўғрисида бормоқда.
Ижтимоий-экологик режалаштиришнинг ҳар бир даражасида меҳнат жамоасидан тортиб умумдавлат даражасигача аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсоннинг ҳар томонлама ва мувозанатли ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш асосий ўринни эгаллаши керак. Масаланинг ҳамма томонларини қамраб олиш, аниқлик, реаллик ижтимоий-экологик ривожлантиришнинг асосий қонун-қоидалари бўлиши лозим.бунда аниқ вужудга келаётган экологик вазият ҳамда мавжуд моддий бойликлар ва бошқалар ҳисобга олиниши керак.
Бундан ташқари, экологик тафаккурнинг шаклланишида диний қадриятларимиз, яъни зардуштийлик ва ислом дини алоҳида ўрин тутади. Жумладан, оламдаги ҳамма фазовий жисмлар зардуштийлик тасаввурига кўра антроморф, яъни инсон кўриниши ва инсон турмуши хусусиятига эгадир. Фазовий хусусиятлар мантиқий равишда “фазовий инсоннинг-макро олам тўғрисидаги тушунчага тақаладики, унинг турли организмдан, фазовий турли жисмлар осмон, ер, сув, инсон ва ҳакозолар келиб чиқади”. Инсоннинг ўзи кичик бир олам, яъни макроолам таркибидаги олами-азҳар-микрооламдир. У барча яратилган нарсалар ичида энгтакомиллашган бўлиб, яхшилик ва ёвузликни ўз ақли билан ишлата биладиган ягона мавжудотдир.
Инсон аввал қандай яратилган бўлса, ўз руҳини шу даражада сақламоғи учун ўз табиатига очкўзлик, ёлғончилик, мунофиқлик сингари салбий хусусиятларни яқинлаштирмаслиги керак. Инсон дастлабки соф ҳолатида қолиши учун соғлом, бахтли ва ўз ҳаётидан қониқадиган бўлиши керак.
Зардуштийлик таълимотига кўра, моддий дунёда Аҳриманнинг ёвуз кучлари доим мавжуд бўлганлиги учун инсоннинг дастлабки софлигини сақлаши ва бахт-саодатга етишиши, доимо ёвузликка қарши курашиш яхшиликнинг ғолиб келишига имконият яратишига боғлиқдир.
Қадимий ва ўрта асрларда яратилган кўпгина таълимотларни ўзаро муқояса қилиш орқали шундай хулосага келиш мумкинки, уларнинг бирортасида инсоннинг фаол, меҳнат фаолиятининг аҳамияти зароастризм каби чуқур очиб берилган эмас. Унинг асосий кўрсатмаларидан бирига кўра, моддий дунёнинг ўсиши, кўпайиши, тараққиёти, гуллаб-яшнаши билан боғлиқ бўлганҳар қандай ҳаракат яхшиликнинг кўпайишидан бошқа нарса эмасдир.
Инсон табиатнинг барча эзгу кучлари билан бирликда моддий яратишни ҳар томонлама кўпайтирмоғи лозим. Шу жиҳатдан зароастризмни мўл-кўлчилик, тўкин-сочинлик дини сифатида таърифлаш мумкин. Зароастризм таълимотича, инсон ўз фаолиятида доимо табиат билан ажралмасдир. У билан чамбарчас боғлиқдир, шу билан бирга табиатда алоҳида ўрнига эгадир. Лекин, зароастризм инсон ва табиат ўртасидаги муносабат масаласида ниҳоятда муҳим ўзига хослик мавжуддир. Бу унинг образли мифологик шаклда табиатнинг яшаш манбаи эканлиги, инсон яратувчилик фаолиятининг табиат ва жамиятга, унинг мавжудлик усулига ижобий таъсиринибосқичма-босқич ифодалашда намоён бўлади. Бу ерда меҳнат, инсоннинг яратувчилик фаолияти яхшили кучларини кўпайтирувчи, ёвузлик кучларига қарши қаратилган ҳаракат сифатида тушунилади. Шунинг учун ҳам зароастризмга сиғинувчилар бутун ҳаёти давомида маросим, ижро этиш ва муқаддас нарса сифатида муносабатда бўлади. Улар Зароастризмга ишонувчи доимо ўзининг ахлоқий поклигига ҳам эътибор бериши лозим бўлган. Бу поклик ҳаётда ҳам, табиатга нисбатан ҳам амал қилиши доимий зарурият ҳолатига айланиши керак эди.
Ҳозирги давр нуқтаи-назаридан ёндашадиган бўлсак, у атроф-муҳитнинг: сувнинг, тупроқнинг, оловнинг, ҳавонинг тозалиги учун доимо курашиши керак бўлган.
Шунингдек, ўлган кишилар, ҳайвонлар, ифлослантирувчи бошқа ҳар қандай нарсаларни ерга кўмиш, сувга ташлаш, оловда куйдириш таъқиқланган. Шунинг учун ҳам ўлган одамлар ва ҳайвонлар махсус ажратилган очиқ жойларда қолдирилган.
Яхшилик кучларининг манфаатлари учун инсон ҳаётининг пайдо бўлиши, ривожланиши, ўз ҳосилини бериши учун ерни ҳайдаши ва суғориши, ҳайвонларни кўпайтириши, дарахтлар, ғалла экиши зарур. Инсон кишиларга ёрдам бериши, очларни тўйдириши, уйсизларга жой бериши, хуллас, фақат яхшилик билан шуғулланиши керак. Зароастризмда моддий бойлик ва ахлоқий ҳолат бир-бирини тақозо қилувчи томонлар сифатида талқин қилинишича қуйидагича ифодаланади: “Бойлик ва мўл-кўлчилик ҳамда сиғиниш ва яхши хулқни ҳар томонлама ўстиришга эътибор бериш керак, чунки бу дунё у дунё билан боғлиқдир”.
Зароастризмда ҳаётни севиш ва инсоннинг актив ижодий фаолияти ҳар томонлама ижобий талқин қилиниб, аскетизм, фаолиятсизлик, ўз-ўзини чеклаш худога қарши юриш сифатида баҳоланар эди.
“Авесто”да инсонинг актив ижодий фаолияти уларнинг ёвузликка даэвларга (яъни девларга) қарши амалий ҳаракат сифатида қатъий баҳоланиб, қуйидагича таъкидланади:
“Дон эккан киши эзгуликни уруғини мустаҳкамлайди, дон етилганда девлар қора терга тушади, тегирмон пайдо бўгач саросимага тушади, нон пайдо бўлганда эса девлар даҳшатдан фарёд қилади” (Ясна, 32).
Худо кишиларнинг фаолияти, меҳнати учунгина ардоқлагани учун Аҳура Мазданинг фаолиятида уй-жой қуриш, экин, дарахтлар экиш, ерларни унумдор қилиш, чорва молларини боқишга даъват қилиш асосий ўрин эгаллайди. Аҳурамаздадан сенга ер юзининг қайси жойи кўпроқ ёқади? Деб сўрашганда шундай деб жавоб беради: “Тақводор киши ўт-олови ва сут-қатиғи, ичида хотини, болалари ва яхши чорваси бўлган уй қурган жой-чиндан ҳам энг яхши жойдир” (Ясна,2), ўшанда бундай уйда “чорва мўл, ноз-неъмат мўл ва болалар мўл, ўт-олов мўл вахилма-хил рўзғор буюмлари мўл бўлади” (Ясна, 3) “...ҳақиқатдан ҳам шундайлигини , Спитома Зардушт, кўпроқ ғалла, ўт-олов, экин-тикин, мева-чева етиштириладиган, ҳаммадан ҳам кўпроқ чорва боқиладиган жой энг яхши жойдир” (Ясна, 4).
Шу билан бирга таъкидлаш керакки, моддий бойликлар яратиш асосий мақсад эмас, уларни кўпайтириш ёвузлик, ёмонликка қарши курашнинг мазмунини ташкил этганлиги учун зарурдир.
Юқорида баён этилганлардан хулоса чиқариб, айтиш мумкинки, ҳар бир инсонда унинг ижодий фаолияти орқали мавжуд бўлган яхшилик унсурларини юзага чиқаришга уриниш зароастризмнинг моҳиятини ташкил қилади.
Шу жиҳатдан зароастризм буддизм, манихейчилик, христианликнинг баъзи мазҳаблари ва ислом динидаги инсоннинг ўз-ўзини чеклашнинг турли шаклларини тарғиб қилувчи ғояларидан тубдан фарқ қилади.
Инсонинг бурчи ҳақидаги масалада зароастризм таълимоти диний асосда бўлиб, ўз-ўзини намоё қилишнинг мақсади ва энг олий қадрият инсон эмас, балки худодир. Лекин, кўпгина бошқа таълимотлардан фарқ қилиб, зароастризм илоҳийлик ва инсонийликни бир-бирига қарама-қарши қўймайди. Албатта, биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, макро ва микрофазонинг бирлиги ғояси билан боғлиқдир.
Зароастризмдаги энг қимматли фикрлардан бири яна шуки, ислом, буддизм, христианликда у ёки бу шаклда алоҳида тарзда ўз-ўзини қутқаришни (масалан: гуноҳдан) тарғиб қилиш билан кишиларни алоҳидаликка бўлиб юборадиган бўлса, зароастризмда ёмонлик ва ёвузликка қарши курашда уларни бирлаштириш ғояси узлуксиз тарғиб қилинган. Ёвузликка қарши кураш эса “Зароастризм дини” орқали инсониятни худодан бирлаштириш воситасида амалга оширилади.
Зароастризм таълимоти бўйича борлиқдаги асосий зиддият бир томондан табиат ва инсон ўртасидаги, иккинчи томондан ёвузлик кучлари билан кураш орқали намоён бўлади.
Инсоннинг моддий ва маънавий гуллаб-яшнашига, умуман ҳаётига хавф солувчи ҳодисалар: очлик, касаллик, азоб-уқубат, аҳлоқий инқироз, табиий сифатлар ана шу зиддиятларнинг маҳсулидир.
Зароастризмда инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатига оид қарашларни ўрганишда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олмоқ зарур:
Биринчидан, зароастризмнинг таълимотини акс эттирувчи манбалар, айниқса, “Авесто”нинг жуда оз қисмларигина бизгача етиб келган. (см.: Бертельс.Е.Э.Избрн.труд. Т.1. История персидиско-таджикиской литератури. М.: 1960. С.32,51-52). “Авесто”нинг пайдо бўлган давридан кейинги паҳлавий асарларининг пайдо бўлишига қадар бир ярим минг йилдан кўпроқ вақт ўтди. шу давр мобайнида зароастризм эрамизга қадар IV асрда Александр Македонский томнидан ва эрамизнинг VII-XII асрларда араб ҳукмдорлари томонидан, яъни икки марта тазйиққа олинди. Шу даврда зароастризмнинг кўпгина муқаддас китоблари ва сиғинадиган жойлари йўқ қилиб юборилди.
Аҳмонийлар (эрамизгача VI-IV асрлар), Аршакийлар (эрамизгача III ва эрамизнинг III асрлари), Сосонийлар (эрамизнинг III-VIII асрлари) ҳукмронлиги даврида давлат дини бўлиб келди. Шу муносабат билан сақланиб қолган авесто асарлари муайян манфаатларга бўйсундирилган ҳолда қайта ишланган. Ислом дини ҳукмронлик қила бошлаган даврда яратилган кейинги паҳлавий китоблари зароастризмни якка худолик ғояларига бўйсундиришга бўлган урунишларни Сосонийлар даврида расмий тарзда қабул қилинган зарвонизм мазҳабининг падйо бўлганлигидан ҳам кўриш мумкин.
Лекин “Авесто”нинг муайян манфаатларга мослаб қайта ишланиши ҳам, унга якка худолик ғоясининг тиқиштирилиши ҳам, ислом тазйиқи ва христианликнинг таъсири ҳам зароастризмга аввалдан хос бўлган оламни дуалистик тарзда тушунишни бутунлай бартараф эта олмадилар.
“Авесто” умуман коинот ва замин, инсон ва ҳаёт, ўлим ва абадият сингари бутун инсониятга муштарак жумбобқлар, саволлар ва савоблар ҳақида ҳикоя қилади.
“Авесто”да дунёнинг яратилиши, инсоннинг халқ бўлиб камол топиши, эзгулик учун ёвуз кучлар билан кураши, эркинлик, ижодкорлик ва бунёдкорлик йўлидаги орзулари ўз ифодасини топган.
Дунёда бирор бир диний таълимот, ё бирор бир аллома заминни ва ундан ўнгувчи буғдой, унинг ҳосиласи-нонни “Авесто”чалик кўкларга кўтармаган.
“Пайғамбар Заратуштра илоҳ Аҳура-Маздадан сўради:
“-Эй Аҳура-Мазда!
Заминни ҳаммадан ҳам бахтиёр қилувчи зот ким?
Аҳура-Мазда жавоб берди:
-Эй Заратуштра!
Кимки уни яхшилаб ҳайдаса ва зироатга тайёрласа!...
Эй, Заратуштра!
Кимки ғалла экса, у Ҳақиқатни экади...”
Заратуштра таълимоти, “Авесто”да олға сурилган эзгу фикрат, эзга калом ва эзгу амал ҳамон инсониятни эзгуликка чорлаб, одамларни руҳан поклаб, маънавият чамани томон етаклаб келмоқда”.
Зардуштийлик таълимоти одамларда ҳаётга, яшашга иштиёқ ва ишонч бағишлаган, кўпгина қонунлаштирилган одатлардан фориғ бўлган дунёвий қувонч ва расм-русумларни ўз ичига олган, тўлақонли маънавий ҳаёт кечириш имконини берган. Бу таълимотнинг барҳаётлик асоси одамларни ёруғ дунёдан воз кечишга эмас, ундан баҳраманд бўлишга қаратилган.
Пайғамбар Заратуштра дунёнинг пайдо бўлиши ва ундаги ҳаёт билан ўлим ўртасидаги курашни Аҳура Мазда ва Анҳра Ману каби бир-бирига зид ва душман кучларга ажратади. Булар ўз тафаккури, сўзи ва ҳаракатларида яхшилик ва ёмонлик тимсоли. Улар бир-бири билан тўқнаш келиб воқелик ва йўқликни яратдилар, кимки, ёлғон (Анҳра Ману)га эргашса уни энг ёмон нарсалар қарши олади, кимки яхши йўлга (Аҳура Мазда)га қадам қўйса уни эзгулик кутади.
Барча яхшилик, гўзаллик ва эзгулик ҳомийси Ахура Маздага олтита ёрқин кучлар мадад беради. “Абадий яхшилик”, “Яхши фикр”, “Яхши тартиб”, “Муносиб қудрат”, “Илоҳий тобеълик”, “Абадийлик” сингари тушунчаларнинг ўз илоҳлари бўлиб, Аҳура-Мазда атрофида яхшилик уруғини сепиб юради. Табиат воқеалари ҳамда яхшилик билан боғлиқ турли тушунчалар реал маъно касб этиб, инсонийлашган қиёфада тасаввур қилинган. Мол, олов, темир, момақалдироқ, булутлар, юлдузлар, ер, сув ҳамда ўсимликларнинг ўз худолари бўлган. Масалан, Митра нур, ҳақиқатва поклик худоси саналган.
Ёмонлик ва разолат худоси Анҳра Манунинг ҳам ўз ишонган руҳ ва кучлари мавжуд. Анҳра Ману иложи борича, Ахура-Маздага зарар келтиришга, уни коинотдан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади. У ёлғончилик, фирибгарлик, иккиюзламачилик, жаҳолат ва қабоҳат тимсоли. Унга девлар ёрдам беради. Айниқса, олтита дев маълум: “Ёмон фикр”ни ифодаловчи Апа Мана, “сўлиш” ва “ўлим” девлари Туарви ва Зариклардир.
Барча гўзаллик ва яхшиликни вайрон қилувчи, қутуриш, бузиш ҳамда вайронагарчилик деви Айшма ҳисобланади. У ураш, жанжал, тўполон ва гина-қудрат қўзғатувчи, маст бўлишга даъват этгувчидир. Ичиқоралик, мижғовлик, беандишалик, дангасалик, қизғанчиқлик ва ҳакозо унсурларнинг ҳам ўз девлари бўлган.
Агар Аҳура-Мазда яхши ва гўзал нарсаларни бунёд этса, Анҳра Ману ёмон ва хунук нарсаларни яратади. Бўри, аждаҳо, илон, чаён, қурбақа, чивин, чумоли ва турли-туман зараркунанда ҳашаротлар шулар жумласидандир. Агар ит вафодор ва фойдали жонивор деб тасаввур қилинса, бўри Анҳра Ману яратган ёвузлик тимсоли ҳисобланган.
Шундай қилиб, зардуштийлар дини ва таълимотидаги “Эзгу фикрат”, “Эзгу калом” ва “Эзгу амал” бирлиги нафақат уларнинг фалсафий-ахлоқий, шунингдек, умумий дунёқарашини ҳам белгилаган.
“Авесто”-маздапарастлар динига мансуб барча адабиётларнинг умумий номи.
Ҳозирги маълумотларга кўра, “Авесто” Ясна, Яшт, Виспарад, Видевдат, Кичик Авесто қисмларидан иборатдир.
-Ясна-ҳамду сано, муножот ва қурбонлик дуоларидан ташкил топган 72 бобли тўплам. Унинг 17 боби готлар-гимнлар деб аталади. Улар “Авесто”нинг энг қадимги боблари ҳисобланади. Готларнинг асосий ғояси “эзгу фикрат, э
Эзгу калом, эзгу амал”ларнинг бирлигини мадҳ этишдан иборат;
Яштлар-зардуштийларнинг алоҳида худоларини мадҳ этувчи қўшиқ-оятлардир. Уларда қадимий ривоятлар кўплаб учрайди. Бу ривоятларнинг айримлари Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида ўз ифодасини топган. Яштларнинг аксарияти шеърий шаклда битилган;

Download 374 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish