ИЛОВАЛАР
“Авесто” ҳикматларидан
“Ҳақиқат-олий шарофатдир...”
“Мадҳ этаман эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амал ила эзгу фикрат, эзгу калом, эзгу амални. Жамиъ эзгу фикрат, эзгу калогм, эзгу амалга бағишланаман, жумла ёвуз фикрат, ёвуз калом ва ёвуз амаллардан юз бураман...”
“Нечук бу оламнинг яхши бўлмоғи”,
“Не кечгай бу олам интиҳосида?”
“Спитаман Заратуштра илоҳ Аҳура Маздадан сўради:
“Эй, Аҳура Мазда!
Заминни ҳаммадан ҳам бахтиёр қилувчи зот ким?”
Аҳура Мазда жавоб берди:
“Эй Заратуштра!
Кимки уни яхшилаб ҳайдаса ва зироатга тайёрласа!...
Эй, Заратуштра!
Кимки ғалла экса, у ҳақиқатни экади...”
-Эй, Спитама Заратуштра!
Шунда қуёш юзли Жам менга жавоб берди:
“Мен сенинг жаҳонингга кенглик бахш этаман. Мен сенинг жаҳонингни ардоқлайман. Жаҳон аҳлига пешво ва асрагувчи бўламан!
Менинг салтанатимда на совуқ бор, на иссиқ бор, на касаллик ва на ўлим бўлади”.
“Кимда-ким қарзни ўз эгасига қайтармаса, унинг бу амали ўша омонатни ўғирлаган билан баробар бўлади. Қарз олган киши омонатни уйида сақласа, ҳар кун ва ҳар тун унгша қўл урса ва ўзиники деб гумон қилса, унинг бу амали омонатни иккинчи марта ўғирлаган билан баробардир”.
“...У куннинг ибтидоси интиҳосида, туннинг аввали ва охирида билим олмоғи, тафаккур ва донишга лиммо-лим бўлмоғи, ниҳоят ашавонлик йўлида шундай манзалатга етмоғи керакки, илоҳлар шаънига ҳамду-санолар айтсин, уларни эзгу каломлар билан ардоқласин. Ва шу йўсинда ўз билимини зиёда қилсин.
... У куннинг ўртаси ва туннинг ўртасида жуда роҳатланиб, сирли оғушларда маст бўлганча ором олмоғи, шундан сўнг илм ортида шу қадар жидду-жаҳд этмоғи керакки, ўтмиш донишмандлар қолдирган ҳамма нарсани жону-дилдан ўрганиб олсин”.
“Эй, Спитаман Заратуштра!
Ҳеч ким сув ва ёниб турган олов қаршисида густоҳлик қилмасин. Ҳеч ким ўз қўшнисидан омонатидан тониб, ёлғон сўйламасин”.
“Итлар ва одамлар ўлган заминда бир йил тўлмай дон сочиб, сув қўйган кимсанинг гуноҳи ўликни сувга, тупроққа ва гиёҳлар юзига ташлаган кимсанинг ёзуғи билан баробардир”.
“-Эй, оламни яратган Зот! Э Аҳура Мазда!
Эй, Ҳақиқат! Ўлганлар жасади, қаерга олиб борилади ва қаерга қўйилади?
Аҳура Мазда жавоб беради:
-Эй Заратуштра Ашаван!
Итлар ва ўлаксахўрлар доим истиқомат қилувчи тоғ чўққисига элтиб қўйилади.
-Ўлаксахўр қушлар ва итлар мурдор устухонларини сувга ва дарахтлар остига сочиб ташламасликлари учун маздапарастлар мурда оёқлари ва сочларини тош, қўрғошин ҳамда қозиқ ёрдамида ерга парчинлаб ташлайдилар”.
“Кимки ғала итини, хонаки итни, ёки дайдиитни ёхуд ов итини уриб ўлдирса, унинг руҳи нариги дунёгакўчганидан сўнг бепаён бир чангалзорда бўри тилкилаётган қўйнинг даҳшатли овозидан аянчлироқ фарёд билан беҳиштни тарк этади”.
“Кимки гала итини уриб, оёғидан йиқитса ёхуд қулоқ ва чонгалига заҳм етказсада, бўри ўша ит қўриқлаётган сурувга ҳамла қилиб бир қўйни нобуд этса; мажруҳ ит чорасиз ҳолда қолаверса гуноҳкор бир қўйнинг товонини тўлайди ва итга заҳм етказгани учун огоҳлантирилади”.
“Агар бир зотнинг балоғатга етган қиз ёхуд жувон билан хоҳ турмушга чиққан бўлсин, хоҳ чиқмаган бўлсин алоқа қилса ва ўша қиз ё жувон ҳомиладор бўлгач, одамлардан номус қилиб, тириклик меваси бўлмиш бачадонидаги бир парча гўштни нобуд қилса, одам ўлдириш гуноҳи аёл ва эрнинг гарданидадир. Улар ошкора қатл этиладилар”.
“Эй, Заратуштра!
Қачонки сочингга тароқ солсанг ёхуд уни қиртишласанг, ё тирноқ олсанг тандан жудо бўлган ўша соч ва тирноқларни ашаван эрдан ўн одим олисга, оловдан йигирма одим олисга, сувдан ўттиз одим олисга ва барсам дасталаридан эллик одим олисга элтиб бор.
Шундан кейин қаттиқ ерда ўн бармоқ ҳажмида, мулойим ерда ўн икки бармоқ ҳажмида чуқур қаз.
Ўша соч ва тирноқларни унинг тубига ташлаб юбор...”
Do'stlaringiz bilan baham: |