Интернет сайтлари
http://www.ziyonet.uz
https://nrm.uz
https://lex.uz
https://uzbektourism.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
5.81.01.01- Меҳмонхона хўжалигини ташкил қилиш ва бошқариш мутахассислиги бўйича
“FOOD & BEVERAGE” ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Фанидан
ЎҚУВ АМАЛИЁТ ДАСТУРИ
|
|
|
Квалификация номи:
|
|
“ Food & Beverage” менежери мутахассислиги
|
|
|
|
Ўқув режадаги тартиб раками:
|
|
3.2.2
|
Ажратилган соат:
|
|
288
|
Ўқув дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг “Хизматлар соҳаси” ўқув-услубий бирлашмасининг 2020 йил 23 декабрдаги 1-сонли йиғилишда келишувдан ўтказилган.
Тузувчилар:
|
|
Норкулова Д.З.
|
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, “Туризм” кафедраси мудири, PhD
|
|
|
|
|
Тақризчилар:
|
|
Фаттаев Ж.
|
“Jasur Samarqand”меҳмон уйи директори
|
1.Ўқув дастур умумий талаблари
Дастур номи
|
“ Food & Beverage” хизматларини фаолиятини ташкил этиш.
|
Ажратилган соат
|
288
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
14
|
Дастурнинг мақсади
|
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида “Food & Beverage” хизмати ишини ташкил этиш, бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш. Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари “Food & Beverage” хизматининг асосий технологик хужжатлари билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
- овқатланиш корхоналарининг таснифланиши. ёнғин хавфсизлиги талаблари; санитария ва гигиена талаблари; умумий овқатланиш хизмати ходимларининг шахсий гигиенаси; умумий овқатланиш хизмати ходимларининг малака хусусиятларига қўйиладиган талаблар; хизмат хавфсизлиги талаблари;
- дастурхон, маиший техника, стол чойшабларни хизматга тайёрлаш техникаси; асбобларни, идишларни узатиш техникаси ва усуллари; дастурхон тузишнинг умумий қоидалари ва техникаси; озиқ-овқат ва ичимликларни тортиқ этиш қоидалари.
- таомнома тузиш асослари, таомнома асосида столни безатиш, официантларнинг тўлиқ ва қисман хизмати билан ўтказиладиган банкетларни ташкил қилиш, меҳмонхона ва ресторанларга комплекс хизмат кўрсатиш, замонавий хизмат турлари ва овқатланишни ташкил этиш шаклларини, бар ишларини ташкил этиш.
|
Билимлар
|
- бошқарувнинг мақсадлари, вазифалари, тоифалари, вазифалари, турлари ва психологияси;
- хизматнинг мақсадлари, вазифалари, воситалари, усуллари ва шакллари;
- умумий овқатланиш хизматларининг таснифи;
- хизмат кўрсатиш жараёнининг босқичлари;
- ҳар хил турдаги ва синфлардаги умумий овқатланиш ташкилотларида тайёрлаш ва хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари;
-хизматларнинг махсус турлари ва хизмат кўрсатиш шакллари, умумий овқатланиш ташкилотларида хизмат кўрсатиш учун махсус ускуналар;
- жамоани бошқариш тамойиллари ва услублари, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш жараёни, оптималлаштириш усуллари, жамоавий ишларни ташкил этиш асослари;
- хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш услублари;
- хизматларнинг махсус турлари ва хизмат кўрсатиш шакллари, умумий овқатланиш ташкилотларида хизмат кўрсатиш учун махсус ускуналар;
- ресторан залларида мижозларга хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари;
- шахснинг психологик хусусиятлари, касбий фаолиятда ишлаш психологияси, жамоа ва этакчилик психологияси, касбий хулқ-атворни бошқаришнинг психологик жиҳатлари.
- фавқулодли вазиятда ходимларни меҳмонхона биноларида ўзларини тутиш қоидалари;
- “Food & Beverage” хизматининг ташқи стандарт кўриниши, ходимлар формаси ва индивидуал ҳимоя воситаларига қўйилган талаблар;
|
Кўникмалар
|
- келажак касбнинг моҳияти ва унинг ижтимоий аҳамиятини тушуниш, доим касбий фаолиятни ривожлантириш;
- ўз иш фаолиятини ташкил қилиш, касбий вазифаларни самарали бажариш;
- хизмат кўрсатишга тайёргарлик жараёнини ташкил қилиш, амалга ошириш ва назорат қилиш;
- жиҳозлар, мебеллар, идишлар, асбоблар, чойшаблар турларини танлаш ва овқатланиш тури ва синфига қараб уларнинг зарур миқдорини ҳисоблаш;
- озиқ-овқат ва ичимликларни тақдим этиш бўйича хизмат кўрсатишнинг турли услублари ва техникалари, сервис-бардан маҳсулотларни етказиб бериш техникаси ва услублари, ишлатилган идиш ва асбобларни йиғиш кўникмаларига эга бўлиш ҳаммижозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- касбий фаолиятда бизнес ва бошқарув алоқалари техникасини қўллаш;
- ташкилотдаги низоли вазиятларни тартибга солиш;
- официант, бармен, сомелье ва бошқа мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимларни хизматларини бошқариш;
- ходимларнинг меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифати ва стандартларига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш;
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |