Назорат саволлари
Ёрмалқр қандай қабул қилинади?
Ёрма сифатининг мослигини текшириш учун қандай намуна олинади?
Ёрманинг нуқтали намуналари қандай мосламаларда олинади?
Ёрмаларни номига мослигини аниқлаш қандай амалга оширилади?
Ёрмаларнинг сифати ҳужжатларда кўзда тутилган кўрсаткичлар қайсилар?
Ёрманинг таъми қандай аниқланади?
Бузилган донлар деганда нималар назарда тутилади?
Қобиғи ажратилмаган қандай донлар киради?
Озиқа уни нимадан ҳосил бўлади?
Ёрма донларининг йириклиги ва бир текислигининг технологик аҳамияти нимада?
Металл аралашмалар миқдори қандай аниқланади ва унинг меъёри қанча?
Ёрманинг истемолбоплик хоссалари ёрманинг тури ва технологик ишлов беришга боғлиқлигини келтиринг?
Ёрмаларни қадоқлаш, ёрлиқлаш ва ташиш қандай амалга оширилади?
Ёрлиқлаш қайси ГОСТ га асосан амалга оширилади?
Ёрмаларни хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича сертификатлашда нималар назарда тутилади?
Ёрмаларни қандай ҳолатда микробиологик таҳлил амалга оширилади?
IV БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ КОНЦЕНТРАТЛАРИ
Концентрат-дастлабки хом ашёга нисбатан фойдалиозуқа таркибийқисмлариюқорибўлганмаҳсулоттури.
Озиқ-овқатконцентрати - қуритилганёкисублимацияқилинганўсимликёкиҳайвонотмаҳсулотларидантез пишар овқат тайёрлашда ёғлар, шакар, зираворларкаби қўшиладиганмасса.
4.1 Дон асосидаги озиқ – овқат концентратларининг таснифива хусусиятлари
Дон асосидаги озиқавий концентратлар (ёрма концентратлари) - белгиланган рецептурадаги маҳсулотлар ёки маҳсулотлар аралашмаси бўлиб, керакли механик ва гидротермик ишлов беришдан ўтган, узоқ вақт сақланишини таъминлайдиган намликкача қуритилган, тўлиқ истеъмолга тайёр ёки қисқа муддатли қайнатиш талаб қилади. Дон асоси сифатида махсус ишлов беришдан ўтган ёрма, ун ёки макарон маҳсулотларидан фойдаланилади. Механик ишлов бериш натижасида алоҳида хомашё турлари ўзаро таъсирлашиши натижасида индивидуаллигини йўқотадиган мураккаб аралашмалардан ҳам фойдаланилиши мумкин. Бундай маҳсулотларга физик нуқтаи назардан яхлит маҳсулот ҳисобланадиган, лекин ёрма, ёғ, шакар ва бошқа хомашёларни ўз ичига оладиган экструдирлаш маҳсулотларини (маккажухори қаламчалари ва бошқалар)мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ёрма концентратлари бошқа озиқ - овқат маҳсулотларидан ажралиб турувчи бир қатор хусусиятларга эга:тайёрлашнинг тезлиги ва оддийлиги, кичик масса ва ҳажмда озиқа моддаларининг кўплиги,озиқа моддаларининг юқори даражада ҳазм бўлиши,сифатини йўқотмасдан узоқ вақтсақланиши, ташишга қулайлиги.
Ёрма концентратларининг бу яққолафзалликлари уларни саноатлашган тарзда ишлаб чиқарилишига сабаб бўлди. Россияда бир йилда аҳоли жонбошига1,4 кг ёрма концентратлари тўғри келса, Европанинг ривожлангандавлатларида бу кўрсаткич 3 кг дан 7 кг гачани ташкил қилади. Республикамизда бу кўрсаткич 0,5 кг дан ортиқроқни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |