Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet52/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Гречиха ёрмаси. Гречиха ёрмаси гречиха донига гидротермик ишлов бериб ёки ишлов бермасдан қобиғини ажратиб тайёрланади. Гречихадан бутун ядроча ва бўлакланган ёрма ишлаб чиқарилади. Бўлакланган ёрма қайроқлаш маҳсулотларини элаб олинади. Буғ билан ишлов берилмаган дондан олинган ёрма сариқ ёки яшил тусликремсимон рангда ва унсимон консистенцияга эга бўлади. Гидротермик ишлов бериш натижасидакрахмал клейстерланади, декстринларҳосил бўлади, оқсиллар денатурацияланади, хлорофилл парчаланади. Бундай ишлов бериш натижасидаёрма жигаррангга эга бўлади, яхши қайнаб пишади.
Гречиха ёрмаси юқори биологик қийматга эга бўлиб, оқсиллари таркибида барча алмашинмайдиган аминокислотларга эга бўлган албуминлар ва глобулинлар кўп миқдорни ташкил қилади.Тез қайнаб пишадиганёрмада оқсилларкам бўлиб, бу оқсил фракцияларининг иссиқлик денатурацияси биланбоғланган. Ёрманинг асосий компонентини улеводлар, хусусан крахмал (60% атрофида) ташкил қилади. Крахмал донлари кичик, думалоқ ёкикўп қиррали шаклда. Асосий қанд моддаси- сахарозадир.
Гречиха ёрмасининг ядроси қайроқланмайди, шу сабабли 2% гача клетчаткага эга. Липидлар (3% атрофида) бошқа ёрмалардаги сингари 80% тўйинмаган ёғ кислотларидан иборат. Аммо катта миқдорда палмитин ва олеин кислоталар глицеридлари ҳамда антиоксидант фаолликка эга бўлган Е витамини (100 г да 6,65 мг) мавжудлиги ёрманинг яхши сақланишини таъминлайди. Муртакнинг асосий қисми S - симон шаклдалиги ва эндосперм ичида жойлашганлиги сабабли, қайроқлаш вақтидаажратиб олинмайди, шунинг учун ёрмада кўп миқдорда витаминлар (100 граммда В1 -0,43; В2 – 0,2; РР – 4,19 мг) ва минерал моддалар (фосфор, магний, калий ва бошқалар) сақланиб қолади. Гречиха ёрмаси тез қайнаб пишади (20...40 мин), ҳажми 4...5 марта катталашади. Гречиха ёрмасининг юқори озиқавий ва истеъмолбопликқиймати овқатланишдаги беқиёс аҳамиятини асослайди.
Ёрмабиринчи, иккинчи ва учинчи навларга бўлинади. Бўлаклари навларга ажратилмайди. Сифатли ядро миқдори навига қараб 99,2 дан 97,5 % фоизгача, гречиха бўлакларида эса 98,3% гача бўлади. Сифатли ядро таркибида навига қараб 3...5%майдалаган ядро бўлиб, бугречихаэндоспермининг мўртлиги билан асосланади. Стандартлар томонидан ёрманинг 14% дан юқори бўлмаган намлиги, ифлос, шу жумлдан минерал ва оганик аралашмалар миқдори, синганядролар миқдори, майдаланган ёрмада - ёрма уни миқдори меъёрланади.Дон зараркунандалари билан зарарланишига йўл қўйилмайди, ўлик ҳашоратлар сони 1 кг да 15 дона бўлиши мумкин.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish